Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Правоохранительные, правоприменительные органы /

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 700-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

700-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона

хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини

бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига,

шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари

оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг (кейинги ўринларда - божхона органлари) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ходим - божхона органларида махсус унвонда хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) Божхона институтининг курсантлари ва тингловчилари;


Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходим - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтда, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ходим;


хизмат мажбурияти - Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шу жумладан, Божхона қўмитасининг идоравий ҳужжатларига мувофиқ божхона органлари таркибий тузилмалари ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларга юкланган вазифалар ҳамда функциялар;


тан жароҳати - хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ходим олган (етказилган) оғир ва ўртача оғир тан жароҳати (яраланиш, майиб ва контузия бўлиш);



бир марталик нафақа (кейинги ўринларда - нафақа) - хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига тўланадиган тўлов тури.


3. Ушбу Низом:

божхона органлари ходимларига (офицер ва сержантлар);

Божхона қўмитасининг Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга;

Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг оила аъзоларига нисбатан татбиқ этилади.


4. Ходим Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.

Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда), унинг оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 100 баравари миқдорида нафақа тайинланади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ходимнинг оила аъзоларига тўланади.

Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган нафақаларнинг иккаласини ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳалок бўлган (вафот этган) ходимнинг оила аъзоларига фақат ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган нафақа тайинланади.


5. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган (етказилган) ходимга:

оғир тан жароҳати олганда (етказилганда) - ходимнинг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 50 баравари миқдорида;

ўртача оғир тан жароҳати олганда (етказилганда) - ходимнинг эгаллаб турган лавозими бўйича маоши ва махсус унвони маоши йиғиндисининг 20 баравари миқдорида нафақа тайинланади.

Нафақа миқдорини белгилашда воқеа содир бўлган кунда эгаллаб турган лавозими ва унвони маоши (курсант ва тингловчиларнинг стипендияси) инобатга олинади.


6. Божхона органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларга ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлар оила аъзоларига нафақа ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича тўланади.


7. Енгил тан жароҳати олган ходимга нафақа тайинланмайди.


8. Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчилар хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда ёки ҳалок бўлганда (вафот этганда), ушбу Низомнинг 3 ва

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск