ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Гидрометеорология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.2024 й. 66-сон "Гидрометеорология хизмати агентлиги фаолиятининг самарадорлигини ошириш, гидрологик кузатувлар тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2024 й.

N 66




ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ, ГИДРОЛОГИК КУЗАТУВЛАР ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ҳозирги вақтда гидрометеорология хизмати 330 дан ортиқ гидрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторингини олиб борувчи пунктларни бирлаштириб, улар ёрдамида 240 турдан ортиқ прогностик, сунъий йўлдошлардан олинадиган, таҳлилий, ихтисослаштирилган ва маълумотнома тусидаги гидрометеорологик, шунингдек, гидрологик маҳсулотлар тайёрланиши йўлга қўйилган.

Гидрометеорология хизмати агентлигининг вазифаларидан бири сув ресурсларининг ҳолатини мониторинг қилиш, уларни аниқ ҳисобга олиш, шунингдек, иқлим ўзгариши ва сув ресурслари тақчиллиги шароитида Сирдарё ва Амударё ҳавзаларининг кутилаётган сув ўтказувчанлиги прогнозларини тайёрлашдан иборат. Дарёлардаги назорат сув ўлчаш нуқталари (гидропост)да трансчегаравий сув ресурсларини объектив ҳисобга олиш ва ушбу сув ўлчаш нуқталари орқали ўтадиган сув миқдори тўғрисида ишончли маълумотлар алмашинувини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Сел оқимлари ва тошқин ҳодисаларининг ортиб бориши муносабати билан дарёлардаги сув сарфи бўйича маълумотлар аниқлигини ошириш, маълумотларни онлайн тарзда олиш ҳамда тошқинлар, сел оқимлари ҳақида барвақт огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш, гидрометеорология хизматининг гидрологик тармоғи моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2024-2026 йилларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги гидрологик кузатув тармоғини кенгайтириш ва автоматлаштириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

2024-2026 йилларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг амалдаги гидрологик кузатувлар тармоғи моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кузатув пунктларини жиҳозлаш дастури 2-иловага мувофиқ;

2024-2026 йилларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг янги ташкил этиладиган гидрологик кузатувлар тармоғини жиҳозлаш, бино ва иншоотларини қуриш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикасининг 2024-2026 йилларга мўлжаланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги (кейинги ўринларда - Ўзгидромет) учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ушбу дастурларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


3. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:

"Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси" ДУК ушбу қарор билан тасдиқланган дастурлар доирасида бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин;

Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат бюджети ва халқаро молия институтларининг грантлари ҳисобидан иловаларга мувофиқ мавжуд ҳамда янги очилаётган гидрология станциялари ва постларини автоматик қурилмалар билан жиҳозлашни ҳамда ходимларнинг малакасини оширишни таъминласин;

Рақамли технологиялар вазирлиги вазирлик ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда гидрологик маълумотлар билан алмашиш учун маълумотлар узатишнинг ягона телекоммуникация тармоғини яратиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

гидрометеорологик ҳодисалар хавфи юқори бўлган минтақа ва ҳудудларни прогнозлаш, мониторинг қилиш, кузатиш, баҳолаш ҳамда аниқлаш, шунингдек, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида муҳандислик-техник ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича зарур маьлумотлар тақдим этиб борсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1-иловага мувофиқ Дастурда назарда тутилган янги очилаётган гидрология станциялари ва постлари учун ер участкалари белгиланган тартибда Гидрометеорология хизмати агентлигига доимий фойдаланишга (қишлоқ хўжалиги ерларидан ташқари) ажратилишини таъминласин.


5. Сув хўжалиги вазирлиги Гидрометеорология хизмати агентлиги билан биргаликда сув захиралари ва ресурсларини назорат қилиш, сув ресурслари бўйича прогнозлар ишончлилигини ошириш бўйича тезкор гидрометеорологик маълумотлар алмашинувини такомиллаштириб борсин.


6. Қуйидагилар:

а) иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов:

2024-2026 йилларга мўлжаланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида Гидрометеорология хизмати агентлиги учун зарур маблағлар ўз вақтида ажратилишига;

б) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов:

мазкур қарорнинг сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши, масъул ижрочилар томонидан кўрилган чоралар ҳақидаги ҳисоботларни эшитиш, аниқланган муаммо ва камчиликларни тезкор бартараф этишга;

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини мувофиқлаштиришга;

мазкур қарорда назарда тутилган кўрсаткичларга тўлиқ ва ўз вақтида эришишни таъминлаш юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг биринчи навбатдаги вазифаларини белгилаб бериш ҳамда фаолиятини мувофиқлаштириб боришга;

ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилишига ҳамда мақсадли сарфланишини назорат қилишга;

в) Гидрометеорология хизмати агентлиги директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев:

Дастурда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга;

гидрологик хизмат кўрсатиш фаолиятига интеллектуал тизимлар, ахборот ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни жорий этишга;

г) тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига Дастурда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 2 февралдаги

66-сон қарорига

1-ИЛОВА



2024-2026 йилларда Экология, атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати

агентлиги гидрологик кузатув тармоғини

кенгайтириш ва автоматлаштириш

ДАСТУРИ

          

Т/р

Объектларнинг

маъмурий мансублиги

(ГМ*)

      

ГМларга

бириктирилган

гидропостлар сони

        

Очилиши

режалашти-

рилаётган

гидропостлар

сони

    

Автоматлаш-

тирилиши

режалашти-

рилаётган

амалдаги

гидропостлар

сони

      

**Очилиши / автоматлаштирилиши

режалаштирилаётган

гидропостлар сони

      

2024 йил

    

2025 йил

     

2026 йил

     

1

Қорақалпоқ ГМ


7

-

7

-/2

-/2

-/3

2

Андижон ГМ


4

4

4

1/1

2/2

1/1

3

Бухоро ГМ


1

-

1

-/-

-/1

-/-

4

Жиззах ГМ


1

2

1

1/1

1/-

-/-

5

Қашқадарё ГМ


14

8

14

2/4

3/5

3/5

6

Навоий ГМ


-

-

-

-/-

-/-

-/-

7

Наманган ГМ


7

7

7

2/2

2/2

3/3

8

Самарканд ГМ


21

8

21

2/7

3/7

3/7

9

Сурхондарё ГМ


20

6

20

2/6

2/7

2/7

10

Тошкент ГМ


42

9

42

3/14

3/14

3/14

11

Фарғона ГМ


4

4

4

1/1

1/2

2/1

12

Хоразм ГМ


2

-

2

-/-

-/1

-/1


Жами:


123

48

123

14 / 38

17 / 43

17 / 42

         

*) ГМ - Гидрометеорология маркази;


**) суратда - очилиши режалаштирилаётган, маҳражда - автоматлаштирилиши режалаштирилаётган гидропостлар сони.

       

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 2 февралдаги

66-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024-2026 йилларда Экология, атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги

Гидрометеорология  хизмати  агентлигининг  амалдаги

гидрологик кузатувлар тармоғи моддий-техник базасини

мустаҳкамлаш ва кузатув пунктларини жиҳозлаш

ДАСТУРИ

        

млн сўмда

Т/р

Гидрологик пост номи

      

Умумий эҳтиёж

       

2024 йилда

    

2025 йилда

   

2026 йилда

      

ускуна сони

бир бирликнинг ўртача бозор қиймати

ҚШ доллари*)


сотиб олиниши режалаштирилаётган

    

ускуна

сони

     

қиймати

   

ускуна

сони

   

қиймати

   

ускуна сони

    

қиймати

   


Қорақалпоқ ГМ










1

Амударё д. - Қизилжар қишл.


6

183,33

6

1 100,00





2

Амударё д. - Сомонбой қишл.


6

183,33

6

1 100,00





3

Амударё д. - Қипчоқ ш.


6

250,31



6

1 501,83



4

Амударё д. - Қизкеткен қишл.


6

250,31



6

1 501,83



5

Амударё д. - Беруний ш.


1

14,76





1

14,76

6

Амударё д. - Ниетбайтас қишл.


1

14,76





1

14,76

7

Амударё д. - Парлатау қўрғ.


1

14,76





1

14,76


Андижон вилояти ГМ










8

Қорадарё д. - Қорабағиш қўрғ.


1

187,00

1

187,1





9

Шахрихонсой кан. - бош қисми


1

14,76



1

14,76



10

Андижонсой кан. - бош қисми


1

14,76



1

14,76



11

Савай кан. - бош қисми


1

14,76





1

14,76


Бухоро вилояти ГМ










12

Амударё д. - Қизил-Равот қишл.


1

14,76



1

14,76




Жиззах вилояти ГМ










13

Арнасой ирмоғи - Ғарбий Арнасой


1

18,20

1

18,2






Қашқадарё вилояти ГМ










14

Қашқадарё д. - Варганза қишл.


1

187,10

1

187,1





15

Қашқадарё д. - Чироқчи қишл.


1

187,10

1

187,1





16

Жиндидарё д. - Жауз қишл.


1

14,50

1

14,5





17

Оқдарё (Оқсув) д. - Ҳисорак қишл.


1

14,50

1

14,5





18

Оқдарё (Оқсув) д. - Хазарнова қишл.


1

14,76



1

14,76



19

Танхоздарё д. - Катагон қишл.


1

14,76



1

14,76



20

Яккабоғдарё д. - Татар қишл.


1

14,76



1

14,76



21

Гузардарё д. - Пачкамар қишл.


1

14,76



1

14,76



22

Кичикўрадарё д. - Хумбулоқ қишл.


1

14,76



1

14,76



23

Ўрадарё д. - Бозортепа қишл.


1

14,76





1

14,76

24

Варганза кан. - бош қисми


1

14,76





1

14,76

25

Қашқадарё д.- Чимқўрғон с.о. қуйида


1

14,76





1

14,76

26

Чимқўрғон с.о. Ўнгқирғоқ кан.


1

14,76





1

14,76

27

Чимқўрғон с.о. Чапқирғоқ кан.


1

14,76





1

14,76


Наманган вилояти ГМ










28

Сирдарё д. - Кал қишл.


3

561,30

3

561,3





29

Норин д. - Учқўрғон ш.


2

374,20

2

374,2





30

Қорадарё д. - Учтепа қишл.


1

250,31



1

250,31



31

Чодоқ д. - Жулайсой д. Қуйилиши


1

14,76



1

14,76



32

Ғовасой д. - Ғова қишл.


1

14,76





1

14,76

33

Катта Фарғона кан. - бош қисми


1

14,76





1

14,76

34

Учқўрғон кан. - бош қисми


1

14,76





1

14,76


Самарқанд вилояти ГМ










35

Зарафшон д. - Равотхўжа сув омбори


2

374,20

2

374,2





36

Зарафшон д. - Навоий ш.


1

187,10

1

187,1





37

Зарафшон (Қорадарё) д. - Чўпонота


1

14,50

1

14,5





38

Оқдарё д. - тақсимлагич


1

14,50

1

14,5





39

Сангзор д. - Қирқ қишл.


1

14,50

1

14,5





40

Жумжум д. - Жумжум қишл.


1

14,50

1

14,5





41

Бахмозорсой д. - Бахмозор қишл.


1

14,50

1

14,5





42

Омонқўтон д. - Омонқўтон қишл.


1

14,76



1

14,76



43

Оқдарё (Оҳалиқ) д.- Оҳалиқ қишл.


1

14,76



1

14,76



44

Қорағач д. - Мавлон қишл.


1

14,76



1

14,76



45

Биглярсой д. - Янги Оқчоб қишл.


1

14,76



1

14,76



46

Марказий Миёнкал кан. - бош қисми


1

14,76



1

14,76



47

Қурбонобод кан. - бош қисми


1

14,76



1

14,76



48

Фароғ кан. - бош қисми


1

14,76



1

14,76



49

Оқтепасой д. (Пангат) - Оча қишл.


1

14,76





1

14,76

50

Каттақўрғон с.о. Сув келувчи кан.


1

14,76





1

14,76

51

Каттақўрғон с.о. Сув чиқарувчи кан.


1

14,76





1

14,76

52

Чиғаноқ кан. - бош қисми


1

14,76





1

14,76

53

Ўнгқирғоқ (ПК-6) кан. - бош қисми


1

14,76





1

14,76

54

Чапқирғоқ кан. - бош қисми


1

14,76





1

14,76

55

Ургут д. - Ургут ш.


1

14,76





1

14,76


Сурхондарё вилояти ГМ










56

Амударё д. - Термиз пристани


6

1 122,60

6

1 122,60





57

Сурхондарё д. - Ғалаба кан. акведуги


1

187,10

1

187,1





58

Сурхондарё д. - Шўрчи қишл.


1

187,10

1

187,1





59

Сурхондарё д. - Жанубий Сурхон с.о.


1

187,10

1

187,1





60

Тўпаланг д. - Зарчоб қишл.


1

187,10

1

187,1





61

Тўпаланг д. - Обизаранг д. Қуйилиши


1

187,10

1

187,1





62

Шаргун д. - Чинор қишл.


1

14,76



1

14,76



63

Обизаранг д. - Дашнобод қишл.


1

14,76



1

14,76



64

1 - назорат канали - бош қисми


1

14,76



1

14,76



65

2 - назорат канали - бош қисми


1

14,76



1

14,76



66

Қоратоғ д. - қуйилиши


1

14,76



1

14,76



67

Сангардак д. - Кенг-Ғузор қишл.


1

14,76



1

14,76



68

Сангардак д. - қуйилишидан 7,5 кмда


1

14,76



1

14,76



69

Халқажар д. - Бозоржой қишл.


1

14,76





1

14,76

70

Халқажар д. - қуйилиши


1

14,76





1

14,76

71

Оққопчиғой д. - қуйилиши


1

14,76





1

14,76

72

Хангарансой д. - Бойсун қишл.


1

14,76





1

14,76

73

Шеробод д. - Дарбанд қишл.


1

14,76





1

14,76

74

Шеробод д. - Майдон д. Қуйилиши


1

14,76





1

14,76

75

Шеробод д. - Чилонзор қишл.


1

14,76





1

14,76


Тошкент вилояти ГМ











Ангрен ГС










76

Оҳангарон д. - Иртош д. қуйилиши


1

14,50

1

14,5





77

Оҳангарон д. - Оҳанг тўғони қуйида


1

187,10

1

187,1





78

Қизилча д. - Эртош қишл.


1

187,10

1

187,1





79

Жиблан д. - Жиблан қишл.


1

14,76



1

14,76



80

Нишбош д. - Нишбош қишл.


1

14,76



1

14,76



81

Дукантсой д. - Дукант қишл.


1

14,76



1

14,76



82

Қорабоғ д. - Самарчук қишл.


1

14,76





1

14,76

83

Абжазсой д. - Абжаз қишл.


1

14,76





1

14,76

84

Шоввозсой д. - Қоратош қишл.


1

14,76





1

14,76

85

Паркентсой д. - Сумча қишл.


1

14,76





1

14,76


Бекобод ГС










86

Сирдарё д. - КМК ташлама қуйида


1

187,10

1

187,1





87

Сирдарё д. - Надеждин қўрғ.


2

374,20

2

374,2





88

Зоминсув (Еткичу) д. - Еткичу қишл.


1

14,76



1

14,76



89

Зоминсув (Санганак) д. - Дуоба қишл


1

14,76



1

14,76



90

Фарҳод ГЭС Деривацион канали


1

250,31





1

250,31

91

Киров кан. ташламаси - бош қисми


1

250,31





1

250,31

92

Ўрикли д. - Исман д. Қуйилиши


1

14,76





1

14,76

93

Кужапишкент д. - Баланчақир қишл.


1

14,76





1

14,76

94

Галдраут д. - Галдраут қишл.


1

14,76





1

14,76


Майдантол Г-II










95

Чиралма д. - қуйилиши


1

187,10

1

187,1





96

Майдантол д. - қуйилиши


1

187,10

1

187,1





97

Ойгаинг д. - қуйилиши


1

250,31



1

250,31




Ойгаинг ҚҚС










98

Кўксув д. - қуйилиши


1

187,10

1

187,1





99

Ойгаинг д. - Кўксув д. Қуйилиши


1

250,31



1

250,31




Тўябуғуз КС










100

Оҳангарон д. - Туябўғиз с. о.


1

14,50

1

14,5





101

Туябўғиз с.о. Ўнгқирғоқ кан.


1

14,76



1

14,76



102

Туябўғиз с.о. Чапқирғоқ кан.


1

14,76



1

14,76



103

Оҳангарон д. - Тошкент кан. Дюкери


1

14,76





1

14,76

104

Тошкент кан. ташламаси - бош қисми


1

14,76





1

14,76


Хожикент Г-II










105

Чирчиқ д. - Ғазалкент ш.


1

187,10

1

187,1





106

Писком д. - Муллала қишл.


1

187,10

1

187,1





107

Чатқол д. - Худойдодсой д.қуйилиши


1

187,10

1

187,1





108

Оқбулоқ д. - қуйилиши


1

14,76



1

14,76


0

109

Янгиқўрғон д. - Янгиқўрғон қишл.


1

14,76



1

14,76


0

110

Чимёнсой д. - Чимён курорти


1

14,76



1

14,76


0

111

Угам д. - Хожикент қишл.


1

250,31



1

250,31


0

112

Ғалвасой д. - Ғалвасой қишл.


1

14,76





1

14,76

113

Оқтошсой д. - Оқтош курорти


1

14,76





1

14,76

114

Наувалисой д. - Сижжак қишл.


1

14,76





1

14,76


Чиноз ГС










115

Сирдарё д. - Чиноз ш.


2

187,10

2

374,2





116

Чирчиқ д. - Чиноз ш.


1

14,76

1

187,1

1

14,76



117

Оҳангарон д. - Дўстобод ш.


1

14,76



1

14,76




Фарғона вилояти ГМ



14,76







118

Сўх д. - Сариканда қишл.


1


1

187,1





119

Шоҳимардон д. - Дугоба д. қуйилиши


1

250,31



2

500,61



120

Дугоба д. - қуйилиши


1

250,31





2

500,61

121

Кўксув (Қурбонкўл) д. - қуйилиши


1

187,10








Хоразм вилояти ГМ










122

Амударё д. - Туямўйин дараси


2

14,76



1

14,76



123

Амударё д. - Тошсоқа қишл.


2

14,76





1

14,76


Жами:


156


59

9 271,40

54

5 036,87

43

1 576,87


2024-2026 йилларда хаммаси


15 885,01

           

Изоҳ. Тавсия этилаётган Sommer RQ - 30 гидрологик ускунаси йирик ва ўрта дарёлар учун, кичик дарё ва сойларга - ГР-21 М гидрометрик вертушка ўрнатилади. Sommer RQ-30 гидрологик қурилмасининг тўлиқ тўпламига Sommer RQ-30а ультратовушли сув сатҳи ва оқими тезлигини ўлчагич, шахсий компьютерлар (2 дона, электрон маълумотлар базасини юритиш учун) ва ягона тизимга интеграция қилиш, ишга тушириш, созлаш ва кадрлар тайёрлаш учун дастурий таъминот киради.

Жиззах вилояти гидрометеорология бошқармасига қарашли Арнасой ирмоғи - Ғарбий Арнасой гидрологик пости учун KERN сув сатҳи логгери, бошқа гидрологик постларга эса гидрометрик вертушка таклиф этилади.

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 2 февралдаги

66-сон қарорига

3-ИЛОВА



2024-2026 йилларда Экология, атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги

Гидрометеорология хизмати агентлигининг янги ташкил

этиладиган гидрологик кузатувлар тармоғини

жиҳозлаш, бино ва иншоотларини қуриш

ДАСТУРИ

          

млн сўмда

Т/р

Гидрологик пост номи

Умумий эҳтиёж

     

2024 йилда

    

2025 йилда

      

2026 йилда

       

ускуна сони

    

бир бирликнинг ўртача бозор қиймати

       

сотиб олиниши режалаштирилаётган

    

ускуна сони

       

қиймати

ускуна сони

қиймати

ускуна сони

    

қиймати


Андижон ГМБ










1

Оқбура дарёси - Сўқалоқ қишлоғи


1

14,50

1

14,50





2

Қорағунан дарёси - Қутқар қишлоғи


1

14,76



1

14,76



3

Жанубий Фарғона кан. - Пахтаобод қишл.


1

14,76



1

14,76



4

Мойлисой дарёси - Эскиқишлоқ қишл


1

14,76





1

14,76


Жиззах ГМБ










5

Айдаркўл кўли - Айдар кўлининг ғарбий қисми


1

18,20

1

18,20





6

Айдаркўл кўли - Айдар кўлининг ўрта қисми


1

18,45



1

18,45




Қашқадарё ГМБ










7

Гулдара дарёси - Кўкжар қишлоғи


1

187,10

1

187,10





8

Гулдара дарёси - Чиброн қишлоғи


1

187,10

1

187,10





9

Турна дарёси - Нуғайли қишлоғи


1

14,76



1

14,76



10

Турна дарёси - Ўрта қишлоғи


1

14,76



1

14,76



11

Қумдарё дарёси -Тароғой қишлоғи


1

14,76



1

14,76



12

Қумдарё дарёси - Чамбил қишлоғи


1

14,76





1

14,76

13

Лангар д. - Лангар с.о. юқори қисми


1

14,76





1

14,76

14

Лангар д. - Лангар с.о. қуйи қисми


1

14,76





1

14,76


Наманган ГМБ










15

Сирдарё дарёси - Пунган қишлоғи


1

187,10

1

187,10





16

Норин дарёси - Кайкауз қишлоғи


1

187,10

1

187,10





17

Косонсой дарёси - Косонсой шаҳри


1

14,76



1

14,76



18

Резаксой дарёси - Резак қишлоғи


1

14,76



1

14,76



19

Подшоотасой д. - Подшоотасой қишл.


1

250,31





1

250,31

20

Ғирвонсой дарёси - Наманган шаҳри


1

14,76





1

14,76

21

Шимолий Фарғона кан. - Наманган ш.


1

14,76





1

14,76


Самарқанд ГМБ










22

Сазаган дарёси - Сазаган қишлоғи


1

14,50

1

14,50





23

Жумсой дарёси - Жом қишлоғи


1

14,50

1

14,50





24

Тусунсой дарёси - Кериб қишлоғи


1

14,76



1

14,76



25

Тусунсой дарёси - Қорақия қишлоғи


1

14,76



1

14,76



26

Қорасув дарёси - Жума қишлоғи


1

14,76



1

14,76



27

Қорасув дарёси - Балиқчи қишлоғи


1

14,76





1

14,76

28

Омонқўтансой д. - Бешкон қишл.


1

14,76





1

14,76

29

Оқчобсой дарёси - Янгиоқчоб қишлоғи


1

14,76





1

14,76


Сурхондарё ГМБ










30

Сангардак дарёси - Хубон қишлоғи


1

187,10

1

187,10





31

Майдон дарёси - қуйилиш қисми


1

14,50

1

14,50





32

Газарак дарёси - Газарак қишлоғи


1

14,76



1

14,76



33

Хурсанд дарёси - Хонжиза қишлоғи


1

14,76



1

14,76



34

Сина дарёси - Сина қишлоғи


1

14,76





1

14,76

35

Тўпаланг дарёси - Дугоб қишлоғи


1

250,31





1

250,31


Тошкент ГМБ










36

Амирсой дарёси - Учтепа қишлоғи


1

14,50

1

14,50





37

Кўксув дарёси - Бурчмулла қишлоғи


1

14,50

1

14,50





38

Сирдарё дарёси - Бекобод шаҳри


1

14,50

1

14,50





39

Гушсой дарёси - Кочбулоқ қишлоғи


1

14,76



1

14,76



40

Шоввозсой дарёси - Шоввозсой тўғонининг юқори қисми


1

14,76



1

14,76



41

Оқсоқотасой д. - Газалкент шаҳри


1

14,76



1

14,76



42

Чирчик д. - Тошкент шаҳри (Роҳат)


1

250,31





1

250,31

43

Уюли дарёси - Кужамушкент қишлоғи


1

14,76





1

14,76

44

Писком дарёси - Писком қишлоғи


1

14,76





1

14,76


Фарғона ГМБ










45

Гарати дарёси - қўйилиш қисми


1

14,50

1

14,50





46

Исфаромсой дарёси - Қува қишлоғи


1

250,31



1

250,31



47

Қувасой дарёси - Полмон гидроузелининг юқори қисми


1

14,76





1

14,76

48

Обширсой дарёси - Кал қишлоғи


1

14,76





1

14,76


Жами (млн сўм):


48


14

1 069,70

17

490,16

17

957,56


2024-2026 йиллар жами:


2 517,41 (автоматлаштириш)

          

         

Т/р

Гидрологик пост

номи

    

Умумий эҳтиёж


2024 йилга кўра эҳтиёж

       

2025 йилга кўра эҳтиёж

     

2026 йилга кўра эҳтиёж

      

гидропост сони

     

Қиймати

(сўмда),

бир донага


сони

Қиймати

(сўм)


сони

Қиймати

(сўм)

  

сони

Қиймати

(сўм)

    


1 дарё гидрологик постини очиш


46

244,5

13

3 178,50

16

3 912,00

17

4 156,5


1 кўл гидрологик постини очиш


2

480,5

2

480,50

1

480,50

-

-



48



14

3 659,00

17

4 392,50

17

4 156,50


Жами:


12 208,00 (очиш ва штат бирлиги)


2024-2026 йиллар жами


14 725,41 (очиш, штат бирлиги ҳамда автоматлаштириш)

        

Изоҳ. 1 кўл гидрологик постида 2 та кузатувчи штати Гидрометеорология хизмати агентлигининг умумий штат бирликлари доирасида режалаштирилган (2 та постга - 4 кузатувчи).

Кузатилган объектга ва белгиланган кузатувлар ҳажмига қараб, гидрологик постлар маълум бир турга ва тоифага бўлинади: дарё ва каналлардаги гидрологик постлар (ГП) ва кўл ва сув омборларидаги гидрологик постлар (ОГП).

      

    

Айдар-Арнасой кўллар тизимида янги гидрологик

постларни (2 та) очиш бўйича чора-тадбирлар рўйхати

ва дастлабки қиймати

         

Т/р

Чора-тадбир номи

Тахминий

қиймат, минг сўм

(1 та пост учун)

      

1

Кузатиш жойини танлаш учун ҳудудни ўрганиш


1 500,0

2

Гидрометеорологик пост учун ер ажратиш ишларини ўтказиш


10 000,0

3


Кузатув постларини гидрометеорологик асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш:



3.1

Кузатувчи яшаши учун вагон


100 000,0

3.2

Ичимлик суви таъминоти


36 000,0 (йилига)

3.3

Яшаш учун техник шароит


15 000,0

3.4

Гидрологик кўприк


20 000,0

3.5

Сув ўлчаш рейкаси


5 000,0

3.6

Сув термометри


1 000,0

3.7

Молчанов батометри


10 000,0

3.8

KERN сув сатҳи логгери


15 000,0 (божхона тўловидан ташқари)


3.9

SEBA кўппараметрли зонд


150 000,0 (божхона тўловидан ташқари)


3.10

Моторли қайиқ


60 000,0

3.11

Автоматик метеорологик станция


220 000,0

4


Пост ходимлари штат бирликларини очиш (2 киши)


48 000,0 сўм (йилига 2 ходим)

5


Пост қурилмаларини асосий геодезик тармоқга боғлаш


15 000,0

6


Кузатувларни қайд қилиш учун планшет


3 000,0

7


Аккумуляторларни қувватлаш ва хизмат хонасини ёритиш учун ток генератори


20 000,0



Жами:


739 500,0



Битта кўл гидропост очиш учун йиллик, иш ҳаки харажатларисиз жами:


691 500,0

          

       

Янги гидрологик постни очиш бўйича чора-тадбирлар рўйхати

ва дастлабки қиймати

        

Т/р

Чора-тадбир номи

Тахминий

қиймат, минг сўм

(1 та пост учун)

         

1

Кузатиш жойини танлаш учун ҳудудни ўрганиш


1 500,0

2

Гидрометеорологик пост учун ер ажратиш ишларини ўтказиш


15 000,0

3


Кузатув постларини гидрологик асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш:



3.1

Кузатувчи учун хизмат уйи


350 000,0

3.2

Гидрометрик кўприк ёки осма қайиқ


100 000,0

3.3

Сув ўлчаш рейкаси


5 000,0

3.4

Сув термометри


3 000,0

4


Пост ходимлари штат бирлигини очиш (1 киши)


24 000,0 сўм (йилига 1 ходим)

5


Пост қурилмаларини асосий геодезик тармоқга боғлаш


20 000,0



Жами:


518 500,0



Битта дарё гидропост очиш учун йиллик, иш ҳаки харажатларисиз жами:


494 500,0

            

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 февраль



































































Время: 0.5203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск