ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2023 й. ПҚ-412-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2023 й.

N ПҚ-412



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:


1. 2023 йил 18 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Греция Республикаси Ҳукумати ўртасида амалдаги дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.


2. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Греция томонига тегишли билдиришнома юборсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларини амалга ошириш устидан назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь


























Время: 0.0246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск