ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупсияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш Услубиёти (АВ томонидан 31.10.2023 й. 3470-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 30.10.2023 й. 17-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 31 октябрда 3470-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2023 йил 30 октябрдаги

17-мҳ-сон буйруғига

1-ИЛОВА



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

ва улар лойиҳаларида Коррупцияни келтириб

чиқарувчи омилларни аниқлаш

УСЛУБИЁТИ

          

Йўналиш

Коррупцияни

келтириб чиқарувчи

омиллар

         

Тушунчаси

Мисоли

Нормаларнинг барқарорлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан мувофиқлиги билан боғлиқ бўлган Коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар

Сўзларнинг нотўғри қўлланилиши

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳасида (бундан буён матнда норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб юритилади) қўлланилаётган сўзлар, тушунчалар ва атамалар ҳар хил маъноларни англатиши ёки аниқ бўлмаган талқин қилишга имконият яратиши мумкин.

Тушунча ва атамалар нафақат бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида, балки бутун

қонунчиликда бир хил қўлланилиши лозим. Агар турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тушунча ва атамаларни бир хил қўллаш имкони бўлмаса, уларни фарқлаш аниқ ва осон бўлиши керак. Бирлик ёки кўпликда сўзларнинг нотўғри қўлланиши ҳам ноаниқликларга сабаб бўлади. Шунингдек, олмошни қўллаш орқали олдинги гапда берилган шахс, сон, жой ва ҳодисаларга нисбатан мурожаат қилиш, шунингдек "ва/ёки" сўзларини қўллаш орқали тузилган сўз бирикмаларининг нотўғри қўлланилиши ноаниқликларни юзага келтириши мумкин.

Шунинг учун ҳар бир сўз барча учун тушунарли маънони англатиши ёки аниқ ҳуқуқий тавсифга эга бўлиши лозим.


1-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

юрисдиксия фуқароларнинг турар жойига қараб белгиланади.

Муаммо: "турар жой" сифатида шахснинг яшаб турган жойи назарда тутилганми ёки доимий рўйхатдан ўтган жойими?

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

юрисдиксия фуқароларнинг яшаб турган жойига қараб белгиланади.

2-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

вазирлик ушбу моддада кўрсатилган мурожаат турларини тақдим қилиш тартибларини белгилайди. Муаммо: ушбу ҳолатда вазирлик ҳар бир мурожаат тури учун алоҳида тартиб белгилаши ёки барча мурожаат турлари учун ягона тартиб белгилаши лозимлиги ноаниқ.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

вазирлик ушбу моддада кўрсатилган мурожаат турларини тақдим қилишнинг тартибини белгилайди.

3-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

мансабдор шахс ва аризачи шартнома шартларини келишиши зарур, у келишувни ёзма шаклда тасдиқлаши лозим.

Муаммо: " У" деганда ким назарда тутилганлиги ноаниқ.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

мансабдор шахс ва аризачи шартнома шартларини келишиши зарур, мансабдор шахс келишувни ёзма шаклда тасдиқлаши лозим.

4-мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.

Муаммо: берилган таърифда ва сўзининг ишлатилиши натижасида таваккалчилик "жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштириш", "терроризмни молиялаштириш" ва "оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" операцияларини нечтаси бир вақтда амалга оширилганда юзага келиши ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш операцияларидан бирини ёки бир нечтасини амалга ошириш.


Ноаниқ ва асоссиз ҳаволаларнинг қўлланилиши

Бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормаларга ҳаволалар аниқ, мантиқий изчил бўлиши ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёхуд унинг алоҳида қоидаларини кўрсатиши керак.

Шунингдек, тегишли ваколатлар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларнинг қонун ости ҳужжатлари ёрдамида тўлдирилиши тор идоравий ёндашув ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Бундан ташқари, ҳуқуқий норманинг чегарасини белгилаш имконини бермайдиган, хусусан "ва бошқалар", "ва ҳоказо" каби нормаларнинг қўлланилиши ҳуқуқни қўлловчиларга асоссиз равишда кўриб чиқиш доирасининг кенгайтириш имконини беради.

Шу сабабдан, ноаниқ ва асоссиз ҳаволалар келтирилмаслиги ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш тегишли давлат органларининг ваколат доирасида амалга оширилиши зарур.


мисол: давлат органи томонидан маъмурий жазо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 10-моддасида белгиланган муддатларда қўлланилади.

Муаммо: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 10-моддасида муддатга оид норма белгиланмаган.

Ечим: давлат органи томонидан маъмурий жазо Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида белгиланган муддатларда қўлланилади.

мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

назорат тадбири режали текшириш давомида, маълум бир ҳудудда (минтақада) зарарланиш ўчоғи аниқланганда, маҳсулот импорт қилинганда ва бошқа ҳолатларда амалга оширилади.

Муаммо: назорат тадбири амалга оширилиши мумкин бўлган ҳолатларнинг аниқ чегараси белгилаб берилмаганлиги, хусусан, "ва бошқа ҳолатларда" ибораси қўлланилиши оқибатида текширувчида асоссиз равишда, текшириш обекти ёки предмети доирасига тааллуқли бўлмаган назорат-текширувини амалга ошириш билан боғлиқ дискрецион ваколатлар вужудга келади.

Ечим: назорат тадбири режали текшириш давомида, маълум бир ҳудудда (минтақада) зарарланиш ўчоғи.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қарама-

қаршиликларнинг мавжудлиги


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормалари ўзаро мувофиқ бўлиши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларининг бир бирига зид бўлиши, ҳуқуқни қўллашда турли хил тушунмовчиликларнинг юзага келишига олиб келади.


аниқланганда, маҳсулот импорт қилинганда амалга оширилади.

Мисол: Ҳукумат қарори билан тасдиқланган намунавий ҳужжатларга мувофиқ тендер таклифларини очиш тендер эълон қилинган санадан бошлаб 10-15 кундан кейин бўлиб ўтади.

"Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунда ушбу муддат 30 - 45 кунни ташкил қилади.

Муаммо: Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва Қонунда икки хил муддат белгиланганлиги, ижрочиларнинг ўзларига қулай бўлган муддатда иш юритишига ҳамда зиддиятли ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланишига олиб келади.


Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган Коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар

Дискрецион ваколатларнинг кенглиги

Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) ўз ихтиёрига кўра қарорлар қабул қилиш, бир л нечта турдаги қарорларни қабул қилишни танлаш ва қарорларни ижро этишнинг усулларини белгилаш имкониятини асоссиз равишда бериш оқибатида коррупциявий ҳолатлар вужудга келишининг хавфи юқори ҳисобланади.

Дискрецион ваколатларнинг кенглиги асосан қуйидагиларда кўринади: қарорларни қабул қилишнинг шароитлари ва асосларининг мавжуд эмаслиги;

давлат органларига ўз ихтиёрига кўра юридик фактни баҳолашга ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тегишли ҳаракатларни амалга оширишнинг тартибини мустақил равишда белгилашга йўл қўйиш;

"қарор қабул қилиши мумкин" шаклидаги қарор қабул қилиш ваколатини бериш; давлат органларига уларнинг ваколатига тегишли бўлмаган вазифа ва ваколатларнинг юклатилиши.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

ицензияловчи орган лицензия талабгори ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаси бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Муаммо: лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш учун асослар белгиланмаган, шунингдек лицензияловчи органга "қарор қабул қилиши мумкин" шаклидаги қарор қабул қилиш ваколати берилган. Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

лицензияловчи орган талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаси лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензия бериш учун қуйидагилар асос бўлади:

...

Лицензия беришни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

...

Ваколатларнинг ноаниқлиги

Айрим ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матнидан вазифа ёки топшириқ ижроси учун масъул бўлган давлат органини аниқлаш имкони бўлмайди.

Бу ҳолат давлат органи томонидан ўзи манфаатдор бўлмаган маълум бир ҳаракат қилинаётганлигини кўрсатиш, амалда эса ушбу ҳаракатни бажарилмаслик учун қилинади. Шу билан бирга, топшириқ ижроси учун масъул этиб бир неча ташкилотлар белгиланади. Ушбу ташкилотларнинг ваколат доираси аниқ белгиланмаганлиги оқибатида улар топшириқнинг бажарилишини бир-бирига юклашига олиб келиши мумкин. Натижада топшириқнинг ижроси етарли даражада таъминланмайди.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

ушбу Қонуннинг ижроси тегишли вазирлик томонидан таъминланади.

Муаммо: ижро учун масъул вазирликни аниқлаш имкони мавжуд эмаслиги оқибатида давлат органлари ўзларининг манфаатлари нуқтаи назардан ҳаракат қилишлари мумкин.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

ушбу Қонуннинг ижроси "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонуннинг 15-моддасида белгиланган давлат органи томонидан таъминланади.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

ушбу Қонуннинг ижроси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан таъминланади.


Давлат органларининг бир-бирини такрорловчи ваколатлари ва вазифалари мавжудлиги

Давлат органига бошқа давлат органи билан такрорланаётган ваколатлар ва вазифалар юклатилиши топшириқ етарли даражада ижро қилинмаслигига, вазифани ижро этиш учун ортиқча ресурслар сарфланишига, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар олдида ортиқча бюрократик тўсиқлар вужудга келишига олиб келиши мумкин.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ ҳокимликларга истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини амалга ошириш бўйича вазифалар юклатилган.

Муаммо: мазкур вазифа Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вазифаларини такрорлайди, шунингдек ҳокимликларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича функсияси билан боғлиқ манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин.

Ечим: ҳокимликларнинг истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини амалга ошириш бўйича вазифасини бекор қилиш зарур.


Давлат органи томонидан ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга бўлмаган давлат органлари томонидан қабул қилиниши ушбу ҳужжатларда айрим шахсларнинг манфаатлари с мавжудлигини кўрсатади.


Мисол: Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан муайян бир тадбиркорлик субектлари гуруҳи қўшилган қиймат олиғини тўлашдан озод қилиниши белгиланмоқда.

Муаммо: Солиқ кодексига асосан солиқ имтиёзлари фақат ушбу Кодекс билан берилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган солиқ ставкасини камайтириш ҳолатлари бундан мустасно).

Ечим: Вазирлар Маҳкамасининг қароридан тадбиркорлик субектларини қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи нормалар чиқариб ташланиши зарур.


Вазифани ёки топшириқни бажариш учун ижрочида зарур бўлган ваколатлар ва ресурсларнинг мавжуд эмаслиги

Давлат органи ўз вазифаларини тўлақонли бажара олиши учун барча зарур ваколатлар ва ресурсларга, шу жумладан уларни бажариш учун етарли муддатга эга бўлиши муҳим ҳисобланади.

Шу сабабдан, юклатилаётган вазифаларни амалга ошириш учун талаб қилинадиган ресурслар ва мавжуд имкониятларнинг қиёсий таҳлили натижаси бўйича мазкур вазифалар юклатилишининг мақсадга мувофиқ.


мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятларининг фаолияти устидан назорат қилиш соҳасида қуйидаги ваколатларга эга:

йиллик ҳисоботларни кўриб чиқиш; ташкилот йиғилишларида қатнашиш;

муддатдан ташқари йиғилишларни ўтказиш.

Муаммо: мазкур Агентликка самарали назорат амалга ошириш учун етарли ваколатлар берилмаган.

Ечим: Агентликка юқоридагилардан ташқари қуйидаги ваколатларни бериш:

давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятлари фаолиятига оид ҳар қандай маълумотни олиш; давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятларида махсус аудит ўтказиш;

давлат улуши иштирокидаги хўжалик жамиятларининг раҳбарларини тайинлаш ёки вазифасидан озод этиш масалалари юзасидан умумий йиғилиш кун тартибига таклифлар киритиш.

мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Божхона қўмитаси уч ойлик муддатда БМТнинг Савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш ва электрон иш амалиётлари бўйича маркази томонидан ишлаб чиқилган "ягона дарча" механизмини яратиш бўйича тавсиялар ва йўл-йўриқ тамойиллари мезонларига жавоб берадиган "Ягона дарча" божхона ахборот тизимини ишлаб чиқсин.

Муаммо: мазкур ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун уч ойлик муддат етарли эмас. Хусусан, ахборот дастурни ишлаб чиқиш учун:

ахборот тизимининг паспорти ва консепсияси ишлаб чиқилади ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилади (1-2 ой);

ахборот тизимининг техник топшириғи ишлаб чиқилади ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилади (2-3 ой);

барча ҳужжатлар бўйича ижобий хулосалар олингандан сўнг давлат харидлари соҳасидаги қонунчиликка мувофиқ конкурс (тендер) ўтказилади ва ғолиб билан шартнома тузилади (1 ой).

Шунга кўра, ахборот тизимини ишлаб чиқиш ишлари камида 4 ойдан кейин бошланади.

Ечим: "Ягона дарча" божхона ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун муддатни юқоридаги жараёнларни амалга ошириш учун талаб этиладиган муддатларни инобатга олган ҳолда белгилаш.


Ўз вақтида тартибга солинмаслик

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан маълум бир соҳани тартибга солиш, шу жумладан тегишли

нормаларни амалга ошириш тартиби (механизмлари) ва шаклларини белгилаш вазифаси маълум

бир давлат органига юклатилиши (бевосита ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланмасдан) т натижасида:

ушбу норма уни амалга ошириш тартиби тасдиқланмагунга қадар ижро қилинмаслигига;

тегишли муносабатларни тартибга солишда давлат органи томонидан тор идоравий манфаатларни кўзлаган ҳолда ҳаракат қилинишига олиб келиши мумкин.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

2021 йил 1 январдан марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ оварлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат танлов савдолари натижалари бўйича амалга оширилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги капитал қурилишда танлов савдоларини ўтказишнинг тартиби ва шартларини белгилайди.

Муаммо: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тартиб ва шартлар ишлаб чиқилгунга қадар мазкур норманинг ижроси таъминланмайди.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатда танлов савдоларини ўтказиш тартиби ва шартлари юзасидан кўрсатмалар назарда тутилмаган бўлиб, бу ваколат ижро этувчи органга берилган. Натижада танлов савдоларини ўтказишда коррупция ҳолатлари вужудга келиши мумкин.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат: капитал қурилишда танлов савдоларини ўтказиш тартиби ва шартлари қуйидагилардан иборат:

...

Манфаатлар тўқнашуви

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда шахсий манфаатдорлик (бевосита ёки билвосита) шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.


Мисол: товар қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан йигирма беш минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этган тақдирда давлат хариди энг яхши таклифни танлаш орқали амалга оширилади.

Бунда, шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топилади.

Муаммо: манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкинлиги инобатга олинмаган.

Ечим: товар қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан йигирма беш минг бараваригача бўлган миқдорни ташкил этган тақдирда давлат хариди энг яхши таклифни танлаш орқали амалга оширилади.

Шартномани бажариш бўйича энг яхши шартларни таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топилади.

Бунда, манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкин бўлган шахслар танлашда қатнашишига йўл қўйилмайди ёки харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш учун жавобгар бўлган шахс бажариладиган вазифалардан четлаштирилиши лозим.


Афзалликларнинг асоссиз равишда белгиланиши

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ҳуқуқий муносабатларнинг бир гуруҳ субектларига нисбатан бошқаларни тенг бўлмаган, камситувчи аҳволга солувчи афзалликларнинг белгиланишига йўл қўйилмаслиги зарур.


Мисол: айрим давлат унитар корхоналари ва нодавлат ташкилотларга лицензия олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган.

Муаммо: мазкур тоифадаги ташкилотлар томонидан тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириши бир қатор салбий ҳолатларга олиб келмоқда, хусусан:

рақобатда бошқа тадбиркорларга нисбатан устунлик; лицензия талаб ва шартларини четлаб ўтиш имконияти.

Ечим: давлат унитар корхоналари ва нодавлат ташкилотларнинг тегишли лицензияни олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга киришини асоссиз равишда кечиктириш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга киришини асоссиз равишда кечиктириш мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши мақсадларига эришишни имконини бермайди.

Бундай ҳолатда давлат органлари тор идоравий манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳужжатни амалга киритилиши кейинга қолдириши мумкин.


Мисол: тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган бўлиб, у 2020 йил 1 январдан кучга кириши белгиланган.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатга икки марта ўзгартиришлар киритилиб, ушбу ҳужжат 2021 йил 1 январ ва кейинчалик 2022 йил 1 июлдан кучга кириши белгиланган.

Муаммо: мазкур ҳужжатнинг кучга кириши икки марта, биринчиси 2021 йил 1 январга қадар, иккинчиси 2022 йил 1 июлга қадар қолдирилган.

Ечим: давлат органи томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш жараёнида ҳужжатнинг кучга кириш санасини аниқ таҳлиллар асосида белгилаш ва ҳужжатнинг кучга кириш санасини кейинга қолдирмаслик чораларини кўриш.


Ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг номутаносиблиги


Давлат органларида ҳуқуқлар мавжуд бўлганда мажбуриятларнинг мавжуд эмаслиги уларнинг мансаб ваколатларидан четга чиқишига шароит яратади.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан давлат органларига тадбиркорлик субектларини жойига чиққан ҳолда текшириш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлар берилган. Бироқ, давлат органининг тадбиркорлик субектлари олдидаги уларнинг фаолиятини текшириш билан боғлиқ мажбуриятлари назарда тутилмаган. Муаммо: давлат органининг тадбиркорлик субектини текшириш жараёнидаги мажбуриятлари мавжуд эмаслиги, унинг тегишли ҳуқуқларидан чегарасиз фойдаланиши орқали ваколат доирасидан четга чиқишига шароит яратиб беради.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат: давлат органи тадбиркорлик субектларининг фаолиятини текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

...

Маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган Коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар

Маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги

Давлат органлари томонидан тегишли ҳаракатларни бажариш тартибининг мавжуд эмаслиги натижасида зиддиятли ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланади, давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ортиқча бюрократик тўсиқларнинг яратилиши орқали коррупциявий ҳолатлар юзага келади.

Маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги асосан қуйидагиларда кўринади:

давлат органининг ҳаракатлари ва ваколатларини амалга ошириш тартибга солинмаганлиги; ваколатларни бажариш процессуал тартибининг белгиланмаганлиги;

давлат органлари томонидан маъмурий тартиб-таомилларни бажариш учун асосларнинг мавжуд эмаслиги ёки ноаниқлиги;

қабул қилинаётган қарорни асослаб бериш мажбуриятининг мавжуд эмаслиги; ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлиги;

жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ҳуқуқларни амалга оширишнинг аниқ тартибга солинмаганлиги;

амалга оширилишининг аниқ механизмига эга бўлмаган нормаларнинг мавжудлиги.

         

Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг бир қисми ўрнатилган квоталар бўйича фақат биржа савдолари орқали экспорт қилинади.

Муаммо: маҳсулотларнинг турларига аниқлик киритилмаган, шунингдек маҳсулотларнинг "бир қисми"ни шакллантиришнинг механизми белгиланмаган.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат: устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариладиган ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатга иловасида келтирилган юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг 30% фақат биржа савдолари орқали экспорт қилинади.


Белгиланган қоидалардаги истисноларнинг асоссиз равишда қўлланилиши


Тегишли соҳада фаолият юритиш учун барча иштирокчиларга ягона тартиб ва қоидалар ўрнатилган бўлиши лозим.

Шунингдек, очиқлик (шаффофлик)ни ҳамда ҳаммага тенг имконият яратиш ва рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида тегишли ҳуқуқни олишнинг танлов (ауксион) тартибидан фойдаланилади.

Ҳуқуқни олишнинг аниқ тартиби, шу жумладан танлов (ауксион) ўтказиш тартиби белгиланган тақдирда ҳам, муайян шахслар ўз манфаатлари асосида ушбу ҳуқуқни тўғридан тўғри олишга ҳаракат қилишлари мумкин.

Шу сабабдан, белгиланган қоидалардан чиқувчи истисноларни асоссиз белгиланиши мақсадга мувофиқ эмас ҳисобланади.


Мисол: бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатда марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат тендер натижалари бўйича амалга оширилиши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно эканлиги назарда тутилган.

Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан маълум бир давлат органига тендер ўтказмасдан капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш рухсат берилган.

Муаммо: мазкур ҳолат соҳада очиқлик ва рақобат муҳитини таъминлаш имконини бермайди, шунингдек давлат харидларида коррупциявий ҳолатлари ҳамда "картел" келишувларнинг вужудга келишига олиб келади.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар хариди фақат тендер натижалари бўйича амалга оширилади.

Тендер ўтказмасдан капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга ошириш тақиқлансин.


Ортиқча ва асоссиз талаблар белгиланиши


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда жисмоний ва юридик шахсларга ноаниқ, бажарилиши қийин бўлган ва (ёки) оғирлаштирилган талабларни ўз ичига олган нормаларнинг белгиланиши оқибатида жисмоний ва юридик шахслар ушбу талабларни жавобгарликсиз бажармаслик чораларини излаши мумкин.

Шу сабабдан, жисмоний ва юридик шахсларнинг эркинлигини чеклашга олиб келиши мумкин бўлган, уларнинг хатти-ҳаракатлари ва фаолиятини сабабсиз ва асоссиз тартибга солинишида ифодаланиладиган муносабатларнинг ҳаддан ташқари ортиқча ҳуқуқий тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малакасини ошириш фаолиятини шуғулланиш учун лицензия шартлари қуйидагилардан иборат:

...

бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш учун алоҳида ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ малака ошириш курсларида билимлар ўзлаштирилишини аниқлаш учун анимация эффектларига эга ягона тест дастурининг аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат.

Муаммо: амалиётда аксарият лицензия талабгорларида ушбу ҳужжатларни тақдим этиш имконияти мавжуд эмас.

Шунга кўра, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малакасини ошириш фаолиятини лицензиялаш жараёни жуда мураккаб, лицензия талаб ва шартлари юқори ҳамда мазкур фаолият билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлик субектларини қисқартиришга, соҳада ягона хизмат кўрсатувчи монопол ташкилот статусини сақлаб қолишга қаратилган.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ўрнатилган лицензия талаб ва шартлардаги бажарилиши қийин бўлган ва оғирлаштирилган талабларни, шунингдек рақобатни чекловчи қоидаларни чиқариб ташлаш зарур.


Вақт чегараларининг ноаниқлиги


Муддатларнинг мавжуд эмаслиги ёки ноаниқлиги, асосли сабабларсиз белгиланган муддатни чўзиш ёки қисқартириш имкониятини назарда тутиш коррупция ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Вақт чегаралари аниқ белгиланмаслиги оқибатида давлат хизматчилари маълум бир ҳаракатни амалга оширишни ўз манфаатлари йўлида кечиктириш ёки тезлаштириш хавфи юзага келади.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кун муддат белгилайди.

Муаммо: ушбу ҳолатда давлат ижрочиси ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун муддатни ўз манфаатларидан келиб чиқиб белгилаши мумкин.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш муддатини аниқ белгилаш зарур.

         

Тўловлар миқдорларининг ноаниқлиги

Коррупцияни олдини олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахслар томонидан тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорлари аниқ белгиланиши зарур. Мазкур тўловлар миқдорлари қатъий белгиланмаганлиги натижасида давлат органлари ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда тўловлар миқдорини камайтириши ёки кўпайтириши мумкин.


Мисол: ваколатли орган гувоҳномани кўпи билан 15 кунда базавий ҳисоблаш миқдорининг (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) 1 бараваридан 5 бараваригача бўлган миқдордаги давлат божи тўлангандан сўнг тақдим этади.

Муаммо: давлат божи миқдори аниқ кўрсатиб ўтилмаганлиги натижасида мансабдор шахс ушбу миқдорни ўз ихтиёрига кўра белгилайди, бу эса коррупция ҳолатларини вужудга келтириши мумкин.

Ечим: ваколатли орган гувоҳномани қуйидаги муддатларда ва тўловларда тақдим этади:

15 кун ичида - БҲМнинг 1 баравари;

5 кун ичида - БҲМнинг 3 баравари;

24 соат ичида - БҲМнинг 5 баравари миқдоридаги давлат божи тўланганда.


Санксияларнинг номутаносиблиги

Ноаниқ ва кенг талқин қилиниши мумкин бўлган санксиялар давлат органларига жисмоний ва юридик шахслардан ўз манфаатларини кўзлаган ҳолда (пора эвазига) санксия даражасини белгилаш имкониятини беради.

Шунингдек, санксияларнинг даражаси тегишли ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий аҳамияти ва оқибатлари билан мутаносиб бўлиши лозим.


Мисол: ҳайдовчиларнинг шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши, - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 25 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. Муаммо: биринчидан, жарима миқдори ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий аҳамияти ва оқибатларига нисбатан жуда юқори, иккинчидан, санксиянинг минимал ва максимал миқдорлари ўртасидаги фарқ уларни тайинлаш мезонлари мавжуд бўлмай туриб сезиларли даражада юқори қилиб белгиланган.

Мазкур ҳолат мансабдор шахсга асоссиз равишда ўз ихтиёрига кўра санксия миқдорини белгилаш ҳуқуқини беради.

Ечим: жарима миқдорини ҳуқуқбузарликнинг ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.


Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети маблағлари ҳамда буджетдан ташқари маблағлар сарфланишининг аниқ ва шаффоф тартиб-таомиллари мавжуд эмаслиги

Аниқ ва шаффоф тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги давлат органлари ва идоралари раҳбарларига ҳамда масъул шахсларига давлат буджети ва буджетдан ташқари маблағларни ўз манфаатлари ёки учинчи шахсларнинг манфаатларидан келиб чиқиб сарфлашга имкон яратиб, ушбу маблағлардан самарасиз фойдаланилишига ёки уларнинг мақсадсиз сарфланишига олиб келиши мумкин.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

Ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари:

Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан тасдиқланган календар режада белгиланган маҳалла, сектор, туман шаҳар) ва ҳудуд даражасидаги лойиҳалар, ёшлар фестиваллари, форумлар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;

маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун ажратилган хизмат хоналарини моддий-техник жиҳозлар (мебел, планшет, компютер тўплами, алоқа, интернет ва бошқалар) билан таъминлашга;

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади.

Муаммо: ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларининг қайси мақсадларда сарфланиши мумкинлигининг аниқ белгиланмасдан, бошқа харажатлар шаклидаги умумий тушунчалардан фойдаланилган. Ушбу ҳолат ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларидан самарасиз фойдаланилишига олиб келиши мумкин.

Ечим: ҳудудий "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағларининг қайси мақсадлар учун сарфланиши мумкинлигини аниқ белгилаш.


Солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ҳамда ундириш тартиб-таомилларининг мураккаблиги ёки ноаниқлиги

Солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва ундириш тартибининг мураккаблиги ҳуқуқни қўллаш амалиётида солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашда турли ёндашувларни юзага келтириши ҳамда т солиқ тўловчилардан ортиқча миқдорда солиқ ундирилишига ёки солиқ тўлаш жараёнида бюрократик тўсиқлар вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин.


Мисол: солиқ солиш обекти йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган тақдирда солиқни ундириш угатилади.

Солиқни ундиришни тугатилиши маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган йўқ қилинганлик, вайрон бўлганлик ёки бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, амалга оширилади.

Муаммо: солиқ солиш обекти йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган тақдирда солиқни ундириш қайси муддатдан бошлаб тугатилиши ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан йўқ қилинганлик, вайрон бўлганлик ёки бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби аниқ белгиланмаган.

Ечим: солиқ солиш обекти йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган тақдирда, солиқни ундириш мол- мулк йўқ қилинган, вайрон бўлган ёки бузиб ташланган кундан эътиборан тугатилишини ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан йўқ қилинганлик, вайрон бўлганлик ёки бузиб ташланганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиш тартибини белгилаш.

         

Давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари билан боғлиқ масалалар бўйича аниқ ва шаффоф тартиб- таомилларнинг мавжуд эмаслиги


Давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишда аниқ ва шаффоф тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги давлат харидлари соҳасида энг яхши таклифни танлаб олишда манфаатлар тўқнашуви юзага келишига, бундай харидлар шахсий манфаатдорлик асосида амалга оширилишига, ушбу жараёнда коррупцияга оид жиноятлар содир этилишига, давлат буджети маблағларидан самарасиз фойдаланилишига олиб келиши мумкин.


Мисол: давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари иштирокчиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат харидларига тааллуқли бўлган таклифлари қуйидаги меъзонлар орқали баҳоланади ҳамда энг яхши таклиф эгаси аниқланади:

нарх;

етказиб бериш базиси; етказиб бериш муддатлари;

тавсифномалар ва сифат кўрсаткичлари; эксплуатация қилиш (фойдаланиш) муддати; тўлов ва кафолатлар шартлари;

муайян даврдаги эксплуатация қилишга, шу жумладан фойдаланиш ва таъмирлашга доир харажатлар. Муаммо: давлат харидлари иштирокчиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат харидларига тааллуқли бўлган таклифларини баҳолаш ҳамда энг яхши таклифни танлаб олишда ҳар бир мезоннинг ўрни аниқ белгиланмаган.

Ечим: давлат харидлари иштирокчиларининг товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат харидларига тааллуқли бўлган таклифларини баҳолаш мезонларининг ҳар бирига балл бериш ва энг юқори балл тўплаган иштирокчини энг яхши таклиф эгаси деб топиш тизимини жорий этиш.


Ҳуқуқ ва имтиёзлар берувчи ҳамда маъмурий тартиб-таомилларни белгилайдиган танлов (аукцион) тартиб-таомилларидан бўйин товлаш имкониятини берувчи нормаларнинг мавжудлиги


Танлов (ауксион) тартиб-таомилларидан бўйин товлаш имкониятини берувчи нормаларнинг мавжудлиги муайян ҳуқуқ

ва имтиёзларни муносиб жисмоний ёки юридик шахсга тақдим этиш имкониятини камайтиради, ушбу жараёнда манфаатлар тўқнашуви юзага келишига сабаб бўлади ҳамда т коррупциявий ҳаракатлар содир этилишига имконият яратади.


Мисол: битимлар давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ тузилади.

Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан битимлар очиқ ким ошди савдоларини ўтказмай туриб, стратегик салоҳиятли инвестор билан тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш асосида узилиши мумкин.

Муаммо: алоҳида ҳолатлар доираси аниқлаштирилмаганлиги, инвесторларни стратегик салоҳиятли деб топиш мезонларининг мавжуд эмаслиги туфайли ушбу тартибни қўллаш масаласи мансабдор шахслар томонидан шахсий манфаатдорлик асосида ҳар бир ҳолатда алоҳида кўриб чиқилишига имкон яратади.

Ечим: алоҳида ҳолатлар доираси аниқлаштириш, инвесторларни стратегик салоҳиятли деб топиш мезонларини белгилаш ёки ушбу нормани чиқариб ташлаш.


Тадбирларни амалга ошириш усулларининг мураккаблиги ва уларни молиялаштириш манбаларининг ноаниқлиги


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат органига молиялаштириш манбаси ноаниқ бўлган чора-тадбирни амалга оширишнинг юклатилиши натижасида ушбу чора-тадбир ижроси таъминланмасдан қолиши ёки фуқаролар ёхуд тадбиркорлик субектларини маълум манфаат йўлида ноқонуний ҳомийликка жалб этишга олиб келиши мумкин.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 31 декабрга қадар жойлаштириш бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида жойлаштириш воситаларини субсидиялаш бўйича қўшимча кўмак кўрсатилиши белгиланган.

Муаммо: субсидиялаш манбаси, тартиби ва уни амалга оширишга масъул бўлган ташкилот кўрсатилмаган.

Ечим: Туризм қўмитаси Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги тартибда 2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 31 декабрга қадар жойлаштириш бўйича хизматлар (меҳмонхона хизматлари) нархининг 10 фоизи миқдорида жойлаштириш воситаларини субсидиялаш бўйича қўшимча кўмак кўрсатилишини таъминласин:

...

Назорат-текшириш фаолияти билан боғлиқ бўлган Коррупцияни келтириб чиқарувчи миллар


Текшириш ва тафтиш ўтказиш тартибининг мавжуд эмаслиги

Текшириш ва тафтиш ўтказиш тартибининг мавжуд эмаслиги натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётида зиддиятлар вужудга келиши, ҳуқуқни қўлловчи томонидан текшириш ва ўрганишлар турли шаклларда ўтказилиши, давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ортиқча бюрократик тўсиқлар яратилиши орқали коррупциявий ҳолатлар юзага келиши мумкин.


Мисол: ваколатли орган текшириш давомида аниқланган хато ва камчиликлар бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш ўтказиши мумкин.

Назорат тартибида текшириш ваколатли орган фармойиши асосида ўтказилади.

Муаммо: ваколатли орган томонидан назорат тартибида ўтказиладиган текширув тартиби мавжу эмас. Хусусан, назорат тартибида ўтказиладиган текширув қанча муддқат давомида амалга оширилиши, амалга ошириш шакли (масофавий, жойига чиққан ҳолда) белгиланмаган.

Ечим: ваколатли орган томонидан назорат тартибида текширув ўтказиш тартибини белгилаш.


Шикоят қилиш тартибининг мавжуд эмаслиги

Давлат органларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги нормаларнинг, шунингдек уларнинг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят қилиш тартибининг мавжуд эмаслиги мансабдор шахсларга ўз т ваколатларини суиистеъмол қилишига шароит яратади.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ички аудитор сертификатини олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш артиби белгиланган.

Муаммо: ички аудитор сертификатини олишга ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришга даъвогар жисмоний

шахс (бундан буён матнда талабгор деб юритилади) ички аудитор сертификатини олиш учун ўтказиладиган малака имтиҳони натижаларидан ҳамда сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва қайта расмийлаштириш ваколатли орган томонидан рад этилганлигидан норози бўлганда шикоят қилиш тартиби белгиланмаган.

Ечим: талабгор ички аудитор сертификатини олиш учун ўтказиладиган малака имтиҳони натижаларидан ҳамда сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва қайта расмийлаштириш ваколатли орган томонидан рад этилганлигидан норози бўлганда шикоят қилиш тартибини белгилаш.


Шаффофлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашдаги бўшлиқлар

Жамоатчилик назорати шаффофлик ва қонунийликни таъминлашнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, давлат органларининг фаолияти тўғрисидаги ҳамда улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг сўровлари юзасидан маълумотларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотни (бундан қонун билан қўриқланадиган сирни ташкил этувчи ахборотлар мустасно) ошкор этишни назарда тутувчи нормалар белгиланиши керак.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

танлов савдоларининг ғолибини аниқлаш ҳудудий танлов комиссиясининг ёпиқ мажлисида ўтказилади. Оферталарни кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш натижалари тўғрисидаги ахборот ошкор қилинмайди, қонунчилик назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Муаммо: бу нормалар шаффофлик ва жамоатчилик назоратини таъминлашга тўсқинлик қилади ҳамда танлов савдоларининг ғолибларини аниқлашда коррупциявий хавф-хатарларнинг вужудга келишига шароит яратади.

Ечим: танлов савдоларининг ғолибини комиссиянинг очиқ мажлисида аниқлаш, оферталарни кўриб чиқиш, баҳолаш ва таққослаш натижалари тўғрисидаги ахборотларни мажбурий равишда ошкор қилиш тартибини белгилаш.


Молиявий ва бошқа санксияларни қўллаш ҳамда ундириш билан боғлиқ бўлган масалаларда аниқ ва шаффоф тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги


Давлат органлари томонидан молиявий ва бошқа санксияларни қўллаш ҳамда ундириш бўйича аниқ белгиланган ҳамда шаффоф тартибнинг мавжуд эмаслиги натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётида зиддиятлар ҳамда ҳуқуқни қўлловчилар томонидан мавжуд ҳуқуқ нормалари турли шаклда қўлланилиши натижасида коррупциявий ҳолатлар юзага келиши мумкин.


Мисол: солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик - базавий ҳисоблаш миқдорининг (бундан буён матнда БҲМ деб юритилади) 2 бараваридан 8 бараваригача бўлган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Муаммо: солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлик учун жариманинг энг кам ва энг юқори миқдорлари белгиланган, бироқ, жарима қўллашнинг мезонлари аниқ белгиланмаган.

Мазкур ҳолат ҳуқуқни қўллаш амалиётида мансабдор шахсга ўз ихтиёрига кўра жарима миқдорини белгилаш ҳуқуқини беради. Натижада жарима миқдорини белгилашда коррупциявий ҳолатлар юзага келиши мумкин.

ечим: жарима миқдорини қатъий белгилаш (мисол учун, БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима солинишини белгилаш);

Ечим: жарима тайинлаш мезонларини аниқ белгилаш. Хусусан, қуйидаги тартибни жорий этиш:

солиқ ҳисоботи белгиланган муддатлардан 2 иш кунигача кечикиб тақдим этилганда - БҲМнинг 2 баравари;

2 иш кунидан 4 иш кунигача кечикиб тақдим этилганда - БҲМнинг 4 баравари; 4 иш кунидан 6 иш кунигача кечикиб тақдим этилганда - БҲМнинг 6 баравари;

6 иш кунидан кечикиб тақдим этилганда - БҲМнинг 8 баравари миқдорида жарима белгилаш.


Давлат органларининг фаолияти устидан

назорат қилиш шакллари ва турларининг мавжуд эмаслиги


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда давлат органлари томонидан муайян ҳаракатларни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиб, давлат органларининг фаолиятини назорат қилиш тартиби кўрсатилмаган бўлса, давлат органи ушбу фаолиятни ҳужжатда белгиланган тартибга риоя қилмасдан ўз манфаатлари нуқтаи назардан амалга ошириши мумкин.


Мисол: норматив-ҳуқуқий ҳужжатда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари электрон онлайн-ауксион орқали доимий фойдаланишга берилиши белгиланган.

Муаммо: давлат органлари томонидан ер участкаларини бериш тартиб-таомилларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш тартиби белгиланмаган.

Ечим: норматив-ҳуқуқий ҳужжат:

давлат хизматлари марказлари, прокуратура органлари ва адлия органлари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ер участкалари электрон онлайн-ауксион орқали бериш тартибига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади.

Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, "YERELEKTRON" ААТ орқали амалга оширилади.

...

    

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 1 ноябрь




































































































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск