ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2024 й. 87-сон "Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2024 й.

N 87




ДАВЛАТ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ

КАСБИЙ СЕРТИФИКАТЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, умумий ўрта таълим ташкилотларини малакали педагог кадрлар билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармони 3-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тизими жорий этилиши, бунда:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилиши;

стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Регламент) иловага мувофиқ тасдиқлансин:

педагог кадрларни касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

касбий сертификат олиш учун мурожаат қилиш ҳамда назорат синовларини ташкил этиш ва ўтказиш;

назорат синовлари якунлари бўйича педагог кадрларга касбий сертификат бериш.


3. Белгилансинки:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса босқичма-босқич умумий ўрта таълим ташкилотларининг тегишли тоифага эга бўлмаган педагог кадрлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади;

Регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун педагог кадрлар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали 2024 йил 1 мартдан бошлаб мурожаат қилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар:

Регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши кузатиб борилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

Регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


6. Белгилансинки, касбий сертификатлаш бўйича назорат синовларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 13 февраль



































































Время: 0.2231
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск