Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Правоохранительные, правоприменительные органы /

Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.12.2023 й. 700-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

700-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси давлат божхона

хизмати органлари ходимларининг фарзандларига

давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий

ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга

кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари (кейинги ўринларда - божхона органлари) ходимларининг фарзандларига Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда - давлат олий таълим муассасалари) бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Божхона қўмитаси) тизимидаги олий (магистратура, иккинчи олий таълимдан ташқари) таълим муассасаларига (кейинги ўринларда - олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари) ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом қоидалари хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг, шунингдек, божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандларига нисбатан татбиқ этилади.


3. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича бир давлат олий таълим муассасаси ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасасига бир марта кириш учун уч йилдан ошмайдиган муддатга берилади.


4. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шаклига ўқишга кириш учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Божхона қўмитаси раиси (кейинги ўринларда - Раис) томонидан:

божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандлари учун ажратиладиган алоҳида икки фоизли давлат гранти асосидаги квота бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади;

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларига белгиланган қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда берилади.


5. Божхона органлари ходимларининг фарзандларига олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Раис томонидан:

божхона хизматига салмоқли ҳисса қўшган, хизмат жараёнида маълум бир натижаларга эришган божхона органларининг хизматдаги офицерлари ва сержантлар таркиби ходимларининг фарзандлари учун ажратиладиган умумий қабул параметрлари доирасида икки фоизли давлат гранти асосидаги квота бўйича мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ;

хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизмат мажбуриятини бажаришда олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган божхона органлари ходимларининг фарзандларига

...
Время: 0.0062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск