ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 694-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикасини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 694



НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР

ВА УЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ РАҚОБАТГА

ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ҲАМДА ИНСОФСИЗ РАҚОБАТНИ АНИҚЛАШ

МЕТОДИКАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг, шунингдек, давлат ёрдамининг рақобатга таъсири баҳоланиши;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда - Рақобат қўмитаси) фаолиятининг устувор йўналишлари қилиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳамда улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш;

товар, молия ва рақамли бозорларда инсофсиз рақобат амалиётларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолашнинг асосий вазифалари ва мезонлари;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг (еx-ante ва ex-post) рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш учун ахборот манбалари;

б) Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

рақобатни ҳимоя қилиш мақсадида товар ёки молия бозорида рақобатчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан содир этилиши тақиқланган ҳолатлар;

инсофсиз рақобатни аниқлаш босқичларини белгилаш;

инсофсиз рақобат белгиларини аниқлаш;

инсофсиз рақобат ҳолатларини кўриб чиқиш тартиби.


3. Белгилансинки, қуйидагилар рақобатга таъсирни баҳолашда асосий вазифалар ҳисобланади:

лойиҳаларни ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларининг ҳуқуқий оқибатларини товар ёки молия бозорларида рақобатни чеклаш қисми бўйича умумий баҳолаш;

қонунчилик ҳужжатларини қўллаш жараёнида товар ёки молия бозорларида рақобатни чеклаш хавфини аниқлаш;

лицензиялаш ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва қисқартириш масалаларини ўрганиш;

товар ва молия бозорининг барча иштирокчиларига товарлар (ишлар, хизматлар) учун тенг имкониятлар яратишда тўсқинлик қилиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда товар ва молия бозорларида рақобатни чеклайдиган лойиҳаларни ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолатларини белгиланган муддатларда бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритиш.


4. Рақобат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск