Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Образование /

Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.01.2024 й. 11-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 8 январдаги

11-сон қарорига

ИЛОВА



Олий таълим ташкилотлари

талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари

корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш

амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом олий таълим ташкилотлари талабаларининг (кейинги ўринларда - талабалар) иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти (кейинги ўринларда - амалиёт) - касбий малакага ва иш тажрибасига эга бўлиш мақсадида амалга ошириладиган ҳамда талабани бакалавриат таълим йўналиши (магистратура мутахассислиги) ўқув режасига мувофиқ иш берувчида мавжуд бўлган бўш (вакант) ўринга ишга қабул қилишни назарда тутувчи касб тайёргарлигига оид ўқув жараёнининг амалий қисми;


амалиётни ташкил қилиш тўғрисидаги шартнома - амалиёт ўташ муддатига ва амалиётга раҳбарлик қилувчи шахс бириктирилган ҳолда, амалиёт ўтовчи ва иш берувчи ўртасида тузиладиган муддатли меҳнат шартномаси;


амалиётни ўташ дастури - олий таълим ташкилоти томонидан тегишли бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) ўқув режаларида белгиланган талабалар малакавий амалиёт муддатларига мос равишда ишлаб чиқилган ҳамда тармоқ корхонаси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган дастур;


Махсус комиссия - амалиётни ўташ учун талабалар ўртасида танлов ўтказиш ҳамда ушбу жараённи мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан унинг ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган тузилма;


тармоқ корхонаси - ушбу Низомга мувофиқ талабаларнинг амалиёт ўташлари ташкил этиладиган давлат органи ва ташкилоти, шунингдек, давлат иштирокидаги бошқа ташкилот;


транскрипт - таълим олишнинг тегишли даврида ўзлаштирилган кредитлар ва баҳоларнинг ҳарф ва рақамлардаги ифодаси кўрсатиб ўтилган фанлар рўйхатини ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат;


олий таълим ташкилотидан амалиёт раҳбари - талабалар амалиётига масъул этиб белгиланган олий таълим ташкилотининг тегишли кафедраси профессор-ўқитувчиси;


қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт раҳбари - зиммасига талаба томонидан амалиётни ўташ дастурида белгиланган топшириқлар бажарилишини назорат қилиш, уларни амалий кўникмаларга ўргатиш, олинган билимларни олий таълим ташкилотининг амалиёт раҳбари билан биргаликда баҳолаш учун масъул бўлган тармоқ корхонаси ходими.


3. Амалиёт бир ойдан уч ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.


4. Амалиёт мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ташкил этилади.



2-БОБ. МАХСУС КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Махсус комиссия танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин Вазирлик томонидан тузилади.

Махсус комиссия ўз йўналишида камида 2 йиллик меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали (турли вазирлик, идоралар, илмий ва илмий-тадқиқот муассасаларидан ҳам келишув асосида жалб этилиши мумкин) камида 7 нафар (тоқ сонли) аъзодан иборат таркибда тузилади.

Махсус комиссия таркибининг 2 нафар аъзоси тегишли тармоқ корхоналари мутахассислари орасидан жалб қилинади. Махсус комиссияга раислик қилиш ҳудудий бошқарма раҳбарига юкланади.

Бунда Махсус комиссия раиси зарур ҳолларда, тор ихтисослашувдаги қўшимча мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш ташкилотлари мутахассисларини) амалиёт дастури ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнига жалб қилиши мумкин.


...
Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск