ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2023 й. 632-сон "Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.11.2023 й.
N 632
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОВИТКИЧЛИ СИҒИМЛАР УЮШМАСИГА АЪЗО
СУБЪЕКТЛАРГА КООПЕРАЦИЯ ТАШКИЛ ЭТГАН ҲОЛДА,
СОВИТКИЧЛИ СИҒИМЛАРНИ ҚУРИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ
ҲАМДА ҚИШ ВА БАҲОР ОЙЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ
ИСТЕЪМОЛИ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ
ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Қорақалпоғистон Республикасида аҳолининг қиш-баҳор ойларида асосий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПҚ-264-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасини ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 29 декабрдаги 729-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда ишга туширилган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш ҳамда қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисми 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида қопланади, 2024 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2023 йил 29 ноябрдаги
632-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг
"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштирувчиларга субсидия бериш ахборот
тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"
2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарорига
киритилаётган қўшимчалар
2-илова қуйидаги мазмундаги 20 ва 21-позициялар билан тўлдирилсин:
" |
20. |
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширилган совиткичли сиғимларни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги |
|
21. |
Қорақалпоғистон Республикаси совиткичли сиғимлар уюшмасига аъзо субъектларга кооперация ташкил этган ҳолда, ишга туширган совиткичли сиғимларнинг қиш ва баҳор ойларида электр энергияси истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш.
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 30 ноябрь