Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Правоохранительные, правоприменительные органы /

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 700-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

700-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати

органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг

мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш

билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг

ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими (кейинги ўринларда - ходим) ёки унинг яқин қариндошларининг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, эр-хотинлар, фарзандлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари ва опа-сингиллари) мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.


2. Ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни ходимнинг ўз хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.

Мазкур Низом давлат божхона хизмати органларидан пенсияга чиқарилган шахсларга, агар зарар уларнинг ёки яқин қариндошларининг мол-мулкига давлат божхона хизмати органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган бўлса, татбиқ этилади.



2-БОБ. ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ МАСАЛАСИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


3. Мазкур Низомни амалга ошириш мақсадида ходим ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича божхона бошқармаларида, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти ва Миллий кинология марказида (кейинги ўринларда - божхона органлари) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда доимий фаолият кўрсатувчи комиссиялар тузилади.


4. Комиссия таркиби божхона органининг тегишли хизматлари ходимларидан ташкил топади ва божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.


5. Зарар ўрнини қоплаш бўйича тегишли

...
Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск