ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 10.01.2024 й. 2-сон "Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.02.2024 й. 2584-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.2024 й.

N 2584-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

10.01.2024 й.

N 2


БУЙРУҒИ



Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига

тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига

қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 15 апрелдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 2584, 2014 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 237-модда) билан тасдиқланган Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                           А.А. Худаяров






Буйруққа

ИЛОВА



Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига

тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларига

киритилаётган қўшимчалар


1. 5-банд "паспорт" деган сўздан кейин "идентификация ID-картаси, туғилганлик ҳақида гувоҳнома (болалар учун)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 1-илова матни "Ф.И.О., паспорт" деган сўзлардан кейин "идентификация ID-картаси, туғилганлик ҳақида гувоҳнома (болалар учун)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 февраль








































Время: 0.2243
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш