ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Ғазначилик. Давлат бюджети ижроси /

Бюджетнинг бирламчи харажатларини қоплаш учун ягона ғазна ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.01.2024 й. 47-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 январдаги

47-сон қарорига

ИЛОВА



Бюджетнинг бирламчи харажатларини қоплаш учун

ягона ғазна ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган

маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш ва

улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом бюджетнинг бирламчи харажатларини қоплаш учун ягона ғазна ҳисобварағида сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бирламчи харажатлар - иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (иш ҳақи бўйича бўнак тўловларидан ташқари), ижтимоий солиқ, озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлар ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари бўйича харажатлар;


маҳаллий бюджетлар - Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари;


ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари - Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бўлимлари;


республика бюджети - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети;


республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг ликвидлиги - Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва маҳаллий бюджетларда бирламчи харажатларни қоплаш учун сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдори;


ундирувчи органлар - божхона божи, солиқлар, йиғимлар, маъмурий жарималар ва молиявий санкцияларни ундирадиган органлар;


"ЎРИМВ" AT - бюджет тизими бюджетларининг бюджет жараёнини тўлиқ автоматлаштириш, шу жумладан, бюджет тизими бюджетлари ижроси билан боғлиқ операцияларни акс эттириш учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) ахборот тизими;


ягона ғазна ҳисобварағи - Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очиладиган миллий ёки чет эл валютасидаги махсус банк ҳисобварағи;


ягона ғазна ҳисобварағи ликвидлиги - ягона ғазна ҳисобварағидаги даромадлар ва харажатларнинг чегараси ҳамда харажатларни қоплаш учун сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдори.



2-БОБ. ЯГОНА ҒАЗНА ҲИСОБВАРАҒИ, РЕСПУБЛИКА

БЮДЖЕТИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР ЛИКВИДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА БИРЛАМЧИ ХАРАЖАТЛАРНИНГ

ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ


3. Иктисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда - Ғазначилик қўмитаси):

а) ягона ғазна ҳисобварағи ликвидлигини таъминлаш мақсадида:

ҳар ойлик таҳлил натижаларига кўра (ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварағидан бир ой олдин амалга оширилган харажатлар таҳлили) бюджет тизими бюджетларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларида амалга оширилаётган харажатларнинг бўлиши мумкин бўлган энг кўп миқдорини аниқлайди;

ҳар ойлик таҳлил натижаларига кўра (ҳар бир шахсий ғазна ҳисобварағига бир ой олдин келиб тушган тушумлар таҳлили) бюджет тизими бюджетларига келгуси ой учун келиб тушиши кутилаётган тушумларнинг энг кам миқдорини аниқлайди;

бюджет тизими бюджетлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган энг кўп харажатлар миқдори ва энг кам даромадлар тушумини таҳлил қилади ва тегишли чоралар кўради;

б) республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ликвидлигини таъминлаш мақсадида:

келгуси ойдаги бирламчи харажатларни молиялаштириш учун "ЎРИМВ" АТга киритилган харажатлар сметаларининг ойлик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичларни ўрганиб чиқади;

бирламчи харажатларни молиялаштириш учун "ЎРИМВ" АТга келиб тушиши кутилаётган буюртманомалар ва тўлов ҳужжатларини кўриб чиқади;

харажатлар сметаларининг ойлик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичларни ўрганиб чиққандан сўнг келиб тушиши кутилаётган буюртманомалар ва тўлов ҳужжатлари билан таққослайди;

бирламчи харажатлардан бошқа барча харажатларни (фавқулодда ҳолатларда ваколатли идоралар томонидан тасдиқланадиган табиат ҳодисалари, эпидемиялар ва касалликлар тарқалишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш учун амалга ошириладиган харажатлар бундан мустасно) молиялаштиришни тўхтатади;

бирламчи харажатларни молиялаштириш учун "ЎРИМВ" АТга келиб тушиши кутилаётган буюртманомалар ва тўлов ҳужжатларидаги маблағ миқдори харажатлар сметаларининг ойлик ёйилмаларида режалаштирилган маблағдан кўп бўлмаган тақдирда, ушбу маблағларни сақлаб қолиш чораларини кўради.


4. "ЎРИМВ" AT дастурига келиб тушиши кутилаётган буюртманомалар ва тўлов ҳужжатлари суммаси харажатлар сметаларининг ойлик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичлардан кўп бўлган тақдирда, тегишли харажатлар сметаларининг ойлик ёйилмаларига ўзгартириш киритиш бўйича талабномалар "ЎРИМВ" AT орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига электрон шаклда юборилади.


5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари келиб тушган талабномаларни бир иш куни ичида белгиланган тартибда кўриб чиқиб:

камчиликлар бўлмаган тақдирда, харажатлар сметаларининг ойлик ёйилмаларига ўзгартириш киритади;

камчиликлар аниқланган тақдирда, уларнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда, харажатлар сметаларининг ойлик ёйилмаларига ўзгартириш киритишни рад этади.



3-БОБ. РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИ ВА МАҲАЛЛИЙ

БЮДЖЕТЛАРНИНГ ЛИКВИДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

МАҚСАДИДА БЮДЖЕТ ТУШУМЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИНИНГ

ҚИСҚА ВА УЗОҚ МУДДАТЛИ ПРОГНОЗЛАРИНИ ТУЗИШ


6. Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг ликвидлигини таъминлаш мақсадида бюджет тушумлари ва харажатларнинг қисқа ва узоқ муддатли прогнозлари электрон шаклда:

республика бюджети бўйича - Ғазначилик қўмитаси томонидан;

маҳаллий бюджетлар бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Ғазначилик хизмати қўмитаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармалари томонидан тузилади.


7. Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг жорий молия йили учун даромадлар тушуми ва харажатлар прогнози интеграциялашган электрон маълумот алмашиш ёки "ЎРИМВ" АТга киритиш орқали электрон шакллантирилади ва қуйидаги маълумотлар асосида ўн кунлик ҳамда ойлик тузилади:

даромадлар ва харажатларнинг йиллик ёйилмаларида назарда тутилган кўрсаткичлар;

ундирувчи органлар томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қайд этиладиган даромадлар тушумини жорий молия йили учун ойма-ой тақсимлаш;

жорий молия йили учун республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг харажатлари бўйича тўловлар прогнози;

жорий молия йилидаги тушумлар прогнози;

жорий молия йилида халқаро молия институтларидан жалб қилиниши режалаштирилган маблағлар (ойма-ой) прогнози;

жорий молия йилида муомалага чиқарилиши режалаштирилган давлат қимматли қоғозлари тушумлари ёки уларнинг сўндирилиши бўйича харажатлар (ойма-ой) прогнози;

республика бюджетидан ажратилган бюджет ссудалари, депозитлар ва кредит линияларининг жорий йилда қайтарилиши режалаштирилган асосий қарзи ва фоизлар бўйича тушумлар (ойма-ой) прогнози;

жорий молия йилида ажратилиши режалаштирилган бюджет ссудалари, субсидиялар, депозитлар ва кредит линияларининг прогнози;

жорий молия йилида республика бюджетидан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар бўйича (ойма-ой) прогноз;

молия йили мобайнида бюджетлар параметрлари ўзгарганда, юқори ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасида юзага келадиган бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар;

Давлат бюджети даромадлари режаси ошириб бажарилиши прогнози; давлат активларини хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар прогнози.

Бунда ушбу маълумотларни тўлиқ электронлаштириш бўйича техник жараёнлар якунига қадар қоғоз шаклда юритилишига рухсат этилади.



4-БОБ. ЯГОНА ҒАЗНА ҲИСОБВАРАҒИ ҲАМДА РЕСПУБЛИКА

БЮДЖЕТИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР ЛИКВИДЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА БИРЛАМЧИ ХАРАЖАТЛАРНИНГ

ЭНГ КАМ МИҚДОРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


8. Ушбу Низомнинг 3-банди "а" кичик бандига асосан ягона ғазна ҳисобварағи ликвидлигини таъминлаш учун энг кам маблағ миқдори аниқлангандан сўнг Ғазначилик қўмитаси ушбу маблағлардан қуйидаги тартибда фойдаланади:

а) ягона ғазна ҳисобварағи ликвидлигини таъминлаш ва уни сақлаб қолиш чораларини кўради.

Бунда ягона ғазна ҳисобварағи ликвидлиги таъминланмай, аниқланган маблағларни камайиш эҳтимоли юзага келганда, ягона ғазна ҳисобварағининг вақтинча бўш маблағлари ҳисобидан тижорат банклари депозитларига жойлаштирилган маблағларни, шунингдек, республика бюджетининг ликвидлигини таъминлаш мақсадида ажратилган ссудаларни муддатидан аввал қайтариш чоралари кўрилади;

б) ягона ғазна ҳисобварағи ликвидлигини таъминлаш учун маблағлар етарли бўлган тақдирда, ягона ғазна ҳисобварағи ликвидлигини таъминлаган ҳолда:

вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиради;

республика ва маҳаллий бюджетларнинг ликвидлигини таъминлаш мақсадида республика бюджетига вақтинча қисқа муддатли маблағлар ажратади;

юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция киритиши мумкин.


9. Чет эл валютасидаги вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция киритишдан олинган даромадлар Ғазначилик қўмитаси ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига тенг улушларда тақсимланади.


10. Ушбу Низомнинг 3-банди "б" кичик бандига асосан республика ва маҳаллий бюджетларнинг ликвидлигини таъминлаш учун энг кам маблағ миқдори аниқлангандан сўнг Ғазначилик қўмитаси ушбу маблағлардан қуйидаги тартибда фойдаланади:

бирламчи харажатлар бўйича "ЎРИМВ" АТга бюджет ташкилотлари томонидан юборилган буюртманомалар ва тўлов ҳужжатларини молиялаштиради;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан "ЎРИМВ" АТга киритилган тўлов ҳужжатлари ижросини таъминлайди.


11. Республика ва маҳаллий бюджетларнинг ликвидлигини таъминлаш учун аниқланган маблағлар тўлиқ молиялаштирилгандан сўнг ёки уларни молиялаштириш учун маблағлар етарли бўлган тақдирда, бошқа харажатларни молиялаштиришга рухсат этилади.


12. Ғазначилик қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ғазначилик хизмати бошқармалари бирламчи харажатларни қоплаш учун ягона ғазна ҳисобварағи, республика бюджети ва маҳаллий бюджетларда сақланиши лозим бўлган маблағларнинг энг кам миқдорини аниқлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.


13. Ундирувчи органлар республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг тегишли бюджетларида назарда тутилган солиқлар ва йиғимлар тўлиқ ундирилишини таъминлаши лозим.


14. Ғазначилик қўмитаси мазкур Низомда назарда тутилган ягона ғазна ҳисобварағи, республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг даромадлари ҳамда харажатлари прогнозини тузиш ва бошқариш бўйича талабларнинг тўғри бажарилиши учун масъул ҳисобланади.


15. Ундирувчи органлар республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар ликвидлигини таъминлаш мақсадида даромадлар тушуми ҳамда харажатларнинг қисқа ва узоқ муддатли прогнозларини тузишда Ғазначилик қўмитасига маълумотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаши шарт.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 январь













































Время: 0.0186
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск