ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2024 й. ПФ-19-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.01.2024 й.

N ПФ-19



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 18 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-883-сон Конституциявий Қонунига мувофиқ, шунингдек, сайлов комиссияларининг мустақиллигини янада кучайтириш ҳамда самарали фаолият кўрсатиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу Фармонга асосан ажратилаётган қўшимча штат бирликларини 2024 йил 1 февралдан бошлаб молиялаштириш учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин. Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларида доимий асосда ишловчи аъзоларнинг иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан марказлашган тартибда ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

      

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 22 январдаги

ПФ-19-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-иловада:


а) "1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" бўлимида:

қтисодиёт ва молия вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "6 207" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "6 184" рақамлари тегишинча "6 206" ва "6 183" рақамлари билан алмаштирилсин;

"Солиқ қўмитаси" позицияси "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "9 765" рақами "9 761" рақами билан алмаштирилсин;

"Божхона қўмитаси" позицияси "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "3 998" рақами "3 997" рақами билан алмаштирилсин;

"Кадастр агентлиги" позицияси "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "960" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "387" рақамлари тегишинча "959" ва "386" рақамлари билан алмаштирилсин;


б) "2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" бўлими "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "1 365" рақами "1 364" рақами билан алмаштирилсин;


в) "3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" бўлими "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "4 160" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "4 023" рақамлари тегишинча "4 159" ва "4 022" рақамлари билан алмаштирилсин;


г) "4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" бўлимида:

"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "2 231" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "1 884" рақамлари тегишинча "2 230" ва "1 883" рақамлари билан алмаштирилсин;

"Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" позицияси "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "1 201" рақами "1 200" рақами билан алмаштирилсин;

"Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "606" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "587" рақамлари тегишинча "605" ва "586" рақамлари билан алмаштирилсин;

"Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "308" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "303" рақамлари тегишинча "307" ва "302" рақамлари билан алмаштирилсин;


д) "5. Сув хўжалиги вазирлиги" бўлими "Сув хўжалиги вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "1 314" рақами "1 313" рақами билан алмаштирилсин;


е) "6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" бўлими "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "655" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "85" рақамлари тегишинча "652" ва "82" рақамлари билан алмаштирилсин;


ж) "7. Транспорт вазирлиги" бўлими "Транспорт вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "378" рақами "377" рақами билан алмаштирилсин;


з) "8. Энергетика вазирлиги" бўлими "Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "355" рақами "354" рақами билан алмаштирилсин;


и) "11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" бўлими "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "1 756" рақами "1 755" рақами билан алмаштирилсин;


к) "12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги" бўлими "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "609" рақами "608" рақами билан алмаштирилсин;


л) "13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" бўлими "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "4 898" рақами "4 897" рақами билан алмаштирилсин;


м) "16. Маданият вазирлиги" бўлими "Кинематография агентлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "41" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин;


н) "17. Адлия вазирлиги" бўлими "Адлия вазирлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" устунидаги "3 843" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунидаги "2 088" рақамлари тегишинча "3 842" ва "2 087" рақамлари билан алмаштирилсин;


о) "20. Дин ишлари бўйича қўмита" бўлими "Дин ишлари бўйича қўмита" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "289" рақами "288" рақами билан алмаштирилсин;


п) "23. Маданий мерос агентлиги" бўлими "Маданий мерос агентлиги" позициясининг "Жами бошқарув штат бирликлари сони" ва "Давлат бюджети ҳисобидан" устунларидаги "217" рақами "216" рақами билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4004-сон қарорида:


а) 3-банднинг "б" кичик бандида "7" ва "26" рақамлари тегишинча "9" ва "39" рақамлари билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "2019 йил 1 январдан" сўзлари "2024 йил 1 февралдан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиялари доимий асосда ишловчи аъзоларининг Ягона тариф сеткаси бўйича иш ҳақи разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Марказий сайлов комиссияси

аъзолари ва Котибият ходимларининг

иш ҳақи разрядлари

          

Лавозимлар номи

        

Иш ҳақи разрядлари


Раис


21


Раис ўринбосари


19


Комиссия котиби


19-3%


Комиссия аъзоси


18


Котибият раҳбари


18


Раис маслаҳатчиси, Матбуот котиби


18-3%


Бўлим бошлиғи, ўқув маркази директори, бош бухгалтер


17


Бўлим бошлиғи ўринбосари, ўқув маркази директори ўринбосари


17-3%


Бош маслаҳатчи


16


Етакчи маслаҳатчи, раис ёрдамчиси, бухгалтер


15

";

    

г) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 ноябрдаги

ПҚ-4004-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиялари

доимий асосда ишловчи аъзоларининг

иш ҳақи разрядлари

      

Лавозимлар номи

        

Иш ҳақи разрядлари

         

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссиялари раиси ўринбосарлари


14

Комиссия котиби


9

       

Изоҳ: ҳудудий сайлов комиссиялари доимий асосда ишловчи аъзоларининг иш ҳақи разрядлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида марказлашган тартибда ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда, мазкур ходимларнинг лавозим маошларини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 сентябрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентлари қўлланилади".

        

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 23 январь








































































Время: 0.0668
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск