ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2024 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2024 й.

N 26



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Кейинги йилларда мамлакатимизда гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш, улардан ишончли фойдаланиш, шунингдек, сув хўжалиги объектларини қуриш ва реконструкция қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси ва хавфсизлик декларациясининг давлат экспертизасини ўтказиш ҳамда гидротехника иншоотларининг давлат кадастрини юритиш бўйича тизимли назорат ўрнатиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун қонуности ҳужжатлар нормаларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш зарурати мавжуд.

Ўзбекистон Республикасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини ва бехатар ишлашини кузатиб боришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, консервациялаш, тугатиш даврида хавфсизлик декларациясини тузиш ва гидротехника иншоотлари хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби;

гидротехника иншоотларининг давлат кадастрини юритиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 январдаги

26-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорида:


а) 1-банднинг учинчи хатбошиси "кадастрини" сўзидан олдин "давлат" сўзи билан тўлдирилсин;


б) 1-иловада:


номи "кадастрини" сўзидан олдин "давлат" сўзи билан тўлдирилсин;


2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси - гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини асословчи ҳужжат ҳисобланади";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


3 - 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатдаги ўта муҳим гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда - махсус ваколатли давлат органи) экспертиза қилиш учун тақдим этилади.

4. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш, шунингдек, консервациялаш, тугатиш даврида - фойдаланувчи ташкилотлар томонидан ҳамда гидротехника иншоотларини фойдаланишга топширишда - буюртмачи ташкилотлар (кейинги ўринларда - декларантлар) томонидан тузилади.

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тузишда юқори малакали ва тажрибага эга мутахассислар ва мутасадди ташкилотлар жалб қилинади.

5. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси 3 нусхада тузилади ва нусхалари махсус ваколатли давлат органида, фойдаланувчи ташкилотда, махсус ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларида сақланади";


6-бандда:

биринчи хатбошидаги "Декларация" сўзи "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ишончлилиги" сўзи "ишончлилиги таъминланиши" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "хавфи ва сценарийларининг" сўзлари "хавфларининг" сўзи билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "меъёрий" сўзи "норматив" сўзи билан ҳамда "керак" сўзи "шарт" сўзи билан алмаштирилсин;


7-банддаги "меъёрий" сўзи "норматив" сўзи билан алмаштирилсин.


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тузишдан олдин иншоотнинг техник ҳолати кўрикдан ўтказилиши, иншоотнинг техник ҳолати бўйича кузатувлар, янгидан ишга туширилаётган иншоотлар учун қурилиш давридаги кузатиш маълумотларидан фойдаланилади";


9-бандда:


"б" кичик банддаги "улар жойлашган туманнинг табиий шароитлари, лойиҳада, фойдаланиш қоидаларида ва назорат органи" сўзлари "уларнинг маъмурий, географик ва гидрографик жойлашуви табиий шароитлари, сейсмик шароитлар, лойиҳада, фойдаланиш қоидаларида ва махсус ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) гидротехника иншоотларининг хавфсизлик мезонларини ҳамда умуман, иншоотнинг хавф даражасини аниқлаган ҳолда иншоотларнинг техник ҳолатини кузатиш натижалари";


"е" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиш хавфи ёки фавқулодда вазият юзага келганлиги тўғрисида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ҳамда бошқа ташкилотларни, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тезкор ходимларнинг иш режаси ва ҳаракатлари бўйича аҳолини дарҳол хабардор қилиш тартиби";


"ж" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ж) гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги даражасига берилган баҳони, шунингдек, хавфсизликни таъминлашга доир зарур чора-тадбирлар";


қуйидаги мазмундаги "и" кичик банд билан тўлдирилсин:

"и) гидротехника иншоотларининг баланс қиймати, гидротехника иншоотларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария муҳофаза зоналари ва санитария ҳимоя ҳудудлари тўғрисидаги маълумот";


"Иловалар" қисмида:

"Иловалар" сўзи "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси таркибида қуйидаги қўшимча маълумотлар бўлиши шарт" сўзлари билан алмаштирилсин;


"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) гидротехника иншоотларининг ҳавзаси, сув босадиган зонада қоладиган туташ ҳудудлар билан бирга иншоотларни жойлашган ўрни чизмаси";


"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) сув омборлари оқимида жойлашган иқтисодиёт тармоқлари схемаси";


"д" кичик банддаги "кесимлар" сўзи "кесим чизмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


"е" кичик банддаги "аппаратларини" сўзи "асбобларини" сўзи билан ҳамда "нуқталарини жойлаштириш" сўзлари "нуқталарининг жойлашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси фойдаланувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясида тақдим этилган ахборотнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун фойдаланувчи ва буюртмачи ташкилот раҳбарлари (декларантлар) шахсан жавобгар ҳисобланади.

11. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларацияси декларант томонидан махсус ваколатли давлат органига 5 йилда камида бир марта, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг қарорига кўра ёки декларантнинг ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда тақдим этилади:

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ва ишончли ишлашини таъминлаш даражаси пасайиш хавфи юзага келганда ёки фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун мавжуд имкониятлар чекланганда, хавф аниқланган кундан бошлаб уч ой мобайнида;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги бўйича амалдаги талаблар (нормалар ва қоидалар) ўзгарганда, фавқулодда вазиятларда тўхтатилганда ва тугатилганда - тегишли норматив ҳужжатлар амалга киритилгандан кейин 6 ойдан кечикмай;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин;

гидротехника иншоотлари реконструкция қилингандан, капитал таъмирлангандан, тиклангандан ёки консервация қилингандан кейин - тегишли қурилиш-монтаж ишлари қабул қилиб олингунгача";


12 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


14-банднинг биринчи хатбошисидаги, 22 - 25-бандлардаги ҳамда 28-банддаги "назорат органи" сўзлари "махсус ваколатли давлат органи" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда:


"б" кичик банд "шаклини" сўзидан кейин "ўрганади" сўзи билан тўлдирилсин;


қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилади";


15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


16 - 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказишнинг мақсади декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаш, жумладан, гидротехника иншоотларида гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини асословчи маълумотларни таҳлил қилиш, фавқулодда вазиятларнинг хавфлилик даражаси, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича назарда тутилган чора-тадбирларнинг етарлилиги ҳамда ушбу чора-тадбирларнинг нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини аниқлаш ҳисобланади.

17. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ва буюртмачи ташкилотлар (декларантлар) ўта муҳим гидротехника иншоотларининг (тасдиқланган рўйхатга асосан) хавфсизлиги декларациясини махсус ваколатли давлат органига давлат экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этади.

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси махсус ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилади ва унинг экспертизаси ташкил этилади.

18. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси декларант томонидан тўловлар эвазига ўтказилади.

19. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш муддати декларант томонидан амалдаги тартибга асосан аванс маблағлари тўланган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги керак.

20. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказишда махсус ваколатли давлат органи томонидан экспертлар таркиби тузилади";


қуйидаги мазмундаги 20-1 - 20-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"20-1. Махсус ваколатли давлат органи экспертларга қўйиладиган малака талабларини ва уларнинг иш тартибини белгилайди.

20-2. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш учун юқори малакали ва тажрибага эга лойиҳачи ва мутахассислар эксперт сифатида шартнома асосида жалб қилинади.

20-3. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича жалб қилинган экспертлар томонидан йиғма хулоса тайёрланади";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси бўйича йиғма хулосалар Экспертлар кенгаши аъзоларига юборилади";


қуйидаги мазмундаги 21-1 - 21-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"21-1. Экспертлар кенгаши аъзолари гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси бўйича йиғма хулосаларни кўриб чиқиб, ўз таклиф ва эътирозларини Экспертлар кенгаши котибига тақдим этади.

21-2. Экспертлар кенгаши аъзолари томонидан берилган таклиф ва эътирозлар инобатга олинган ҳолда, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш (ёки тасдиқламаслик) тўғрисида Экспертлар кенгашининг қарори лойиҳаси тайёрланади.

21-3. Махсус ваколатли давлат органи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини ва экспертлар хулосасини кўриб чиқади ҳамда ушбу ҳужжатлар махсус ваколатли давлат органига тушган кундан бошлаб бир ой муддатда Экспертлар кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади ва тегишли қарор қабул қилинади.

21-4. Махсус ваколатли давлат органи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини давлат экспертизаси хулосасига асосан гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлаш, тегишли рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин";


22 ва 24-бандлардаги "Эксперт комиссияси" сўзлари "Экспертлар кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банддаги "кадастрга" сўзи "давлат кадастрига" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Фойдаланувчи ташкилотлар махсус ваколатли давлат органининг гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги декларациясини тасдиқлашни рад этиш ҳақидаги қарори устидан суд тартибида шикоят қилиши мумкин";


қуйидаги мазмундаги 28-1-банд билан тўлдирилсин:

"28-1. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар";


в) 2-иловада:


номи, 1, 2, 4, 7, 21, 23, 24-бандлар, V-бобнинг номи "кадастри" сўзидан олдин "давлат" сўзи билан тўлдирилсин;


II бобнинг номи, 25 ва 26-бандлар "кадастрининг" сўзидан олдин "давлат" сўзи билан тўлдирилсин;


6, 8, 9, 14-бандлар, III бобнинг номи "кадастрини" сўзидан олдин "давлат" сўзи билан тўлдирилсин;


15-банд "кадастр" сўзидан олдин "давлат" сўзи билан тўлдирилсин;


IV бобнинг номи, 16-20 ва 22-бандлар "кадастрига" сўзидан олдин "давлат" сўзи билан тўлдирилсин;


2-банддаги "тавсифномалари" сўзи "тавсифлари" сўзи билан алмаштирилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Сув хўжалиги ва энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотлари мулкчилик шаклидан қатъи назар, кадастр объекти ҳисобланади";


4-банддаги "тавсифномаларини ва" сўзлари "тавсифлари ҳамда улардан" сўзлари алмаштирилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Маълумотларни ишлаб чиқиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва объект ҳақида ахборот тақдим этиш технологиясини доимий такомиллаштириб бориш гидротехника иншоотлари давлат кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади";


7-банддаги "манфаатдор органларни эҳтимол бўлган аварияларнинг олдини олиш мақсадида" сўзлари "эҳтимолий аварияларнинг олдини олиш мақсадида манфаатдор органларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


10 - 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрида ҳар бир иншоотга кадастр рақамини берган ҳолда, иншоотни махсус реестрда рўйхатдан ўтказиш, тизимлаштириш, сифат ва микдорий тавсифларни ҳисобга олиш ҳамда иншоот бўйича маълумотларни тегишли шаклларга киритиш, сақлаш, янгилаш ва маълумотларни фойдаланиш учун тақдим этиш кўзда тутилади.

11. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрига конструктив чизмалар, схемалар, графиклар илова қилинган ҳолда, иншоот ҳолатини белгилаб берувчи умумий маълумотлар, гидрология, геология, гидрогеология, литология шарт-шароитлари тавсифи, иншоотлар таркиби, сув хўжалиги, сув-энергетика, техник-иқтисодий кўрсаткичлар, изланишлар, натурада кузатишлар, мавжуд бўлган нуқсонлар киритилади.

12. Гидротехника иншоотлари давлат кадастрининг мазмуни ҳамда муайян гидротехника иншоотининг (сув омборлари тўғонлари, дарёлар, сойлар, каналлар ва коллекторлардаги тўғонлар, дарёларнинг ўзанларини тўсувчи иншоотлар, сув олиш, сув ўтказиш, сув ташлаш ҳамда қирғоқларни ҳимоя қилиш иншоотлари, гидроэлектр станциялар, насос станциялари) муҳофаза зоналари бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, "Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти, "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти билан келишилган ҳолда, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан тасдиқланади.

13. Махсус ваколатли давлат органи назоратидаги гидротехника иншоотлари давлат кадастри махсус ваколатли давлат органи томонидан, қолган барча гидротехника иншоотлари давлат кадастри эса фойдаланувчи ташкилотлар томонидан юритилади.

Гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, шунингдек, фойдаланувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Гидротехника иншоотлари давлат кадастрини юритишда қўлланиладиган шакллар махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади";


15-банддаги "Иншоотлар эгалари" сўзлари "Иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 484-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясининг 94-банди ўн биринчи хатбошисидаги, 2-илованинг 8-бандидаги "Қуйимозор" сўзи "Тозакўл" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 41-банддаги "туман бўлими" сўзлари "ҳудудий бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 6-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими бошлиғи" сўзлари "Туман молия бўлими бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 343-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинга дастурининг 34-позицияси "Чора-тадбирлар" устунидаги "Қуйимозор" сўзи "Тозакўл" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сон қарорида:


а) 1-иловада:


11-банд қуйидаги мазмундаги йигирма еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Инспекция томонидан сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмасдан амалга оширилади";

йигирма еттинчи ва ўттиз бешинчи хатбошилар тегишлича йигирма саккизинчи ва ўттиз олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


41-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий-техник таъминоти тегишлича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг вилоят бюджетлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади";


б) 3-иловада:


2-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади";


"а" кичик бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши";

иккинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 4-илованинг "Бухоро вилояти сув омборлари" бўлими 1-позицияси "Иншоотлар номи" устунидаги "Қуйимозор" сўзи "Тозакўл" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 15 январь



















































Время: 0.0312
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск