ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2024 й. 25-сон "Маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2024 й.

N 25




МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш, маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, маданият ва санъат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, маданият ва санъат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш орқали тартибга солиш юкини камайтириш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошкарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон ҳамда "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон Фармонига мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ соҳадаги айрим қонунчилик ҳужжатларидаги такрорланиш, коллизия, ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 январдаги

25-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида:


а) 1-иловада:

"Қорақалпоғистон Республикаси" бўлимидаги "Қорақалпоғистон Республикаси ҳайвонот боғи" сўзларидан кейин "Қоракалпоғистон санъат саройи" сўзлари билан тўлдирилсин;

"Тошкент шаҳри" бўлимидаги "Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти" сўзларидан кейин "Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти" сўзлари билан тўлдирилсин;

"Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати" сўзларидан кейин "Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби", "Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби", "Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати" сўзлари билан тўлдирилсин;

"Халқлар дўстлиги" саройи" сўзларидан кейин "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси" сўзлари билан тўлдирилсин.


б) 2-илованинг "VII. Таълим муассасалари" бўлимининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда унинг филиаллари, Ўзбекистон давлат хореография академиясининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ректори, проректорлари, деканлари ва профессор-ўқитувчилари, Р.Глиэр ва В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби, Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директорлари, директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва концертмейстерлари таркиби".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 187-сон қарорида 3-банддаги "Молия вазирлиги" ҳамда "Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасига" сўзлари тегишлича қтисодиёт ва молия вазирлиги" ҳамда "Ўзбекистон давлат филармониясига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 25 декабрдаги 1018-сон қарорида:


а) номидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Маданият вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Маданият вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


номидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Маданият вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Маданият вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг номидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Маданият вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 236-сон қарори билан тасдиқланган "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони тўғрисидаги низомнинг 10-банди иккинчи хатбошисидаги "Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Маданият вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 4-илованинг 4-бандидаги "Маданият ва туризм вазирлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомга илованинг 10-позициясидаги "Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва туризм вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият ва туризм бошқармалари бошлиқлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 3 апрелдаги 139-сон қарорида:


а) 1-илованинг 14-позициясидаги "Маданият ва туризм вазирлиги" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловадаги "Маданият ва туризм вазирлиги" ҳамда "Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги" бўлимлари тегишлича "Маданият вазирлиги" бўлимлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 майдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"нинг 20-банди "Масъул ижрочилар" устунидаги "Маданият ва туризм вазирлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика чегараолди шаҳар ва туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган "ёш чегарачилар" клублари фаолиятини тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 июндаги 261-сон қарорида:


а) 2-илованинг 33-банди биринчи хатбошисидаги "Маданият ва туризм вазирлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловадаги "И.Ф. Юнусов - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Селекция ва иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи" сўзлари "И.Ф. Юнусов - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-иловадаги "Лавозимига кўра - Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг ўринбосари, Вилоят маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи" сўзлари "Лавозимига кўра - Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4а-иловадаги "Лавозимига кўра - Туман (шаҳар) маданият ва туризм бўлими бошлиғи" сўзлари "Лавозимига кўра - Туман (шаҳар) маданият бўлими бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сон қарори билан тасдиқланган 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепциясининг 12-банди ва 20-банди бешинчи хатбошисидаги "Маданият ва туризм вазирлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 январдаги

25-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига 6-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига илованинг 19-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар маданият ва санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 14 августдаги 232-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорига 4-илова.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 270-сон қарорига 1-илованинг 56-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 153-сон қарорига илованинг 344-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 16 январь


















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск