Кадровый Консультант
Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Образование /Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2023 й. 516-сон қарорига илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 29 сентябрдаги
ИЛОВА
Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт,
коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш
соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим
олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти
асосида таълим олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом коллеж ва техникумларга қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги (кейинги ўринларда - тегишли йўналишлар) касб (мутахассислик) бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларни давлат гранти асосида ўқитиш тартибини белгилайди.
2. Коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган тегишли вазирлик ва идораларга (кейинги ўринларда - вазирлик ва идоралар) ажратилади.
3. Давлат гранти асосида касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизлар мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ аниқланади.
2-БОБ. ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА КАСБ
(МУТАХАССИСЛИК) ЭГАЛЛАШ ИСТАГИДА
БЎЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ АНИҚЛАШ
4. Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича ҳужжат топширган хотин-қизлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қ
...