ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 01.11.2023 й. 11-мҳ-сон "Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.11.2023 й. 2921-6-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.11.2023 й.

N 2921-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЁШЛАР СИЁСАТИ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

01.11.2023 й.

N 11-мҳ


БУЙРУҒИ



Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2022 йил 6 июндаги ПҚ-268-сон "Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-114-сон "Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2921, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 935-модда) билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          А.И. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 14-банд, 20-банднинг биринчи хатбошиси ва 28-банддаги "Спортни ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 15-банддаги "Спортни ривожлантириш вазирлигининг" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 21-банддаги "Спортни ривожлантириш вазирлигига" деган сўзлар "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "спортни ривожлантириш вазирининг" деган сўзлар "ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 30-бандда:

иккинчи хатбошидаги "олий маҳорат спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари" ҳамда "Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари" деган сўзлар тегишли равишда "Cпорт турларини ривожлантириш республика марказлари, спорт мактаблари, спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари" ҳамда "Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари" деган сўзлар "спорт мактабларива спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спортни ривожлантириш бош бошқармалари" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 24 ноябрь









































Время: 0.2069
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish