Практическая Бухгалтерия

Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 20.11.2023 й. 613-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 ноябрдаги

613-сон қарорига

ИЛОВА



Автомототранспорт воситасини

бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани

электрон шаклда расмийлаштириш бўйича

давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

               

1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда - Регламент) жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини (сотиш ва бошқариш ваколатини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқисиз) бошқа шахсларга бериш бўйича ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш хизматини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Регламент асосий ишончнома (сотиш ва бошқариш ваколатини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқи билан берилган ишончнома) асосида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни электрон шаклда расмийлаштиришга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш ёхуд бошқариш ҳуқуқини бекор қилиш мақсадида ЯИДХП орқали мурожаат қилган автомототранспорт воситасининг мулкдори;


ваколатли органларнинг ахборот тизимлари - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Notarius" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда - "Notarius" ААТ), Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигининг Жисмоний шахслар марказий маълумотлар базаси, Ички ишлар вазирлигининг "Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими";


давлат хизмати - жисмоний шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини ЯИДХП орқали бошқа шахсга бошқариш ҳуқуқини расмийлаштириш;


ишончнома - жисмоний шахсга тегишли бўлган автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш учун ЯИДХП орқали электрон шаклда расмийлаштирилган, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳужжат.


4. Автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХПдан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (кейинги ўринларда - ЖШШИР) маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.


5. Давлат хизмати "Notarius" ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП орқали кўрсатилади.


6. Давлат хизмати Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.


7. Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра бир ой, олти ой ва уч йил муддатгача берилади.


8. Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ЯИДХП

ОРҚАЛИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

           

9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон равишда мустақил тўлдиради.

Ишончнома "Notarius" ААТ орқали рўйхатга олинади.

Бунда ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.


10. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ёрдамида автоматик равишда текширилади ва юборилади.


11. Ариза берувчи сўровнома тўғри тўлдирилганлигини мустақил текширади ва маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг уни тасдиқлайди.


12. Сўровнома маълумотларида ариза берувчи ёки ишончномага киритилган шахс(лар) маълумотлари ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ёрдамида аниқланмаган тақдирда, бу ҳақда ариза берувчи электрон шаклда огоҳлантирилади.


13. Ишончномани расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

cўровномага Регламентнинг 8-бандида назарда тутилган талабга мос келмайдиган маълумотлар киритилганда;

ариза берувчи ва ишончнома берилаётган шахс айни бир шахс бўлганда;

сўровномага киритилган маълумотлар уларни тақдим этишга ваколатли органларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилиб, тасдиқланмаган тақдирда.


14. Сўровномага киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ваколатли органларнинг ахборот тизимлари воситасида тасдиқлангач, ариза берувчига электрон тўлов варақаси (инвойс) шакллантирилади.


15. Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

бир ойгача бўлган муддатга - 10 фоиз;

бир ойдан ортиқ ва олти ойгача бўлган муддатга - 50 фоиз;

олти ойдан ортиқ ва уч йилгача бўлган муддатга - 100 фоиз.

Давлат божи ишончнома расмийлаштирилишидан олдин тўланади.

Ариза берувчининг айби билан ишончнома нотўғри расмийлаштирилганда ёки унга киритилган шахс(лар) тўғрисида маълумотларда хатолик мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўла туриб, ишончнома электрон расмийлаштирилган ҳолларда, тўланган давлат божи қайтарилмайди.


16. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

16 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат

...
Время: 0.0156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск