ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2023 й. ПҚ-400-сон "Сурхондарё вилоятида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2023 й.

N ПҚ-400



СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЁШЛАР

ТАДБИРКОРЛИГИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сурхондарё вилоятида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва ёш тадбиркорларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида:


1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари Сурхондарё вилояти ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги (кейинги ўринларда - Ёшлар саноат зоналари) лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилсин.


2. Белгилансинки, Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарида:

а) тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш, шу жумладан саноат ипотекаси асосида амалга оширилади. Бунда, ўрнатилган тартибда ажратилган ер майдонларида тадбиркорлик субъектлари томонидан ёш тадбиркорлар учун тайёр ишлаб чиқариш бино-иншоотлари барпо этилади;

б) саноат ипотекаси асосида қурилиш учун ер майдонлари тегишли бош режаларга мувофиқ электрон онлайн-аукционга қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотларининг асосий параметрлари ва қуриш муддатлари тўғрисидаги шартлар белгиланган ҳолда жойлаштирилади ҳамда ушбу шартлар ер ижара шартномасида кўзда тутилади;

в) саноат ипотекаси асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан барпо этиладиган тайёр ишлаб чиқариш бино-иншоотлари кейинчалик улар томонидан ёш тадбиркорларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида реализация қилинади.


3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, тижорат банклари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Жамғарма маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси асосида барпо этилган ишлаб чиқариш бино-иншоотларини ёш тадбиркорлар томонидан харид қилиш бўйича кредитларни молиялаштиришга рухсат этиш;

б) ишлаб чиқариш бино-иншоотларини харид қилиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан бериладиган молиявий ресурсларни тижорат банклари томонидан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга тақдим этиш. Бунда:

тижорат банкларига молиявий ресурсларни Жамғарманинг мавжуд маблағлари доирасида миллий валютадаги кредитлар бўйича Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 йиллик имтиёзли давр билан 11 йил муддатга тақдим этиш;

тижорат банклари томонидан миллий валютадаги кредитларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратиш;

Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда Жамғарма маблағлари ва кредит бўйича фоиз ставкасини мутаносиб равишда пасайтириш, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолдириш;

тижорат банклари томонидан тақдим этиладиган молиявий ресурсларнинг энг юқори миқдорини Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун молиялаштириладиган жами инвестиция лойиҳалари доирасида 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда, Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан молиявий ресурслар тижорат банклари томонидан бир ёш тадбиркорлик субъекти учун 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан юқори ва 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда белгилаш.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зонасида саноат ипотекаси асосида барпо этилган тайёр ишлаб чиқариш бино-иншоотларини харид қилган ёш тадбиркорга Ёшлар саноат зонаси иштирокчиси мақоми берилади ҳамда у билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тузилади.


5. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Кадастр агентлиги:

бир ой муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда Ёшлар саноат зоналарида яратилган шароит ва ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар юзасидан тақдимотларни ташкил этсин, шунингдек, ёш тадбиркорлар ўртасида ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай бўлган ер майдонлари юзасидан сўровномалар ўтказсин;

икки ой муддатда тадбиркорлар ўртасида талаб юқорилиги, муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари мавжудлиги, тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилиши ҳолатидан келиб чиқиб, шунингдек, ҳудудларда ёш тадбиркорлар ўртасида ўтказиладиган сўровномалар асосида Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарининг манзилли рўйхатларини қайта кўриб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Кадастр агентлигининг 1-иловага мувофиқ "Ургут" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди таркибига кирувчи Сурхондарё вилояти, Денов тумани ҳудудидаги 21 гектар ер майдонини қисқартириш ҳисобига:

4 гектар бўш ер майдонида Ёшлар саноат зонасини ташкил этиш;

17 гектар ер майдонини "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудуди таркибига қўшиш орқали унинг ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Термиз" эркин иқтисодий зонасининг кенгайтирилган ҳудуди бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин. Бунда:

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгилансин;

бош режани ишлаб чиқиш бўйича пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқлансин;

бош режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳамда ҳудудий тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарининг тасдиқланган бош режаларига асосан 2024 йилда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш учун 40 млрд сўм маблағларни 2024-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури орқали ажратиш чораларини кўрсин.

Бунда, мазкур маблағлар қайта кўриб чиқилган Ёшлар саноат зоналарининг манзилли рўйхатлари бўйича ажратилиши кўзда тутилсин.


9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

а) Сурхондарё вилояти кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциянинг 2024 йилда сақлаш харажатларини Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин;

б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда:

Термиз шаҳридаги "Тинчлик" Ёшлар саноат зонаси тажрибаси асосида 2024 йилда 6 та туман (шаҳар)да, 2025 йилда 8 та туманда Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси асосида бино-иншоотлар барпо этилишини таъминласин;

ҳудудда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун тайёр лойиҳа портфелларини ташаббускор инвесторларга мунтазам равишда таклиф этиб борсин.


10. Ёшлар ишлари агентлиги:

Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида ёш тадбиркорларга оид маълумотларнинг "Электрон ҳукумат" тизими интеграциялашув платформаси орқали ўзаро интеграциясини таъминласин;

"Ёшлар келажагимиз" жамғармаси билан ҳамкорликда бир ой муддатда ёш тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларни, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали ўз лойиҳаларини Сурхондарё вилояти Ёшлар саноат зоналарида амалга оширишга жалб этиш ва ушбу ҳудудда яратилган имкониятларни тарғиб қилиш чораларини кўрсин.


11. Сурхондарё вилоятида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ёшлар саноат зоналари бош режаларига асосан амалга ошириладиган муҳандислик-коммуникация, қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, саноат ипотекаси тизимини жорий этиш ва амалга ошириш бўйича тегишли давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ёшлар саноат зоналарида ёш тадбиркорлар инвестиция лойиҳалари учун, шу жумладан барпо этилган ишлаб чиқариш бино-иншоотларини харид қилиш бўйича Жамғарма ҳисобидан белгиланган тартибда кредитлар ажратиб борилишини мониторинг қилиш ва таъминлаш;

ёш тадбиркорларга Ёшлар саноат зоналарида бизнес лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида ҳар томонлама кўмаклашиш;

ёш тадбиркорлар учун малакали мутахассислар иштирокида семинарлар ташкил этиш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш мақсадида етакчи хорижий экспертларни жалб қилиш;

Ёшлар саноат зоналарида яратилган шароит ва ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар бўйича мунтазам равишда тарғибот ишларини ташкил этиш, ёш тадбиркорлар лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай ер майдонларини аниқлаш ҳамда ҳудуддаги Ёшлар саноат зоналарининг манзилли рўйхатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 ноябрдаги "Ургут" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5278-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари К.К. Куранбаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 21 декабрдаги

ПҚ-400-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сурхондарё вилояти ёшлар саноат

ва тадбиркорлик зоналари ҳамда "Термиз"

эркин иқтисодий зонаси таркибига

ўтказилаётган ҳудудлар

РЎЙХАТИ

            

Ҳудудлар ва уларнинг чегаралари

         

Майдони

(гектар)

       

      

Сурхондарё вилояти ёшлар саноат ва тадбиркорлик

зоналари таркибига ўтказилаётган ҳудуд:

         

Денов тумани, "Ғалаба" СИУ мавзеси, "Қўзичоқ" МФЙ ҳудудидаги 4,0 гектар ер майдони, қуйидаги чегаралари билан:

1-нуқта: шимолий кенглик 38°14'57.55"N шарқий узоқлик 67°53'33.53"E

2-нуқта: шимолий кенглик 38°14'56.73"N шарқий узоқлик 67°53'27.31"E

3-нуқта: шимолий кенглик 38°14'48.59"N шарқий узоқлик 67°53'26.66"E

4-нуқта: шимолий кенглик 38°14'48.18"N шарқий узоқлик 67°53'32.63"E


4,0

         

"Термиз" эркин иқтисодий зонаси

таркибига ўтказилаётган ҳудуд:

        

Денов тумани, "Ғалаба" СИУ мавзеси, "Қўзичоқ" МФЙ ҳудудидаги 17,0 гектар ер майдони, қуйидаги чегаралари билан:

1-нуқта: шимолий кенглик 38°14'56.58"N шарқий узоқлик 67°53'26.44"E

2-нуқта: шимолий кенглик 38°14'44.41"N шарқий узоқлик 67°53'25.07"E

3-нуқта: шимолий кенглик 38°14'44.90"N шарқий узоқлик 67°53'23.52"E

4-нуқта: шимолий кенглик 38°14'44.09"N шарқий узоқлик 67°53'23.05"E

5-нуқта: шимолий кенглик 38°14'42.09"N шарқий узоқлик 67°53'27.73"E

6-нуқта: шимолий кенглик 38°14'40.70"N шарқий узоқлик 67°53'34.33"E

7-нуқта: шимолий кенглик 38°14'40.72"N шарқий узоқлик 67°53'36.44"E

8-нуқта: шимолий кенглик 38°14'45.74"N шарқий узоқлик 67°53'45.25"E

9-нуқта: шимолий кенглик 38°14'46.24"N шарқий узоқлик 67°53'45.02"E

10-нуқта: шимолий кенглик 38°14'46.24"N шарқий узоқлик 67°53'45.02"E

11-нуқта: шимолий кенглик 38°14'47.52"N шарқий узоқлик 67°53'42.86"E

12-нуқта: шимолий кенглик 38°14'49.93"N шарқий узоқлик 67°53'43.33"E

13-нуқта: шимолий кенглик 38°14'52.96"N шарқий узоқлик 67°53'40.64"E

14-нуқта: шимолий кенглик 38°14'53.90"N шарқий узоқлик 67°53'41.21"E

15-нуқта: шимолий кенглик 38°14'54.38"N шарқий узоқлик 67°53'41.97"E

16-нуқта: шимолий кенглик 38°14'54.19"N шарқий узоқлик 67°53'43.12"E

17-нуқта: шимолий кенглик 38°14'54.42"N шарқий узоқлик 67°53'44.15"E

18-нуқта: шимолий кенглик 38°14'55.09"N шарқий узоқлик 67°53'44.88"E

19-нуқта: шимолий кенглик 38°14'58.50"N шарқий узоқлик 67°53'43.36"E

20-нуқта: шимолий кенглик 38°14'57.55"N шарқий узоқлик 67°53'33.53"E

21 -нуқта: шимолий кенглик 38°14'48.18"N шарқий узоқлик 67°53'32.63"E

22-нуқта: шимолий кенглик 38°14'48.59"N шарқий узоқлик 67°53'26.66"E

23-нуқта: шимолий кенглик 38°14'56.73"N шарқий узоқлик 67°53'27.31"E

24-нуқта: шимолий кенглик 38°14'56.73"N шарқий узоқлик 67°53'27.31"E

            

17,0

         

Изоҳ: 21 гектар ер майдони Сурхондарё вилояти, Денов тумани, "Ғалаба" СИУ мавзеси, "Қўзичоқ" МФЙ ҳудудида жойлашган.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 21 декабрдаги

ПҚ-400-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сурхондарё вилоятида ёшлар

тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича

республика комиссияси

ТАРКИБИ

          

1. К.К. Куранбаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари, Комиссия раиси


2. У.Б. Қосимов

-

Сурхондарё вилояти ҳокими, Комиссия раиси ўринбосари


3. Ж.Т. Жўраев

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари


4. Н.Қ. Холмуродов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


5. А.З. Саъдуллаев

-

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари - Ёшлар ишлари агентлиги директори


6. А.И. Ахмедхаджаев

-

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари


7. А.М. Бобоев

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


8. А.А. Камалов

-

Марказий банк раиси ўринбосари


9. А.А. Акбаржонов

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси


10. Х.Ф. Саттаров

-

"Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси ижрочи директори


11. Лавозимига кўра

-

Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи

           

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

           

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 21 декабрдаги

ПҚ-400-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 4 ноябрдаги "Ургут" эркин иқтисодий

зонаси фаолиятини кенгайтириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги ПҚ-5278-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар

          

Қарорга 1-иловада:


"Сурхондарё вилояти бўйича" бўлими ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

         

"

"Жами:

        

428,32

".

          

позицияси чиқариб ташлансин.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 22 декабрь









































































Время: 0.0215
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск