Внимание!

NB! Мазкур Низомга расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / Предпринимательство /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.02.2024 й. 76-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 7 февралдаги

76-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий

тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини

аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини аккредитация қилиш ва уларнинг фаолият юритиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий банклар ваколатхоналарини аккредитация қилишга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низом қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аккредитация - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотларининг ваколатхоналарини очишга рухсат бериш тартиботи;


аккредитация гувоҳномаси - аккредитация қилувчи орган томонидан берилган, ваколатхонанинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;


аккредитация карточкаси - ваколатхонанинг хорижий ходимига расмийлаштириб берилган шахсий аккредитацияни тасдиқловчи ҳужжат;


аккредитация қилувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;


ваколатхона - бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий тижорат ташкилотининг манфаатларини ифодалайдиган ва ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинма;


марказий маълумотлар базаси - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси;


хорижий тижорат ташкилоти - чет давлат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтган, тижорат фаолияти билан шуғулланиш ҳамда чет элда ваколатхона очиш ҳуқуқига эга бўлган фирмалар, компаниялар, жамиятлар, корпорациялар ва бошқа ташкилотлар.


4. Хорижий тижорат ташкилотлари ўз ваколатхоналарини Ўзбекистон ҳудудида ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида аккредитация гувоҳномаси асосида очадилар.


5. Аккредитация гувоҳномаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ расмийлаштирилади (узайтирилади).


6. Аккредитация QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда, давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали аккредитация гувоҳномасини бериш йўли билан амалга оширилади.


7. Ваколатхона юридик шахс ҳисобланмайди, хўжалик ёки тижорат фаолиятини амалга оширмайди.

Хорижий авиакомпаниянинг ваколатхонаси қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


8. Хорижий тижорат ташкилотларини, ваколатхоналарни ва уларнинг ходимларини солиққа тортиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. АККРЕДИТАЦИЯ ГУВОҲНОМАСИНИ

ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ,

ГУВОҲНОМА БЕРИШ ЁКИ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз ваколатхонасини очишдан (аккредитация муддатини узайтиришдан) манфаатдор бўлган хорижий тижорат ташкилоти давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ушбу Низомга 2-иловадаги паспортга мувофиқ электрон шаклда ариза беради.


10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими - ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, аризага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.


11. Ариза ЯИДХП орқали берилганда, ариза берувчининг электрон рақамли имзоси талаб этилмайди.


12. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


13. Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Ариза ЯИДХП орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.


14. Аккредитация гувоҳномаси берилганлиги учун давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;

қолган маблағлар - аккредитация қилувчи органнинг Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасининг махсус ҳисобварағига;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бош

...
Время: 0.0316
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск