Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка субъектов предпринимательства / Государственные субсидии /

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.01.2024 й. 52-сон қарорига 1-илова)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 26 январдаги

52-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан

импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар

учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


"Агроплатформа" АТ - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;


субсидия - юридик шахсларга хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун бериладиган маблағ;


наслдор қорамол - келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор қорамол гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;


наслдор қўй ва эчки - келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор қўй ва эчки гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;


импорт қилувчи - хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни олиб кирувчи ташкилотлар;


субсидия олувчи - ушбу Низомда белгиланган тартибда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олиш орқали республика ҳудудида парваришлайдиган чорвачилик хўжаликлари.


3. Чорвачилик хўжаликларига 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йил 31 декабрга қадар давлат томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорда субсидия ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИЛАР РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ таркибдаги Чорвачилик тармоғини ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси (кейинги ўринларда - туман комиссияси):

календарь йилнинг 1 майига қадар ушбу Низомга 2 ва 2.1-иловаларга мувофиқ шаклда келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлайди;

тасдиқланган субсидия олувчилар рўйхатини мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ таркибда тузилган Чорвачилик тармоғини ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларига (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссия) киритади.


5. Ҳудудий комиссия:

уч иш куни ичида субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштиради ҳамда ушбу Низомга 2.2 ва 2.3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича тасдиқлайди;

тасдиқланган субсидия олувчилар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этади.

Қўмита уч иш куни ичида ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

субсидия олувчилар рўйхатини тақдим этилган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида ушбу Низомга 2.4 ва 2.5-иловаларга мувофиқ шаклда умумлаштиради ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишади;

келишилган субсидия олувчилар рўйхатини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини кўриб чиқиб тасдиқлайди ва уни календарь йилнинг 15 июлига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижро учун юборади.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия бериш мақсадида зарур маблағларни назарда тутади.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қўмитанинг таклифлари асосида туман комиссияси томонидан шакллантирилган субсидия олувчилар рўйхатига йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши мумкин.



3-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


10. Гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қорамолларнинг бўғозлик муддати 6 ойгача бўлиши, тирик вазни 450 килограммдан ва туғиш вақтида кутилаётган ёши 30 ойдан кўп бўлмаслиги ҳамда уруғлантирган наслдор буқа тўғрисида қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.


11. Хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар қуйидаги талабларга мос келиши шарт:

тана тузилиши - мустаҳкамлиги;

наслдор қўй ва эчкилар ёши 6 ойликдан кам бўлмаслиги.


12. Субсидия олувчи хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни камида 2 авлод олгунгача сақлаши шарт.



4-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ УЧУН ТАЛАБ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


13. Субсидия олувчи хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 10-12 банларида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, "Агросубсидия" АТ электрон тизими орқали ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкини сотиб олиш бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси;

божхона юк декларацияси нусхаси;

хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларнинг электрон идентификация базага киритилганлиги.


14. Ариза туман комиссияси котиби томонидан қабул қилинади ҳамда аризанинг нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда субсидия олувчига тақдим этилади.

Субсидия олувчининг аризаси тикилган ва муҳрланган журналга туман комиссияси котиби томонидан қайд этиб

...
Время: 0.0083
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish