ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2023 й. ПФ-174-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-151-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
24.10.2023 й.
N ПФ-174
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2023 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ
"МАЪМУРИЙ ИСЛОҲОТЛАР ДОИРАСИДА ҚУРИЛИШ
ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ
ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ПФ-151-СОН ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида трансформация жараёнини жадаллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-151-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 24 октябрдаги
ПФ-174-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 28 августдаги "Маъмурий ислоҳотлар
доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-151-сон
Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-иловада:
1 ва 2-позицияларнинг "Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар" устунидаги "в" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-позиция чиқариб ташлансин.
2. 4-иловадан "Ўзсувтаъминот" АЖ" блоки чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 31 октябрь