ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2024 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2024 й. ПҚ-27-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2024 й.

N ПҚ-27



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:


1. 2023 йил 22 сентябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган 1999 йил 5 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида Божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома тасдиқлансин.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома юборсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 январь



































































Время: 0.0060
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish