Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Транспорт / Общие положения /

Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.09.2023 й. 504-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 28 сентябрдаги

504-сон қарорига

1-ИЛОВА



Транспорт соҳаси кадрларини қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

     

1. Ушбу Низом автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув, электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


кадрлар малакасини ошириш - автомобиль, темир йўл, ҳаво, сув, электр транспорти, метрополитен ҳамда йўл хўжалиги соҳасида (кейинги ўринларда - транспорт соҳаси) талаблар асосида тегишли фаолият турлари бўйича касбий билим, маҳорат ва кўникмаларни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, мутахассислик ёки касбий фаолиятни юритиш учун билим даражасини ошириш;


кадрларни қайта тайёрлаш - таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминлаш;


қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курслари (кейинги ўринларда - ўқув курслари) - тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ транспорт соҳаси кадрларининг билим, маҳорат ва кўникмаларини ошириш мақсадида ташкил қилинадиган ўқув курслари;


транспорт соҳаси кадрлари - транспорт соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларнинг ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ лавозим ва мутахассисликлар номенклатурасига кирувчи ходимлари.


3. Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳузуридаги Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда - Институт) ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


4. Транспорт соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича лавозимлар ҳамда мутахассисликлар номенклатураси Вазирлик томонидан шакллантирилади ва тасдиқланади.


5. Транспорт соҳаси кадрларининг тайёргарлиги, малакасига қўйиладиган талабларга мувофиқлиги Вазирлик томонидан тасдиқланадиган дастур бўйича уларнинг камида ҳар уч йилда бир марта ўз малакасини оширганлиги тўғрисида Институт томонидан бериладиган малака сертификатига мувофиқ аниқланади.


6. Қайта тайёрлаш натижасида бериладиган таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом) фақат муайян лавозимда фаолият кўрсатиш ҳуқуқини беради.



2-БОБ. ТРАНСПОРТ СОҲАСИДА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКА ОШИРИШНИНГ МАҚСАДИ

ҲАМДА ВАЗИФАЛАРИ

          

7. Транспорт соҳаси ходимларини ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакаси оширишнинг мақсади таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини, шунингдек, чуқурлаштирилиши ҳамда доимий янгилаб борилишини таъминлайди.


8. Қуйидагилар транспорт соҳасида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг вазифалари ҳисобланади:

транспорт соҳаси ходимларининг касбий билими, кўникмаси ва маҳоратини узлуксиз янгилаб бориш, замонавий талабларга мувофиқ касб фаолияти сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;

транспорт соҳаси кадрларини, шунингдек, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

транспорт воситаларини (автомототранспорт, темир йўл, ҳаво, сув, электр транспорти, метрополитен) бошқариш (тоифалар) бўйича тайёрлаш;

оммавий касб мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

транспорт соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш орқали касбий тайёргарликни самарали ташкил этишни таъминлаш;

транспорт соҳаси ходимларининг вазифа ва мажбуриятлари самарали бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган даражада касбий тайёргарлигини ошириш, билим, кўникма ва маҳоратини узлуксиз янгилаш механизмларини жорий қилиш.



3-БОБ. ТРАНСПОРТ СОҲАСИ КАДРЛАРИНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШ

          

9. Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига Вазирлик, Институт ва нодавлат таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда - таълим ташкилотлари) ҳамда буюртмачилар (давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар) киради.


10. Вазирлик:

транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Институтга ҳамда таълим ташкилотларига умумий раҳбарлик қилади;

транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида таълим жараёни механизмлари ва усулларини белгилайди;

транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

транспорт соҳаси кадрлари малакасини баҳолаш тартибини белгилайди ва жорий қилади;

давлат таълим талабларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлайди;

ўқув курсларига қабул қилиш тартибини белгилайди;

таълим олувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини баҳолаш тартибини белгилайди ҳамда тасдиқлайди;

фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик шахсларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари учун ўқув курсларининг махсус дастурларини тасдиқлайди, малака имтиҳонларини ташкил қилиш, ўтказиш ва малакани баҳолаш тартибларини белгилайди;

ўқув адабиётларини чоп этишни таъминлайди ва молиялаштиради;

ўқув курсларида таълим шакллари жорий этилишини таъминлайди;

ўқув курслари битирувчилари тайёргарлигига қўйиладиган талабларни тасдиқлайди;

таянч ўқув режаси ва фан (модуль) дастурларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

транспорт соҳасининг ривожланиш тенденцияларини инобатга олган ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ўқув-услубий, ахборот ҳамда моддий-техник жиҳатдан таъминлайди ва такомиллаштиради;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимининг янада ривожланишини ва модернизация қилинишини таъминлайди;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтиради;

ўқув курслари йўналишларининг транспорт соҳасидаги касб стандартлари, мутахассисликлар классификаторига мувофиқлигини таъминлайди;

халқаро тоифадаги ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган

...
Время: 0.0328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск