ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2024 й. ПҚ-87-сон "Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2024 й.

N ПҚ-87



МАМЛАКАТИМИЗДА РАҚАМЛАШТИРИШ

СОҲАСИДАГИ ХИЗМАТЛАР ЭКСПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг жаҳон бозорларига чиқиш имкониятларини янада кенгайтириш, рақамли технологияларни қўллаган ҳолда хизматлар экспорти билан шуғулланувчи хорижий компанияларни мамлакатимизга кенг жалб этиш, соҳада экспорт ҳажмини оширишга қаратилган қўшимча қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш, шунингдек, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг:

а) Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - IT-парк) томонидан:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда IT-саноатни ривожлантириш, аҳолини юқори даромадли иш ўринлари ва замонавий касблар билан таъминлаш, шунингдек, ҳудудларга IT-хизматлар экспорт қилувчи корхоналарни кенг жалб қилишга қаратилган дастурни (Zero Risk) (кейинги ўринларда - Дастур) жорий этиш;

маҳаллий бозор учун IT-хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналарни халқаро IT-бозорга олиб чиқиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳани (Local to Global) (кейинги ўринларда - Лойиҳа) амалга ошириш;

б) умумий хизматлар ҳажмида хизматлар экспорти улуши маҳаллий бозор учун кўрсатилган хизматлар ҳажмига нисбатан юқори бўлган икки ёки ундан ортиқ хорижий давлатда фаолият юритувчи ташкилотларга Ўзбекистон Республикасида юридик шахс сифатида фаолиятини йўлга қўйган ҳолларда, қонунчиликда белгиланган тартибда IT-парк резиденти мақомини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Дастурда иштирок этувчи корхоналарга:

а) IT-паркнинг тавсияномасига асосан бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари, Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳамда IT-парк филиалларининг давлат мулки бўлган бўш бинолари ва майдонлари (хоналари) бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.

Бунда:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бўш турган давлат кўчмас мулк объектларининг ҳар чоракда янгилаб бориладиган рўйхатини IT-парк дирекциясига тақдим этади;

IT-парк дирекцияси томонидан заруратга кўра Дастурда иштирок этувчи корхоналар рўйхати ва уларни бўш турган давлат кўчмас мулк объектларига бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли майдонлардан самарали фойдаланишни инобатга олган ҳолда жойлаштиришни назарда тутувчи тавсиянома Давлат активларини бошқариш агентлигига юборилади;

бир йил муддат тугагандан сўнг Дастурда иштирок этувчи корхоналар билан уларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган бино ва майдонлар (хоналар) юзасидан "E-auksion" электрон савдо платформасида бир метр квадрат майдон учун тегишли ҳудуд бўйича шаклланган ўртача ижара ҳақи миқдорида тўғридан-тўғри шартнома тузилади;

б) IT-парк томонидан харид қилинган янги компьютер, бошқа техника ва жиҳозлар бир йилгача муддатга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида, кейинчалик улар 3 ойлик даврда фоизсиз бўлиб тўлаш (харид қилиш) шарти билан тақдим этилади;

в) иш ҳақи харажатлари меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимлари сонига мутаносиб равишда бир йил муддатда 15 фоизгача миқдорда қоплаб берилади;

г) инсон ресурсларини ривожлантириш йўналишида бир календарь йил давомида битта корхонанинг қуйидаги харажатлари қоплаб берилади:

ишлаб чиқариш ҳамда бошқарув ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш (шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали) билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизгача, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаридан кўп бўлмаган қисми;

ишга қабул қилиш учун малакали мутахассисларни аниқлаш бўйича хизматлар харажатларининг (мутахассислар сонига мос равишда) 50 фоизгача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан кўп бўлмаган қисми.


3. Белгилансинки, Дастурда қуйидаги талаблардан бирига мос келувчи IT-парк резиденти мақомига эга бўлган ташкилотлар иштирок этади:

умумий хизматлар ҳажмида хизматлар экспорти улуши маҳаллий бозор учун кўрсатилган хизматлар ҳажмига нисбатан юқори бўлган ташкилотлар;

амалда 500 минг АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган эквивалентдаги экспорт шартномасига эга бўлган ташкилотлар;

йиллик айланмаси миқдори 1 миллион АҚШ доллари эквиваленти ва ундан юқори бўлган хорижий компания таъсисчилигида ташкил этилган янги ташкилотлар.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Лойиҳа доирасида IT-парк резиденти бўлган ташкилотларга:

а) экспорт режасини ишлаб чиқиш, истиқболли хорижий бозорларни аниқлаш ва уларга чиқиш талабларини ўргатиш, мижозларни топиш, улар билан музокаралар олиб бориш, экспорт ҳужжатларини расмийлаштириш, хизматлар реализациясидан кейинги босқичдаги қўллаб-қувватлаш жараёнларини ташкил этиш йўналишларида IT-парк томонидан бепул маслаҳат (экспорт менторинг) хизматлари кўрсатилади;

б) жаҳон бозорига чиқиш йўналишидаги харажатларнинг 50 фоизгача қисми қуйидаги чегараланган миқдорларда қоплаб берилади:

хорижий эксперт маслаҳат хизматлари учун 10 минг АҚШ доллари эквивалентигача;

халқаро кўргазма ва конференцияларда иштирок этиш учун 5 минг АҚШ доллари эквивалентигача;

хорижий ҳамкорлар билан бизнес музокаралар ўтказиш мақсадида уларнинг мамлакатимизга ташрифини ташкил этиш учун амалда экспорт қилган хизматлари ҳажмига мос равишда 1-иловага мувофиқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентигача;

хорижий мамлакатларга хизмат сафари (транспорт ва меҳмонхона харажатлари) учун 5 минг АҚШ доллари эквивалентигача;

в) умумий ходимлари сонининг кўпи билан 50 фоизи, лекин бир нафар ходим учун бир календарь йилда бир маротаба рўйхати Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган нуфузли халқаро платформалар ва таълим йўналишларида ўқиш харажатларининг ярми қоплаб берилади;

г) ходимлар малакасини ошириш мақсадида "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасидаги нуфузли халқаро таълим платформаларининг экспорт йўналишида талаб юқори бўлган онлайн ўқув курсларида бепул ўқиш имконияти таъминланади.


5. Белгилаб қўйилсинки, Лойиҳа доирасида IT-соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарни жаҳон бозорига олиб чиқишга қаратилган ҳар бир йўналиш бўйича харажатлар бир календарь йилда фақат бир маротаба қоплаб берилади.


6. Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг 2024 йил учун рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича мақсадли кўрсаткичларни 2-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин ҳамда ҳар ой якуни бўйича бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритиб борсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлашга қаратилган тадбирларнинг ўз вақтида ва пухта ишлаб чиқилиши ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштирсин ва ҳар ойда муҳокама қилиб борсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда IT-парк дирекцияси томонидан белгиланадиган талабларга мос бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини аниқлаб, хатловдан ўтказсин ва хатлов натижаларига кўра шакллантирилган рўйхатни IT-парк дирекциясига тақдим этсин.

Бунда, бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати ҳар чоракда янгилаб борилиши таъминлансин.


8. Белгилансинки:

2024 йилда Дастур ва Лойиҳа доирасида кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун IT-парк маблағлари ҳисобидан 65 миллиард сўмгача ҳамда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 35 миллиард сўмгача маблағлар ажратилади;

2025 йилдан бошлаб Дастур ва Лойиҳа доирасида кўзда тутилган чора-тадбирлар IT-парк маблағлари ҳисобидан, етмаган қисми эса Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

Дастур ва Лойиҳа доирасидаги аризаларни кўриб чиқиш ва корхоналарнинг белгиланган мезонларга мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек, қўллаб-қувватлаш чоралари доирасини белгилаш ҳамда татбиқ этиш жараёнлари IT-паркнинг махсус ахборот тизими орқали бепул амалга оширилади.


9. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ўзбекистоннинг IT-соҳадаги салоҳиятини жаҳон бозорида тарғиб қилиш, мамлакатимизга хорижий компанияларни ҳамда маҳаллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва IT-хизматлар кўрсатувчи корхоналарга буюртмаларни кенг жалб қилиш мақсадида:

а) 2024 йилда Германия ва Саудия Арабистонида асосий фаолияти маҳаллий корхоналар учун IT-хизматлар бўйича буюртмаларни жалб қилишга қаратилган IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда, IT-парк дирекциясига мазкур хорижий мамлакатларда ваколатхоналар (филиаллар) фаолиятини йўлга қўйиш учун 2027 йил 1 январга қадар ҳар бир ваколатхона (филиал)га йилига 200 минг АҚШ доллари эквивалентигача молиялаштириш учун маблағ йўналтиришга рухсат бериш;

б) хорижий мамлакатларда мунтазам равишда, шу жумладан 2024 йилда АҚШ ва Германияда "Ўзбекистон IT-кунлари" халқаро тадбирларини ўтказиш;

в) IT-парк дирекциясига қуйидаги ҳар бир йўналиш бўйича 200 минг АҚШ доллари эквивалентигача миқдорда:

Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ чет эл компаниялари (шу жумладан, ижтимоий тармоқлар) билан Ўзбекистон Республикаси IT-салоҳиятини хорижий давлатларда тарғиб қилишга йўналтирилган продюсерлик ва реклама хизматлари, хорижий телерадиокомпаниялар ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича хизматлари юзасидан;

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ хорижий компаниялар билан чет элда тадбирлар (кўргазмалар, анжуманлар, давра суҳбатлари ва семинарлар) ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш бўйича, шунингдек, хорижий консалтинг компаниялари ва чет эллик маслаҳатчилар билан мамлакатимизда IT-саноатни ривожлантириш ҳамда жаҳонда тарғиб қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


10. Белгилансинки, Германия ва Саудия Арабистонида IT-парк ваколатхонаси (филиали) фаолиятини йўлга қўйиш учун зарур маблағлар Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган ва IT-парк томонидан тасдиқланган сметалар асосида йўналтирилади.

Бунда, IT-парк дирекцияси йил якуни бўйича сарфланган харажатлар юзасидан Рақамли технологиялар вазирлигига батафсил ҳисобот киритиб боради.


11. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда:

Дастур ва Лойиҳа иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш механизмларини назарда тутувчи низом лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 9-банди "в" кичик бандида кўзда тутилган ташкилотлар ва маслаҳатчилар рўйхатини тасдиқласин ҳамда заруратга кўра янгилаб борсин;

Лойиҳа доирасида харажатлари қопланадиган эксперт маслаҳат хизматларини кўрсатадиган хорижий компаниялар ҳамда халқаро кўргазма ва конференциялар рўйхатларини эълон қилсин ва янгилаб борсин.


12. Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда:

IT-паркка Германия ва Саудия Арабистонида унинг ваколатхонаси (филиали)ни ташкил этиш бўйича зарур ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳар томонлама кўмаклашсин;

ушбу мамлакатларда IT-парк ваколатхоналари (филиаллари) ташкил этилгандан сўнг уларнинг фаолияти оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.


13. Рақамли технологиялар вазирлиги:

бир ой муддатда умумий хизматлар ҳажмида хизматлар экспорти улуши маҳаллий бозор учун кўрсатиладиган хизматлар ҳажмига нисбатан юқори бўлган икки ёки ундан ортиқ хорижий давлатда фаолият юритувчи ташкилот томонидан хизматлар кўрсатиш фаолиятини IT-парк резидентлари томонидан амалга ошириш рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига киритиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, IT-парк билан биргаликда Дастур ва Лойиҳани кенг оммалаштириш, ҳудудларда IT-соҳадаги ташкилотларни уларда иштирок этиш учун кенг жалб қилиш чораларини кўрсин;

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ушбу қарор мазмуни ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб борсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 26 февралдаги

ПҚ-87-сон қарорига

1-ИЛОВА



Лойиҳа (Local to Global) доирасида хорижий ҳамкорлар

билан бизнес музокаралар ўтказиш мақсадида уларнинг

мамлакатимизга ташрифини ташкил этиш бўйича

IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг

50 фоизгача харажатларини қоплаш

МИҚДОРЛАРИ

         

Т/р

Лойиҳа доирасида иштирок этадиган

IT-парк резидентининг амалда экспорт

қилган хизматлари ҳажми

           

Қоплаб бериладиган

харажатлари миқдори

      

1.

200 минг АҚШ доллари ва ундан юқори эквивалентда


20 минг АҚШ доллари эквивалентида


2.

150 минг АҚШ долларидан 200 минг АҚШ долларигача эквивалентда


15 минг АҚШ доллари эквивалентида


3.

100 минг АҚШ долларидан 150 минг АҚШ долларигача эквивалентда


10 минг АҚШ доллари эквивалентида


4.

50 минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача эквивалентда


5 минг АҚШ доллари эквивалентида


        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 26 февралдаги

ПҚ-87-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳрида рақамлаштириш соҳасидаги

хизматлар кўрсатишни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

          

Т/р

Ҳудудлар ва масъул

ташкилот

     

2024 йилда

IT-хизматлар

экспорти

режаси

(млн долларда)

     

шундан чораклар кесимида

(млн долларда)

      

Инглиз тилига

ўқитиладиган

мутахассислар

сони

(сўзлашув бўйича

С1 даражасида)

       

Немис ва бошқа

тилларга

ўқитиладиган

мутахассислар

сони

(B2 даражасида)

      

I чорак

   

II чорак

   

III чорак

   

IV чорак

       

Республика бўйича


1 010

142,8

198

300

369,2

60 000

10 000

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


15

2

3

4,5

5,5

2 700

450

2.

Андижон вилояти


50

7,5

10

15

17,5

5 100

850

3.

Бухоро вилояти


40

6

8

12

14

3 300

550

4.

Жиззах вилояти


50

7,5

10

15

17,5

2 100

350

5.

Қашқадарё вилояти


20

3

4

6

7

5 100

850

6.

Навоий вилояти


20

2

4

6

8

2 400

400

7.

Наманган вилояти


20

2

3

6

9

5 100

850

8.

Самарқанд вилояти


50

7,5

10

15

17,5

7 200

1 200

9.

Сурхондарё вилояти


20

2

4

6

8

4 500

750

10.

Сирдарё вилояти


20

2

4

6

8

1 800

300

11.

Тошкент вилояти


35

5,3

7

10,5

12,2

6 600

1 100

12.

Фарғона вилояти


20

3

4

6

7

6 600

1 100

13.

Хоразм вилояти


50

3

7

12

28

3 600

600

14.

Тошкент шаҳри


100

15

20

30

35

3 900

650

15.

IT-парк


500

75

100

150

175

-

-

           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 февраль



















































































Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск