Практическое Налогообложение

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2023 й. 673-сон "Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2023 й.

N 673



СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДА

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш тизими тубдан ислоҳ қилиниб, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Солиқ маъмуриятчилигида ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг иш самарадорлигини ошириш, вақтини тежаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори ижросини таъминлаш, товар-моддий бойликларни ташиш учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 октябрдаги 807-сон қарорига асосан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этиш бўйича Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида тажриба ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг республика ҳудудида 2024 йил 1 апрелдан бошлаб йирик солиқ тўловчилар учун, 2024 йил 1 июлдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизмини мажбурий тартибда жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Янги технологиялар" илмий ахборот маркази" давлат унитар корхонаси электрон юк хатларини марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгилансин.


3. 2024 йил 1 январга қадар:

Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда электрон шаклда расмийлаштирилган товар-транспорт юк хатларини йўлларда назорат қилиш тартибини;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Транспорт вазирлиги ва Энергетика вазирлиги билан биргаликда экспорт ва импорт операциялари бўйича халқаро юк ташиш, шунингдек, қувур транспортида ташиш ҳужжатларини рақамлаштириш ва ўзаро ахборот алмашиш тизимини жорий этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қ

...
Время: 0.0323
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск