ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2023 й. ПҚ-355-сон "Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2023 й.

N ПҚ-355



ФУТБОЛ-ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ТАРМОҒИНИ КЕНГАЙТИРИШ ҲАМДА ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРГА МОС КЕЛАДИГАН ФУТБОЛ

ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда профессионал футболчиларни шакллантириш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, бунинг учун футбол-таълим муассасалари сонини кўпайтириш, халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, футбол ривожланган давлатлар билан рақобат қила оладиган тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги "Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-115-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Аргентина, Венгрия, Марокаш ва Франциянинг профессионал футболни ривожлантириш бўйича тажрибаси жойига чиқиб ўрганилганлиги ҳамда мазкур қарорни тайёрлашда уларнинг илғор ва мақбул амалиётидан фойдаланилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида:

Миллий футбол маркази;

Футбол бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби негизида Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;

Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази ташкил этилсин.

Футбол бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби балансидаги бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга Тошкент шаҳри футбол мактаби балансига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилсин.


3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази этиб, Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси - Республика футбол академияси этиб қайта номлансин.

Миллий футбол маркази тузилмасига:

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази;

Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;

Республика футбол академияси;

Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази киритилсин.


4. Қуйидагилар Миллий футбол марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илғор хориж тажрибасини ўзлаштириш ҳамда тажрибали халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда тренер ва футболчиларни замонавий, инновацион методикалар, илмий-таҳлилий ёндашув асосида тайёрлаш;

барча даражадаги футбол-таълим муассасаларида ягона ёндашув асосида футболчиларни тайёрлашни ташкил этиш ҳамда уларни илмий ва методик таъминлаш;

футболчиларни тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш орқали шаффоф саралаш (селекция) ишларини ташкил этишда инсон омилини аралашувини кескин қисқартириш;

жойлардаги футбол академиялари ва мактабларидан саралаб олинган энг иқтидорли ва юқори маҳоратга эга футболчиларни - терма жамоаларга номзодларни замонавий футболга мос усул ва фалсафа асосида профессионал тайёрлаш;

футболчиларга замонавий таълим бериш, жумладан чет тили ва Ўзбекистон тарихи фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш, футбол соҳасига йўналтирилган касбларга ўқитиш тизимини жорий этиш;

футбол бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, илғор хорижий спорт технологияларини жалб этган ҳолда соҳани ривожлантиришга эришиш;

футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш, шу жумладан футбол-таълим муассасаларига спорт тиббиёти йўналишида илмий-методик ёрдам кўрсатиш ва футболчиларда ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашни ташкил этиш.


5. Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказининг асосий фаолияти йўналиши этиб барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларнинг асосий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, халқаро мусобақаларга тайёрлаш ва ушбу мусобақаларда иштирокини таъминлаш ҳисоблансин.


6. Миллий футбол маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

фаолият ихтисослиги бўйича хизматларни реализация қилишдан ва Миллий футбол маркази уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа халқаро ташкилотлар грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Қуйидагилар:

Миллий футбол марказининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Белгилансинки:

а) Осиё футбол конфедерацияси (AFC) талаблари асосида футбол, футзал ва соҳил футболи тренерларига тегишли лицензиялар бериш ягона тизим асосида Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази орқали амалга оширилади;

б) Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан боғлиқ ишларни жойларда самарали амалга ошириш учун ҳудудий футбол ассоциацияларида уларнинг маблағлари ҳисобидан алоҳида мутахассис лавозими киритилади;

в) 2025 йил 1 январдан бошлаб ҳудудий футбол академиялари, мактаблари ва бошқа давлат футбол-таълим муассасалари тренерларининг Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказидан мажбурий равишда тегишли лицензияларни олгандан сўнг фаолият кўрсатиш амалиёти жорий қилинади;

г) Республика футбол академияси:

юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси сифатида барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларга профессионал футболчиларни етказиб бериш бўйича бош футбол-таълим муассасаси ҳисобланади;

ўқувчиларининг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этиб, улар 13-19 ёш тоифаларидан иборат бўлади;

ўқувчилари "OLYMPIC" ва бошқа профессионал футбол клубларида фаолият олиб боради ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиши таъминланади.

Бунда, Республика футбол академиясига ҳудудий футбол академиялари, футбол мактаблари, нодавлат футбол клублари ва бошқа футбол-таълим муассасаларининг иқтидорли ва салоҳиятли ёш футболчилари профессионал ўсишни мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур (платформа) орқали рейтинг тизими асосида қабул қилинади;

д) ҳудудий футбол академиялари:

юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва уларнинг фаолияти футбол бўйича энг иқтидорли ёшларни аввало футбол мактаблари, нодавлат футбол клублари ва бошқа футбол-таълим муассасаларидан танлаб олиш ҳамда уларни профессионал тайёрлаш орқали Республика футбол академияси ва терма жамоаларга асосий номзодларни етказиб беришга йўналтирилади;

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларининг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этиб, улар 12-18 ёш тоифаларидан иборат бўлади;

ҳузурида спорт клуби ташкил этилади ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиши таъминланади.


9. Белгилаб қўйилсинки, Миллий футбол маркази Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, "Г.Т. Хван" МФЙ ҳудудида барпо этилаётган Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази ва унга туташ ҳудудда ташкил этилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) икки ой муддатда:

Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказига туташ ҳудуддан қўшимча 9,9 гектар ер майдонини белгиланган тартибда захирага қайтариш;

захирага қайтарилган ер участкасини Ўзбекистон футбол ассоциациясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш чораларини кўрсин.

Бунда, ажратиладиган ер майдонида Миллий футбол маркази ва унинг таркибий бўлинмалари учун зарур бино-иншоотлар, футбол майдонлари, футзал ва футбол ёпиқ иншоотлари, меҳмонхона, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби объектлар барпо этилиши назарда тутилсин.


10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров):

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, Миллий футбол марказининг индивидуал лойиҳасини ишлаб чиқсин;

Миллий футбол марказининг бино ва иншоотларини барпо этиш учун тажрибали хорижий қурилиш компанияларини белгиланган тартибда жалб қилиш чораларини кўрсин;

мазкур қарор асосида қурилиши ва таъмирланиши кўзда тутилган иншоотлар учун энг мақбул меъморий ва техник ечимлар қўлланилишини, уларни инновацион технологияларга асосланган, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қурилишини, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларининг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


11. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев) Миллий футбол марказини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида 2024-2025 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келгусида Ўзбекистон футбол ассоциациясига ажратиш учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатда 3 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2027 йилдан бошлаб ҳар йили алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ўрнатилган акциз солиғидан тушадиган тушумларнинг 2 фоизи ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан кредитни қайтариш графигидаги суммасига (7,1 млн АҚШ доллари экв.) етарли миқдорда маблағларни йўналтирсин.

Бунда, кредит маблағлари Миллий футбол марказини илғор ва халқаро стандартларга мувофиқ барпо этиш, замонавий жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш, хорижий футбол мутахассисларини жалб этиш ва профессионал футболни ривожлантириш бўйича алоҳида дастурларни амалга оширишга йўналтирилади.

Миллий футбол маркази ва Республика футбол академиясида бир нафардан профессионал футболни ривожлантириш бўйича асосий йўналишларга юқори малака ва кўникмага эга бўлган илғор хорижий тажрибани ўзлаштирган "техник директор" раҳбарлик қилади.


12. Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Миллий футбол маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


13. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий футбол академиялари фаолиятини 2023-2025 йилларда янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


14. Қуйидагилар ҳудудий футбол академиялари фаолиятини ривожлантиришнинг қўшимча йўналишлари этиб белгилансин:

ҳар бир футбол академияси учун зарур спорт инфратузилмасини яратиш (3 та табиий, 1 та сунъий қопламали футбол майдони, мини-футбол, тренажёр ва гимнастика залларини ўз ичига олган 24х60 ўлчамли ёпиқ манеж, 100 ўринли фаоллар зали, 6х15 ўлчамли ихчам сузиш ҳавзаси, 154 ўринли ётоқхона, 8 та ўқув хонаси, спорт тиббиёти ва реабилитация хонаси, 2 та маъмурий хона ва 100 ўринли ошхона);

футбол-таълим тизимининг барча босқичларини тўлиқ рақамлаштириш орқали инсон аралашувини чеклаш, футболчи-ўқувчиларни замонавий технологиялар асосида саралашни (селекция) йўлга қўйиш;

ягона ёндашув асосида футболчиларни тайёрлашнинг илғор хорижий тажрибага асосланган илмий ва методик асосларини татбиқ этиш ва узлуксиз янгилаб бориш;

фаолиятига рейтинг баҳолаш тизимини жорий қилиш, белгиланган минимал талабларни ошириш.


15. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари:

а) футболни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни жойларда тўлақонли амалга ошириш учун масъул ҳисобланади;

б) 2024 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан:

ҳудудларда футзал жамоаларини ташкил этади, шу жумладан профессионал футбол клублари ҳузуридаги футзал бўйича асосий, ёшлар ва аёллар жамоалари фаолиятини йўлга қўяди;

ушбу жамоалар учун замонавий моддий-техника базасини яратади, уларни Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан белгиланган талаблар асосида молиялаштиради;

футзал жамоаларининг республика миқёсдаги мусобақаларда мунтазам иштирок этиши чораларини кўради;

в) 2025 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ҳамда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ҳудудий футбол академиялари фаолияти учун зарур бўлган спорт инфратузилмасини яратади ҳамда уларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлайди;

г) туман ва шаҳарларда футболни ривожлантириш, унинг инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағ ажратилишини таъминлайди;

д) 2023 йил 31 декабрга қадар ҳудудлардаги барча стадион ва футбол майдонларини хатловдан ўтказиб, таълим ва спорт ташкилотлари ҳамда эгаси номаълум стадион ва футбол майдонлари спорт фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланилишини тақиқлашни таъминлайди ҳамда уларни таъмирлаш ва мақсадли фойдаланилишини ташкил этади.


16. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов):

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мини-футбол инфратузилмалари мавжуд таълим ташкилотларида спорт секциялари фаолиятини, улар ўртасида тизимли мусобақалар ўтказилишини йўлга қўйсин;

2024-2025 йиллар давомида Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази томонидан таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари учун мини-футбол бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этсин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Кўчқоров), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида таълим ташкилотларини янгидан қуриш, реконструкция қилишда мини-футбол майдонлари ташкил қилинишини инобатга олсин ҳамда зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


17. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб:

профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ижобий хулосаси асосида уларнинг хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун, истисно тариқасида, Марказий банк асосий ставкасида "Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ, "Асакабанк" АЖ ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ томонидан миллий валютада 1,5 миллиард сўмгача 5 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратилади;

ҳудудий футбол академиялари бино-иншоотлари ҳамда уларнинг ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қонунчиликда белгиланган тартибда мақсадли футбол лойиҳаларини амалга оширишга рухсат берилади.


18. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов):

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) ва Осиё футбол конфедерацияси (AFC) билан ҳамкорликни янада кучайтириш орқали нуфузли халқаро футбол мусобақалари ва тадбирларини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширсин;

Миллий футбол марказига икки нафар юқори даражадаги "техник директор"ни жалб қилиш чораларини кўрсин;

чуқур билим ва тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказида "футбол тренери", "футбол ҳаками", "футбол таҳлилчиси", "футбол селекционери" (скаут), "спорт психологи", "футбол менежери", "футбол маркетологи" каби мутахассисликларга ўқитишни йўлга қўйсин;

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда фаолиятини тугатган футболчилар ҳамда футбол бўйича етарли назарий билим ва кўникмага эга бўлган кадрларни Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида "футбол тренери", "футбол ҳаками", "футбол таҳлилчиси", "футбол селекционери" (скаут), "футбол менежери", "футбол маркетологи" каби мутахассисликларга қайта тайёрлашни ташкил этсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов) ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиалида "спорт шифокори", "спорт диетологи", "спорт фармакологи" билан бирга "спорт психологи" мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйсин.


19. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов):

2024 йил 1 мартга қадар республикадаги барча стадион ва футбол майдонларининг ягона электрон реестрини ишлаб чиқсин ҳамда унинг юритилишини таъминласин;

Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда 2024 йил якунига қадар футбол соҳасини ва футболчиларни тайёрлашнинг барча босқичларини рақамлаштириш чораларини кўрсин.

Бунда:

ягона реестр базасини яратиш, ишга тушириш ва техник қўллаб-қувватлаш ҳамда футбол соҳасини рақамлаштириш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида мавжуд маълумотлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси учун ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилган ҳолда, рақамли маълумотлар платформаси орқали бепул асосда тақдим этилади.


20. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларидаги мавжуд футбол секциялари тренерларига умумий услубий раҳбарликни амалга оширади;

ҳар бир ҳудудда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, шунингдек, мавжуд футбол инфратузилмасидан самарали фойдаланишни ташкил этишга масъул бўлган спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича алоҳида ўринбосари лавозими жорий этилади;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) талабларига мувофиқ "биринчи тренер" тамойили асосида футбол тренерларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бунда, юқори маҳоратли футболчини босқичма-босқич тайёрлаган тренерлар футболчи билан профессионал фаолияти давомида тузиладиган шартномаларнинг суммалари ҳисобидан муносиб рағбатлантириб борилади.


21. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда:

2024 йил 1 июнга қадар футбол учрашувларини намойиш қилиш, футболни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол бўйича махсус телеканални ташкил қилсин;

2024 йил 1 июлга қадар Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) ва Осиё футбол конфедерацияси (AFC) талабларига мувофиқ ўтказиладиган ҳамда Ўзбекистон ички мусобақаларини ёритиш учун 2 та кўчма телевизион станцияларни харид қилиш чораларини кўрсин.


22. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси талабномасига биноан 2 та кўчма телевизион станциялар ҳамда зарур моддий-техник таъминотларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни 2024 йилги ҳамда футбол бўйича махсус телеканалнинг маҳаллий ва хорижий футбол чемпионатлари намойишини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳар йилги Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


23. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.


24. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


25. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси А.А. Азизов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 ноябрдаги

ПҚ-355-сон қарорига

1-ИЛОВА



Миллий футбол марказининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

                














Директор


Ёрдамчи
















































































































Техник директор







Молия-иқтисод

бўлими

2


Юридик масалалар

ва кадрлар билан

ишлаш бўлими

2


Хўжалик ишлари

бўйича директор

ўринбосари

































































Футбол

мутахассисларини

тайёрлаш ва илмий-

тадқиқот маркази

28



Футбол терма

жамоалари

тайёргарлик

маркази*

75

















Хўжалик бўлими

3
































































Меҳмонхона

менежери

1

































Республика футбол

академияси

57,5



Спорт тиббиёти

ва реабилитация

маркази**

22










































       

Техник ва хизмат

кўрсатувчи

ходимлар***

         







































            

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 194,5 нафар.


*) Шифокор ва массажчилар ўқув-йиғин машғулотлари давомида шартнома асосида жалб қилинади.


**) Тиббий жиҳозлардан келиб чиқиб, қўшимча штат бирликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилган ҳолда ажратилади.


***) Хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади.


Изоҳ: Республика футбол академияси ҳамда Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази алоҳида тузилмага эга юридик шахс ҳисобланади.

          

            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 ноябрдаги

ПҚ-355-сон қарорига

2-ИЛОВА



Миллий футбол маркази

фаолиятини ташкил этиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

            

N

   

Чора-тадбирлар номи

    

Амалга ошириш механизмлари

       

Молиялаштириш

манбалари

        

Ижро

муддатлари

     

Ижро учун

масъуллар

       

1.

Миллий футбол маркази (кейинги ўринларда - Марказ) фаолиятини ташкил этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳни тузиш.


2. Миллий футбол маркази ва унинг тузилмасидаги марказлар фаолиятини ташкил этишни ўз ичига олган қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.


3. Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.


4. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


-

2024 йил

февраль

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси


2.

Марказ фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда:

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази;

Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;

Республика футбол академияси;

Спорт тиббиёти ва реабилитация марказининг фаолият кўрсатиш тартибларини ишлаб чиқиш.


1. Марказ фаолиятини тартибга солиш мақсадида унинг уставини ишлаб чиқиш.


2. Уставни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.


3. Марказнинг штат бирлигини тасдиқлаш ва кадрлар билан тўлдириш.


Давлат бюджети

маблағлари

2024 йил

август


Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


4. Марказни жойлаштириш ва алоқа воситалари билан таъминлаш.


5. Марказни зарур мебель, компьютер техникаси ва спорт инвентарлари билан жиҳозлаш.


6. Марказ тузилмасидаги марказлар фаолиятини тартибга солувчи низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.



2025 йил

август

3.

Марказни жойлаштириш ва унинг ўз фаолиятини амалга ошириши ҳамда янги бино ва иншоотларни қуриши учун белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш.


1. Марказни жойлаштириш учун Тошкент вилоятида жойлашган Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказига туташ ҳудуддан қўшимча 9,9 гектар ер майдони ажратиш юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг қарорини қабул қилиш.


-

2024 йил

январь


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси


2. Марказ бино-иншоотларининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштириш.



2025 йил

сентябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги


4.

Марказ учун танланган ҳудудда Марказ фаолияти учун мослаштирилган бино ва иншоотлар қурилиш объектларининг замонавий мастер-режасини ишлаб чиқиш.


1. Профессионал футболни ривожлантириш бўйича Аргентина, Марокаш ва Франция давлатларининг тажрибалари асосида бино ва иншоотларни қуриш бўйича индивидуал лойиҳани ишлаб чиқиш.

Бунда, Марказ ва унинг таркибий тузилмалари учун зарур бино-иншоотлар, меҳмонхона, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби бинолар барпо этишни назарда тутиш.


2. Ўрганилган халқаро тажрибалар асосида замонавий мастер-режа ишлаб чиқиш.


Давлат бюджети

маблағлари

2023-2024

йиллар

давомида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси


5.

Марказ фаолияти учун мослаштирилган бино ва иншоотларни қуриш.


1. Хорижий қурилиш компанияларини белгиланган тартибда жалб қилиш чораларини кўриш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш.


2. Қурилиш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш.


3. Марказ ва унинг тузилмасидаги марказларни зарур техника ва инвентарлар билан жиҳозлаш.


4. Қурилиш ишларини якунлаш, топшириш ва қабул қилиш.


Давлат бюджети

маблағлари

2024-2025

йиллар

давомида

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси


6.

Терма жамоалар, футбол академиялари фаолиятини йўлга қўйиш, футболчиларни рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини тўғри ташкил этиш мақсадида ушбу йўналишда ижобий натижаларга эришган юқори даражадаги хорижий "техник директор"ни жалб этиш.


1. Футбол соҳаси тизимли йўлга қўйилган ва терма жамоалари юқори натижага эришаётган ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаларини ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганиш.


2. Хорижий давлатларнинг малакали мутахассисларини Ўзбекистонга жалб қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ва уларни "техник директор" сифатида жалб этиш.


Давлат бюджети

маблағлари

2024 йил

март

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси


7.

Терма жамоаларни ўқув-машғулот йиғинларини тизимли ташкил этиш.


1. Барча ёшдаги терма жамоалар учун йиллик иш режалар тузиш, самарадорлик стратегиясини ишлаб чиқиш.


2. Терма жамоалар мураббийлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш.


3. Миллий терма жамоанинг ўйин услубидан келиб чиқиб барча ёшдаги терма жамоалар учун тайёргарлик босқичи режаларини ишлаб чиқиш.


4. Барча ёш тоифалари бўйича футбол терма жамоаларнинг асосий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, халқаро мусобақаларга тайёрлаш ва ушбу мусобақаларда иштирокини таъминлаш.


Ўзбекистон

футбол

ассоциацияси

маблағлари

2024 йилдан

бошлаб

доимий

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


8.

Барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларга профессионал футболчиларни етказиб бериш бўйича Республика футбол академияси фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Республика футбол академиясига футболчилар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги футбол академиялари иқтидорли футболчиларини саралаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2. Футболчиларни тайёрлашнинг илғор хориж тажрибасига асосланган илмий ва методик асосларини татбиқ этиш.


-

2025 йил

август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


9.

Республика футбол академиясини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.


Республика футбол академиясининг мураббийлари ва таҳлилчилари учун илғор замонавий технологиялар, жиҳозлар харид қилиш.


Давлат бюджети

маблағлари

2025 йил

август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


10.

Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказига жалб этиладиган мутахассисларни йўналишлар бўйича тайёрлаш.


1. Йўналишлар бўйича жалб этиладиган мутахассислар рўйхатини шакллантириш.


2. Мутахассислар тайёрлаш мақсадида ҳудудларда босқичма-босқич масофавий шаклда назарий билимлар беришни йўлга қўйиш.


3. Тажрибали мутахассислар томонидан "футбол таҳлилчиси", "футбол селекционери" (скаут), "футбол менежери", "футбол маркетологи", "футбол шифокори", "футбол психологи", "спорт фармакологи", "спорт диетологи" йўналишларида амалий билимлар беришни ташкил этиш.


4. Осиё футбол конфедерацияси талаблари асосида футбол, мини-футбол ва соҳил футболи тренерларига ҳамда бошқа футбол мутахассисларига тегишли тоифалар, лицензиялар бериш.


Давлат бюджети

маблағлари

2025 йилдан

бошлаб

доимий

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


11.

Футбол соҳасидаги муаммоларни комплекс ўрганиш бўйича Илмий-амалий эксперт гуруҳини ташкил этиш.


1. Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот марказида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва олий таълим ташкилотлари мутахассислари, мустақил ва халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда Илмий-амалий эксперт гуруҳини шакллантириш.


2. Илмий-амалий эксперт гуруҳининг ҳар ойда амалга оширадиган ишлар режасини белгилаш.


3. Илмий-амалий эксперт гуруҳини моддий-техника ресурслари билан таъминлаш, унинг фаолияти учун шартнома асосида тўловларни амалга ошириш.


Давлат бюджети

маблағлари

2025 йилдан

бошлаб

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


12.

Футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш.


1. Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази ҳамда унинг илмий-амалий лабораторияларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан техника ва тиббий ускуналар билан таъминлаш.

Бунда, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази симуляцион амалий лабораторияси учун мўлжалланган симуляцион ускуналарнинг Марказ учун харид қилинадиган тиббий ускуналарга мувофиқлигини инобатга олиш.


2. Спорт тиббиёти ва реабилитация марказини "Рақамли рентген", "Остеоденистометрия", "Тредмил ЭКГ" ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва "Тез тиббий ёрдам автомобили" билан таъминлаш.


Давлат бюджети

маблағлари

2025 йил

август


Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


3. Спорт тиббиёти ва реабилитация марказида футбол-таълим муассасаларига спорт тиббиёти йўналишида илмий-методик ёрдам кўрсатиш ва футболчиларда ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашни ташкил этиш.



2025 йилдан

бошлаб

доимий

13.

Марказ футболчиларини овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқиш.


1. Манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат суткалик озиқ-овқат нормасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

Бунда, ишчи гуруҳ раҳбари сифатида тажрибали диетолог жалб этилади.


2. Марказ футболчиларининг халқаро ва миллий овқатланишнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ футболчиларнинг суткалик озиқ-овқат нормасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


-

2024 йил

сентябрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


14.

Етакчи хорижий илмий ва тиббий марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.


1. Аргентина, Венгрия, Марокаш, Франция ва бошқа давлатларининг футбол бўйича илмий ва тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.


2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.


-

2024-2026

йиллар

давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


           

            




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 3 ноябрдаги

ПҚ-355-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон футбол ассоциациясининг

ҳудудий футбол академиялари фаолиятини

2023-2025 йилларда янада ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

            

N

   

Тадбирлар номи

   

Амалга ошириш механизми

       

Молиялаштириш

манбалари

      

Ижро муддати

      

Ижро учун

масъуллар

            

1.

Ҳудудий футбол академиялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


1. Футбол академияларини хатловдан ўтказиш бўйича манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳни тузиш.


2. Хатлов натижалари бўйича футбол академиялари моддий-техник базасини ривожлантиришни ўз ичига олган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


-

2023 йил

ноябрь-

декабрь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2.

Ҳудудий футбол академиялари инфратузилмасини мустаҳкамлаш.


1. Футбол академиялари фаолияти учун зарур бўлган спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда уларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

Бунда, ҳар бир футбол академияси фаолияти учун зарур бўлган спорт инфратузилмасини яратиш (3 та табиий, 1 та сунъий қопламали футбол майдони, ёпиқ мини-футбол манежи, 6х15 ўлчамли ихчам сузиш ҳавзаси, 154 ўринли ётоқхона, 8 та ўқув хонаси, 2 та маъмурий хона, 100 ўринли ошхона, тренажёр ва гимнастика заллари ва 50 ўринли фаоллар зали).


2. Қурилиш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш.

3. Қурилиш ишларини якунлаш, топшириш ва қабул қилиш.


Давлат бюджети,

маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ва ҳомийлик маблағлари

2024-2025

йиллар

давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси


3.

Ҳудудий футбол академиялари фаолиятини такомиллаштириш.


1. Футбол бўйича энг иқтидорли ёшларни аввало футбол мактаблари, спорт мактаблари ва клубларидан танлаб олиш тизимини жорий этиш.


2. Футбол таълимининг барча босқичларини тўлиқ рақамлаштириш орқали инсон аралашувини кескин қисқартириш ҳамда замонавий технологиялар асосида футболчи-ўқувчиларни селекция қилишни йўлга қўйиш.


3. Футбол академиялари фаолиятини рейтинг баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.


Давлат бюджети,

маҳаллий бюджет,

Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2024 йилдан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


4. Ўзбекистон футбол ассоциациясида футбол академиялари фаолиятини масофадан онлайн кузатиш ва назорат қилиш тизимини жорий қилиш.



2024/2025 ўқув

йилидан

бошлаб


4.

Ҳудудий футбол академияларида футболчилар таълимини замонавий ёндашув асосида ташкил этиш.


Футболчиларни тайёрлашнинг илғор хориж тажрибасига асосланган илмий ва методик асосларини татбиқ этиш ва узлуксиз янгилаб бориш.


-

2024/2025 ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


5.

Ҳудудий футбол академиялари фаолияти бўйича ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш.


1. Футбол академиялари жамоалари учун йиллик иш режалар тузиш, самарадорлик стратегиясини ишлаб чиқиш.


2. Футбол академиялари тренерлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш.


Маҳаллий бюджет маблағлари

2024 йил

август


Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


3. Ҳар бир футбол академиясининг ўйин услубини ва ундан келиб чиқиб академия жамоалари учун тайёргарлик босқичи режаларини ишлаб чиқиш.


4. Футбол академиялари жамоаларининг асосий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш, республика ва халқаро мусобақаларга тайёрлаш ва ушбу мусобақаларда иштирокини таъминлаш.



2024/2025 ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


6.

Ҳудудий футбол академиялари томонидан профессионал футбол клублари ва турли ёшдаги терма жамоаларга футболчиларни етказиб бериш механизмини йўлга қўйиш.


1. Футбол академияларидаги иқтидорли футболчиларни саралаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2. Футболчиларни тайёрлашнинг илғор хориж тажрибасига асосланган илмий ва методик асосларини татбиқ этиш.


-

2025 йил

август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


7.

Ҳудудий футбол академияларида профессионал футбол ва терма жамоаларга футболчилар захирасини шакллантириш.


Футбол академияларида профессионал футбол ва терма жамоаларга футболчилар захирасини самарали таъминлаш мақсадида илмий-амалий қўлланмалар ишлаб чиқиш, машғулот журналларини рақамлаштириш.


Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


2024 йил

сентябрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


8.

Ҳудудий футбол академиялари футболчиларининг жисмоний ҳолати ва ривожланишини доимий назорат қилиб бориш ҳамда уларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиш.


1. Футбол академияларининг спорт тиббиёти ва реабилитация хоналарини замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан техника ва тиббий ускуналар билан таъминлаш.

Бунда, харид қилинадиган тиббий ускуналарининг спорт тиббиёти ва реабилитация хоналарига мувофиқлигини инобатга олиш.


2. Спорт тиббиёти ва реабилитация хоналарини "Рақамли Рентген", "Тредмил ЭКГ" ва бошқа замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.


Давлат бюджети,

маҳаллий бюджет маблағлари

2025 йил

август


Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


3. Спорт тиббиёти ва реабилитация хоналарида футболчиларда ўткир, сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва даволашни ташкил этиш.



2025 йилдан

бошлаб

доимий


9.

Ҳудудий футбол академиялари футболчиларини овқатлантириш меъёрларини қайта кўриб чиқиш.


1. Суткалик озиқ-овқат нормаси ишлаб чиқиш бўйича манфаатдор идоралар ва ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

Бунда, ишчи гуруҳ раҳбари сифатида тажрибали диетологни жалб этиш.


2. Футбол академиялари футболчилари учун халқаро ва миллий овқатланишнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ суткалик озиқ-овқат нормасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


-

2024 йил

август

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


10.

Етакчи хорижий футбол академиялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш.


1. Аргентина, Россия, Франция, Марокаш, Венгрия, Қатар, Япония, Англия, Испания, ва бошқа давлатларнинг футбол академиялари билан ҳамкорлик меморандумларини тузиш.


2. Доимий асосда ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш.


-

2024 йилдан

бошлаб

доимий

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


11.

Худудий футбол академияларида спорт клубларини ташкил қилиш.


Футбол академияларининг битирув футболчиларини спорт клуб аъзосига айлантириш, улардан 1-лига жамоасини ташкил этиш.


Маҳаллий бюджет

маблағлари

2024 йил

апрель

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

           

               

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 ноябрь























































































Время: 0.2024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск