Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Статистика /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.01.2024 й. ПҚ-8-сон "Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2024 й.

N ПҚ-8



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИГА ҲИСОБОТ

ВА СТАТИСТИК МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2023 йил 18 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш орқали бизнесга маъмурий юкни камайтириш мақсадида:


1. Адлия вазирлиги ва Статистика агентлигининг 2024 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган, ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳисобот ва статистика маълумотларини (кейинги ўринларда - ҳисобот) 1-иловага мувофиқ бекор қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Давлат органлари ва ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларидаги маълумотларнинг тегишли соҳани тартибга солувчи давлат органларига уларнинг мурожаатлари асосида белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминласин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) давлат органлари ва ташкилотлари тадбиркорлик субъектлари томонидан топшириладиган ҳисобот турларини ҳамда улардаги маълумотларни қуйидагилар орқали мақбуллаштириш чораларини кўриб боради:

давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида рақамли ҳукумат тизими доирасида маълумотлар алмашишни кенгайтириш;

соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали маълумотларнинг автоматик тарзда шаклланишини йўлга қўйиш;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 сентябрга қадар Статистика агентлигига ҳисобот турларини мақбуллаштириш бўйича таклифларни киритиб боради;

в) Статистика агентлиги ҳар йили 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган таклифлар асосида ҳисобот турларини мақбуллаштириш чораларини кўради.


3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати (кейинги ўринларда - ягона рўйхат) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки:

ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш тақиқланади;

ҳисоботлар фақат ахборот тизимлари орқали тақдим этилади, ҳисоботларни қоғоз шаклида топшириш тартиби бекор қилинади.


5. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги ва Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети" орқали ҳисоботларни шакллантириш ва давлат органларига тақдим этишни назарда тутувчи Ягона ҳисоботлар тизимини жорий қилсин.

"Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси Ягона ҳисоботлар тизимининг оператори этиб белгилансин.


6. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектлари томонидан Ягона ҳисоботлар тизими орқали ҳисоботларни топшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

2026 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун - ихтиёрий;

2027 йил 1 январдан кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун - мажбурий;

2028 йил 1 январдан барча тадбиркорлик субъектлари учун - мажбурий.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

тадбиркорлик субъектлари қонунчилик ҳужжатларида ҳисобга олиниши белгиланган маълумотларни Ягона ҳисоботлар тизимига киритиб боради;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ҳисоботларни шакллантириш учун зарур маълумотлар Ягона ҳисоботлар тизимига киритилади;

ҳисоботлар Ягона ҳисоботлар тизимида автоматик тарзда шаклланади ва ҳисоботлардаги маълумотларнинг тўғрилигини тадбиркорлик субъекти тасдиқлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари ўзларига зарур бўлган ҳисоботларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар доирасида Ягона ҳисоботлар тизими орқали олади;

Ягона ҳисоботлар тизимидаги маълумотларнинг махфийлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади;

бухгалтерия дастурлари тизимидан фойдаланган ҳолда ҳисоботлар топшираётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг маълумотлар базаларини Ягона ҳисоботлар тизимига интеграция қилиш имконияти яратилади.


8. Қуйидагилар:

Тадбиркорлик субъектлари учун ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 3-иловага мувофиқ;

Ягона ҳисоботлар тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳ (Ж.А. Қўчқоров) маҳаллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда Ягона ҳисоботлар тизими белгиланган муддатларда ишга туширилишини ҳамда ушбу қарорга 4-иловада белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин.


9. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.

Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 9 январдаги

ПҚ-8-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларидан талаб қилинадиган,

ўзаро бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг

бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган

бекор қилинаётган ҳисобот ва статистика

маълумотлари турлари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

Бекор бўлаётган

ҳисобот тури

     

Ҳисобот қабул

қилувчи орган

     

Ҳисобот олиш имконияти

мавжуд бўлган бошқа давлат

органи ёки манбалар

      

Ҳисобот шакли

(электрон ёки қоғоз

кўринишида)

      

Ҳисоботни

тақдим этиш

даврийлиги

          

1.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Бухгалтерия баланси" - 1-сонли шакл (суғурта)


Истиқболли лойиҳалар

миллий агентлиги


Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

2.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" - 2-сонли шакл (суғурта)


Истиқболли лойиҳалар

миллий агентлиги


Солиқ қўмитаси

Қоғоз кўринишида

Чораклик ва йиллик

3.

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шакли "Пул оқимлари

...
Время: 0.0516
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск