Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Государственная молодежная политика /

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 04.12.2023 й. 3479-сон билан рўйхатга олинган ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг 10.11.2023 й. 18-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 4 декабрда 3479-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг

2023 йил 10 ноябрдаги

18-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини

тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг стипендиясини (бундан буён матнда стипендия деб юритилади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига (бундан буён матнда спорт терма жамоалари таркиби деб юритилади) киритилган ҳамда мазкур Низомнинг иловасида белгиланган мезонларга мос келувчи спортчиларга тайинланади.


2. Мазкур Низом қоидалари Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.



2-БОБ. СТИПЕНДИЯ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


3. Ўзбекистон Республикаси спорт вазири буйруғи билан стипендияни тайинлаш ва тўлаш бўйича Стипендия комиссияси (бундан буён матнда Стипендия комиссияси деб юритилади) тузилади ва у стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда стипендия тайинлашга масъул ҳисобланади.

4. Стипендия комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) марказий аппарати ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлари орасидан камида етти кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

5. Стипендия комиссиясига юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Стипендия комиссияси фаолиятини ташкил этиш, шунингдек комиссия йиғилишларини ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш вазир ўринбосари - Стипендия комиссияси раиси томонидан амалга оширилади.


6. Стипендия комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котиби зиммасига юкланади.


...
Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск