ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2024 й. 4-сон "Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2024 й.

N 4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ДАСТУРИЙ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШДА БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ

ТАҚСИМЛОВЧИЛАРНИНГ БЮДЖЕТ ДАСТУРЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ, МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ ВА

УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, бюджет маблағлари самарадорлигини баҳолашнинг мақсадли кўрсаткичларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет дастурларини ишлаб чиқиш тартиби ва муддатлари;

бюджет дастурлари мақсадли индикаторларининг таркиби ва уларга қўйиладиган талаблар;

бюджет дастурларини молиялаштириш манбалари;

бюджет дастурларининг ижросини таъминлаш ва мониторингини юритиш, шунингдек, уларнинг ижроси бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;

бюджет дастурлари самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш.


2. Белгилансинки, қуйидагилар бюджет дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида аниқ мақсадлар ва натижаларга қаратилган сифат ҳамда миқдор кўрсаткичларини (индикаторларини) шакллантириш;

бюджет лойиҳасини тузишда ва қабул қилишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг молиявий мустақиллигини ошириш;

бюджет дастурларининг ижроси бўйича масъул бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш;

ижтимоий-иқтисодий йўналишларда белгиланган стратегик мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш.


3. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар:

бюджет дастурлари ўрта муддатли давр учун соҳани ривожлантириш дастурлари (концепция ва стратегиялар), Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек, миллий барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган мақсад ва вазифаларга мувофиқ ишлаб чиқилишини;

ҳар йили 1 майга қадар ўрта муддатли давр учун бюджет дастурларининг дастлабки рўйхати ва ҳисоб-китоблари, шунингдек, уларнинг якуний лойиҳаси ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилишини;

ҳар чорак якуни бўйича вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари томонидан бюджет дастурларининг ижроси баҳоланиши;

бюджет дастурларининг ижроси ва уларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги ҳисоботлари ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 20-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилишини таъминласин.

Бунда бюджет дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мониторингини юритиш ва ҳисоботларни тайёрлаш билан боғлиқ жараёнларни мувофиқлаштириш учун масъул этиб биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг тегишли раҳбар ўринбосари бириктирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратилган маблағларнинг чекланган миқдорлари ва бюджет дастурлари кесимида ишлаб чиқилишини;

2024 йил 1 сентябрга қадар "UzASBO" дастурий мажмуасида бюджет дастурларини шакллантириш, тасдиқлаш, рўйхатга олиш ва уларни ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни электрон шаклда амалга оширилишини;

2024 йил 1 ноябрга қадар "Очиқ бюджет" ахборот порталида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини кенг жамоатчиликка етказиш тартиби жорий этилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 январь




























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск