Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Организация деятельности в отдельных сферах / Исполнение судебных решений /

Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.01.2024 й. 39-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 20 январдаги

39-сон қарорига

ИЛОВА



Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни

шартнома-воситачилик шартлари асосида

реализация қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик асосида реализация қилиш, шунингдек, мол-мулкни қабул қилишдан сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом ижро ҳужжатлари асосида хатланиб, электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ёки қонунчиликда белгиланган бошқа усулда сотилиши белгиланган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ахборот воситачиси - электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатувчи юридик шахс;


Бюро органлари - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари;


интернет-дўкон - Интернет жаҳон ахборот тармоғида ташкил этилган, мол-мулкни (иш, хизмат) сотиш учун ахборот тизими орқали сотувчи ва харидорнинг ўзаро алоқаларини таъминловчи электрон савдо майдони;


мол-мулклар ҳаракати мониторингининг электрон тизими - мол-мулкни савдо ташкилоти томонидан қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизими;


савдо ташкилоти - шартнома-воситачилик асосида мол-мулкни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик шахс;


электрон тижорат - ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси;


Электрон тижорат иштирокчиларининг миллий реестри - электрон савдо майдончалари орқали хизмат кўрсатиш, товарларни етказиб бериш, электрон ҳужжат ва хабарларни электрон тижоратда сақлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар реестри.


4. Ижро ҳужжатларига асосан хатланган мол-мулкни реализация қиладиган савдо ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда - Бюро) томонидан юритиладиган Ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулк сотилишини таъминлайдиган савдо ташкилотлари реестрида (кейинги ўринларда - Реестр) акс эттирилади.


5. Реестр электрон шаклда реал вақт режимида юритилади.


6. Реестрга ихтиёрий ва бепул асосда мол-мулклар ҳаракати мониторингининг электрон тизимини жорий этиш мажбуриятини олган юридик шахслар киритилади.


7. Давлат ижрочиси қуйидаги мол-мулкларни шартнома-воситачилик асосида реализация қилиш учун бошқа ташкилотларга бериши мумкин:

қимматли қоғозлар;

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, шунингдек, қўшимча реставрация қилиш талаб қилинадиган қимматбаҳо металлар ва тошлар;

дори воситалари ва тиббий буюмлар;

нефть маҳсулотлари (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материаллари), бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно;

маҳсулдор моллар ва иш моллари, асалари оиласи, ем-хашак, минерал ўгитлар ва пестицидлар;

наслдор ҳайвонлар (қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, асаларилар, ипак қурти, қуёнлар, ёввойи ҳайвонлар) ва уларнинг наслли маҳсулотлари (материаллари);

жун, бўрдоқи моллар, паррандалар, қуёнлар, дон, каноп ва зиғир толаси ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

тери, момиқ-мўйна ва қоракўл хомашёси;

фойдаланиб бўлмайдиган, ишдан чиққан қора ва рангли металлар, шунингдек, ушбу металларнинг парчалари ва чиқиндилари;

фуқаровий қуроллар;

почта маркалари, шу жумладан, коллекция қилинадиган маркалар;

фойдаланилиши ёки сотилиши мумкин бўлмаган буюмлар, макулатура ва иккиламчи хомашёнинг бошқа турлари;

сотиш учун алоҳида рухсатнома ёхуд лицензия талаб қилинадиган бошқа маҳсулотлар;

кўп йиллик дов-дарахтлар (боғ, полиз ўсимликлари).

Қонунчиликда белгиланган ҳолларда мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа мол-мулклар ҳам шартнома-воситачилик асосида реализация қилиш учун бошқа ташкилотларга берилиши

...
Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск