ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.02.2024 й. ПҚ-75-сон "Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2024 й.

N ПҚ-75



ҚОНУНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШДАГИ

РОЛИНИ  ҲАМДА  НОРМА  ИЖОДКОРЛИГИ

ЖАРАЁНИ СИФАТИНИ ЯНАДА ОШИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда "Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг қабул қилиниши миллий қонунчиликни такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, шунингдек, ҳуқуқий тартибга солиш барқарорлигини таъминлаш бўйича бир қатор вазифаларни кун тартибига қўймоқда.

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясининг норма ижодкорлиги фаолиятининг ислоҳотлар билан уйғунлигини таъминлаш ва давлат ҳуқуқий сиёсатининг институционал асосларини ривожлантириш бўйича мақсадига эришиш, шунингдек, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини янада ошириш, шу жумладан, улардаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш ва ҳаволаки нормаларини амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллигини таъминлаш мақсадида:


1. 2017-2023 йилларда қабул қилинган 135 та яхлит қонунда жами 543 та ҳаволаки норма мавжудлиги, шундан 23 та қонундаги 41 та ҳаволаки нормани амалга ошириш бўйича қонуности ҳужжатлари қабул қилинмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - чора-тадбирлар режаси) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларнинг улушини изчил ошириб бориш ҳамда қонунлардаги ҳаволаки нормалар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги тартиб-таомилларни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

қонун лойиҳасидаги ҳаволаки нормаларни амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва масъул ижрочиларини лойиҳанинг ўзида мажбурий тартибда белгилаш;

тегишли соҳани тартибга солувчи қонун лойиҳасини тайёрлашда ушбу соҳадаги қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган муносабатларни қонун даражасига кўтариш имкониятини муҳокама қилиш шартлигини белгилаш ва бу ҳақда қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида кўрсатиш;

қонун кучга кирган кундан бошлаб беш йил ўтиб, масъул давлат органи ва Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан қонуннинг самарадорлигини, мақсади ва кутилган натижаларига эришилганлигини аниқлаш учун унинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш амалиётини жорий этиш.


4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқишда фуқаролик жамияти институтлари, илмий ҳамжамият вакиллари иштирокини кенгайтириш, жамоатчилик муҳокамаси тизимини такомиллаштириш ҳамда норма ижодкорлиги жараёнининг халқчил бўлишини таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 мартдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилсин:

янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида тўпланган ижобий тажриба асосида энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдан олдин уларнинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилади ҳамда дастлаб жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари олиниб, улар асосида тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатни кучини йўқотган деб топиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилганда, унинг асосида қабул қилинган қуйи турувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилиб, уларни ҳам ўз кучини йўқотган деб топиш масаласи кўриб чиқилади.


5. Масъул вазирлик ва идоралар ушбу қарорга иловага мувофиқ тасдиқланаётган чора-тадбирлар режасида белгиланган муддатларда қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилиш, миллий ва халқаро тажрибани чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш якунлари бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг пухта ишлаб чиқилиши, келишилиши ҳамда қабул қилиниши ёки ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.


6. Адлия вазирлиги:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари белгиланган тартибда келишилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасига киритилиши устидан мониторинг олиб борсин;

чора-тадбирлар режасида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

жамоатчилик муҳокамасига чиқарилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича аҳолининг таклиф ва эътирозларига ишлаб чиқувчи томонидан муносабат билдирилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсин;

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мамлакат ҳудудида олий юридик кучга эгалиги ҳамда тўғридан-тўғри амал қилиши тўғрисидаги конституциявий нормалардан келиб чиқиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини баҳолашни алоҳида мезон сифатида белгиласин;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда ушбу қарор талабларига риоя этилишини таъминласин;

уч ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик таклиф ва тавсиялари асосида ишлаб чиқиш бўйича вазирлик ва идоралар учун услубий тавсияларни тасдиқласин;

уч ой муддатда қонунларнинг амалиётда аниқ ва тўғри қўлланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳуқуқни қўлловчиларга ва аҳолига тушунтириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.


7. Масъул вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари зиммасига чора-тадбирлар режасида белгиланган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши, экспертиза қилиниши ва келишилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


8. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига қонунларнинг ҳаволаки нормалари амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 19 февралдаги

ПҚ-75-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ,

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги қонунларнинг

ҳаволаки нормаларини амалга ошириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

    

      

Т/р

Тартибга солиш предмети

Амалга

ошириш

шакли

   

Ҳаволаки норма

Масъул

ижрочилар

  

Ижро

муддати

   

      

1. "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-427-сон, 06.04.2017 йил)

  

1.

Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларни танлаш тартибини белгилаш.


Судьялар олий кенгаши қарори

24-модданинг учинчи қисми:

Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларни танлашда Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда турли ўрганиш усулларидан - суҳбат ўтказишдан, мустақил экспертлар томонидан тест синовидан ўтказишдан, берилган муаммолар бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлашдан, билим даражасини аниқлаш учун электрон сўров дастуридан фойдаланилиши мумкин.


Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

2024 йил

1 апрель

        

2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси

(ЎРҚ-460-сон, 22.01.2018 йил)

      

2.

Чет давлатлар органларида иш юритиш учун зарур бўлган далилларни таъминлаш тартибини белгилаш.


Қонун

76-модданинг учинчи қисми:

Чет давлатлар органларида иш юритиш учун зарур бўлган далилларни таъминлаш қонунда белгиланган тартибда нотариуслар томонидан амалга оширилади.


Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

2024 йил

1 июнь

          

3. "Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини

ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

(ЎРҚ-515-сон, 14.01.2019 йил)

     

3.

Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

5-модданинг саккизинчи қисми:

Ҳимоя қилинувчи шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар зиммасига юклатилади.


Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2024 йил

1 октябрь

          

4. "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-546-сон, 01.07.2019 йил)

        

4.

Ҳисоб палатасининг бюджетдан ташқари жамғармасини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

45-модданинг иккинчи қисми:

Ҳисоб палатасида бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилади, ундан фойдаланиш тартиби қонунчиликда белгиланади.


Ҳисоб палатаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2024 йил

1 апрель

    

5. "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-635-сон, 28.08.2020 йил)

         

5.

Комиссияларнинг ишлаш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

12-модданинг бешинчи қисми:

Комиссияларнинг ишлаш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2024 йил

1 май

6.

Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрини юритиш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

15-модданинг тўртинчи қисми:

Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2024 йил

1 июнь

      

6. Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни

(ЎРҚ-637-сон, 23.09.2020 йил)

         

7.

Оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш тартиби, шунингдек, таълим олувчиларнинг тоифаларини белгилаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

18-модданинг иккинчи қисми:

Оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш тартиби, шунингдек, таълим олувчиларнинг тоифалари таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


2024 йил

1 май

      

7. "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-641-сон, 15.10.2020 йил)

       

8.

Ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмларнинг ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхатини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

36-модданинг еттинчи қисми:

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг санаторий-курортда соғломлаштирилишини таъминлаш тартиби ҳамда дори воситаларининг, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмларнинг ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

2024 йил

1 июль

       

8. ҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

(ЎРҚ-642-сон, 20.10.2020 йил)

        

9.

Аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тартиби ва аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича бажарилишига йўл қўйилмайдиган ишлар турларини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

16-модданинг бешинчи қисми:

Аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тартиби ва аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича бажарилишига йўл қўйилмайдиган ишлар турларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2024 йил

1 июнь

      

9. "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-644-сон, 27.10.2020 йил)

          

10.

Мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришнинг шаклини тасдиқлаш.

Ички идоравий ҳужжат

26-модданинг учинчи қисми:

Мажбурий даволашга юборилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришнинг шакли Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.


Ички ишлар вазирлиги

2024 йил

1 май

11.

Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

31-модда:

Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2024 йил

1 июнь

12.

Мажбурий даволанаётган шахслар учун овқатланиш ва моддий-маиший таъминот нормаларини белгилаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

33-модданинг бешинчи қисми:

Мажбурий даволанаётган шахслар учун овқатланиш ва моддий-маиший таъминот нормалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2024 йил

1 июнь

13.

Мажбурий даволанаётган шахслардан ашёларни олиб қўйиш тартибини ҳамда сақланиши тақиқланадиган ашёлар рўйхатини тасдиқлаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

33-модданинг олтинчи қисми:

Мажбурий даволанаётган шахсларга пул маблағларини, моддий қимматликларни ва сақланиши тақиқланган рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ашёларни ёнида сақлашга рухсат берилмайди. Олиб қўйилган пул маблағлари, моддий қимматликлар ва сақланиши тақиқланган ашёлар қариндошларига қайтарилади, қариндошлари йўқ бўлган тақдирда эса, мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасасининг сақлаш хонасига топширилиб, бу ерда уларнинг бут сақланиши таъминланади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2024 йил

1 июль

       

10. "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

(ЎРҚ-690-сон, 12.05.2021 йил)

            

14.

Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестридан фойдаланишга рухсат этиладиган шахслар рўйхатини тасдиқлаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

29-модданинг бешинчи қисми:

Ягона реестрдан фойдаланишга мазкур реестрдаги ахборотнинг махфийлиги таъминланган ҳолда, фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган шахсларга рухсат этилади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2024 йил

1 май

      

11. "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-710-сон, 23.08.2021 йил)

        

15.

Қимматбаҳо металлар ёмбиларини, қимматбаҳо тошларни ноёб тоифасига киритиш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

21-модданинг иккинчи қисми:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ноёб тоифасига киритилиши лозим бўлган қимматбаҳо металлар ёмбилари ҳамда қимматбаҳо тошлар саноат усулида ва олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ваколатли давлат органига устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этилиши керак.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

2024 йил

1 май

16.

Қимматбаҳо тошларни идентификация қилиш тартибини белгилаш.


Ички идоравий ҳужжат

26-модданинг биринчи қисми:

Қимматбаҳо тошларнинг хусусиятлари қимматбаҳо тошларни саралаш, уларни бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш (қимматбаҳо тошлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган ёки улар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилган тақдирда) жараёнида, шунингдек қимматбаҳо тошлардан маҳсулот (буюмлар) ишлаб чиқариш тугатилганда аниқланади. Қимматбаҳо тошларни идентификация қилиш тартиби Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланади.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

2024 йил

1 май

17.

Қимматбаҳо тошларни қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз деб топиш тартиби ва мезонларини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

26-модданинг саккизинчи қисми:

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз бўлган қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулот сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда чекловларсиз фойдаланилади. Қимматбаҳо тошларни қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз деб топиш мезонлари ҳамда тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

2024 йил

1 июнь

18.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ битимлар ҳақидаги маълумотларни Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясига тақдим этиш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

26-модданинг тўққизинчи қисми:

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган ўзлари тузаётган битимлар ҳақидаги маълумотларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига бундай битимлар ҳисобини юритиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этади.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

2024 йил

1 июнь

19.

Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

33-модданинг тўртинчи қисми:

Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

2024 йил

1 август

20.

Метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг излари ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи белгилар мавжудлиги устидан назорат қилиш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

55-модданинг биринчи қисми:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига тижорат мақсадларида олиб кириладиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар чет давлатлар асиллик даражасини белгилаш палаталарининг метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг аниқ изларига ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгиларга эга бўлиши керак, бундан жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мазкур турдаги товарлар учун қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно. Бунда метрик ёки карат асиллик даражаси тизимидаги асиллик даражаси тамғаларининг излари ёки буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи бошқа белгилар мавжудлиги устидан назорат қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси

2024 йил

1 август

         

12. "Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

(ЎРҚ-731-сон, 26.11.2021 йил)

         

21.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан хабарнома юбормасдан ноширлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолларини аниқлаш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

21-модданинг иккинчи қисми:

Ваколатли давлат органи жисмоний ва юридик шахслар томонидан хабарнома юбормасдан ноширлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолларини аниқлаш учун белгиланган тартибда назорат тадбирларини ўтказади.


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2024 йил

1 август

      

13. "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Конституциявий Қонуни (ЎРҚ-737-сон, 15.12.2021 йил)

         

22.

Фавқулодда ҳолат режимини бузаётган ва фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда яшамайдиган шахсларни ушбу ҳудуддан чиқариб юбориш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

13-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси:

фавқулодда ҳолат режимини бузаётган ва фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда яшамайдиган шахсларни белгиланган тартибда ушбу ҳудуддан ташқарига ўз ҳисобидан чиқариб юбориш, уларда маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда эса харажатларнинг ўрнини кейинчалик суд тартибида ушбу шахслардан ундирган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чиқариб юбориш.


Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2024 йил

1 август

23.

Фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида ҳаёт кечириш учун зарур бўлган ва ижтимоий соҳа объектларини, уй-жой фондини тиклашга, фуқароларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жойлашган тегишли ташкилотларга компенсациялар тўлашга йўналтирилаётган маблағларни Давлат комиссияси ва ҳудуд коменданти томонидан тасарруф этиш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

31-модданинг иккинчи қисми:

Фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида Давлат комиссиясига ва (ёки) ҳудуд комендантига ҳаёт кечириш учун зарур бўлган ва ижтимоий соҳа объектларини, уй-жой фондини тиклашга, фуқароларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга, фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда жойлашган тегишли ташкилотларга компенсациялар тўлашга йўналтирилаётган маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этиш вазифалари топширилиши мумкин.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2024 йил

1 август

         

14. "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

(ЎРҚ-763-сон, 12.04.2022 йил)

         

24.

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

34-модданинг тўртинчи қисми:

Судгача санация қилишни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда ўтказиш тартиби қонунчиликда тартибга солинади.


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2024 йил

1 май

        

15. "Киберхавфсизлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

(ЎРҚ-764-сон, 15.04.2022 йил)

         

25.

Ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

19-модданинг иккинчи қисми:

Ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.


Давлат хавфсизлик хизмати

2024 йил

1 август

26.

Аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган ахборотлаштириш объектларининг ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг тоифалари ва уларнинг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

20-модданинг иккинчи қисми:

Аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган ахборотлаштириш объектларининг ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг тоифалари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.


Давлат хавфсизлик хизмати

2024 йил

1 август

27.

Аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган ахборотлаштириш объектларининг ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг тоифалари ва уларнинг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

20-модданинг учинчи қисми:

Ахборотлаштириш объектларининг ва муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини аттестациядан ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.


Давлат хавфсизлик хизмати

2024 йил

1 август

28.

Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ягона реестрига киритилиши шарт бўлган киберхавфсизлик объектларининг тоифаларини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

27-модданинг иккинчи қисми:

Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг ягона реестрига киритилиши шарт бўлган киберхавфсизлик объектларининг тоифалари қонунчиликка мувофиқ белгиланади.


Давлат хавфсизлик хизмати

2024 йил

1 декабрь

       

16. "Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-768-сон, 11.05.2022 йил)

        

29.

Тирик донорни тиббий текширувдан ўтказиш тартибини белгилаш.


Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

12-модданинг олтинчи қисми:

Тирик донорни ҳар тарафлама тиббий текширувдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2024 йил

1 июнь

30.

Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаларининг халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

21-модданинг иккинчи қисми:

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаларининг халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2024 йил

1 июль

         

17. "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

(ЎРҚ-788-сон, 08.08.2022 йил)

          

31.

Танлов ўтказилмаган ҳолда эгалланиши мумкин бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг рўйхатини тасдиқлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

27-модда:

Давлат фуқаролик хизматига кириш танлов асосида номзодни давлат фуқаролик хизмати лавозимига тайинлаш орқали амалга оширилади, бундан давлат фуқаролик хизмати лавозимларини қонунчиликда назарда тутилган бошқача тартиб бўйича эгаллаш мустасно.


Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

2024 йил

1 май

        

18. "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

(ЎРҚ-793-сон, 12.10.2022 йил)

         

32.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолиятининг тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

28-модданинг тўртинчи қисми:

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолиятининг тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Рақамли технологиялар вазирлиги

2024 йил

1 июнь

    

19. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

(ЎРҚ-798-сон, 28.10.2022 йил)

     

33.

Ҳомиладор аёлларни антенатал (туғуруққача) парваришлаш тартиби ва муддатларини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

403-модданинг иккинчи қисми:

Ҳомиладор аёлларни антенатал (туғуруққача) парваришлаш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2024 йил

1 август

         

20. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-819-сон, 27.02.2023 йил)

         

34.

Техник регламентлар, стандартлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисида хабардор қилиш тартибини ва тартиб-таомилларини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

20-модданинг иккинчи қисми:

Техник регламентлар, стандартлар, мувофиқликни баҳолаш тартиб-таомиллари тўғрисида хабардор қилиш тартиби ва тартиб-таомиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


2024 йил

1 август

35.

Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни рўйхатдан ўтказиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

26-модданинг ўн учинчи қисми:

Мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни рўйхатдан ўтказиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


2024 йил

1 август

36.

Мажбурий равишда давлат рўйхатидан ўтказиладиган хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

33-модданинг биринчи қисми:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажбурий равишда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларнинг рўйхатини тасдиқлайди.


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


2024 йил

1 сентябрь

37.

Маҳсулотни давлат рўйхатидан ўтказишга ва мазкур маҳсулотдан хавфсиз фойдаланиш бўйича йўриқномани давлат тилида ишлаб чиқишга доир талабларни белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

33-модданинг учинчи қисми:

Махсус ваколатли давлат органи маҳсулотни давлат рўйхатидан ўтказишга ва мазкур маҳсулотдан хавфсиз фойдаланиш бўйича йўриқномани давлат тилида ишлаб чиқишга доир талабларни белгилайди.


Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


2024 йил

1 октябрь

         

21. "Давлат қарзи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

(ЎРҚ-836-сон, 29.04.2023 йил)

         

38.

Давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни баҳолаш услубиятини тасдиқлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

21-модданинг еттинчи қисми:

Давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни баҳолаш услубияти ваколатли орган томонидан белгиланади.


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2024 йил

1 июнь

      

22. "Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-848-сон, 16.06.2023 йил)

       

39.

Кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартибини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

11-модданинг олтинчи қисми:

Агар кам таъминланган шахс маҳкум бўлиб қолган тақдирда, давлат ҳисобидан юридик ёрдам қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсатилади.


Адлия вазирлиги

2024 йил

1 июль

      

23. "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-865-сон, 30.08.2023 йил)

         

40.

Фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби ва суғурта объектларининг рўйхатини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

26-модданинг иккинчи қисми:

Фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби ва суғурта объектларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Сув хўжалиги вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


2024 йил

1 июнь

41.

Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарнинг суғурта суммасидан ортиғининг ўрнини қоплаш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори

27-модданинг учинчи қисми:

Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарнинг суғурта суммасидан ортиғининг ўрнини қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Сув хўжалиги вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги


2024 йил

1 июль

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 февраль


"Халқ сўзи", 2024 йил 20 февраль

















































































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск