ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2024 й. 130-сон "Мойли уруғларни қайта ишловчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2024 й.

N 130



МОЙЛИ УРУҒЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛОВЧИ

КОРХОНАЛАРНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда мойли уруғларни қайта ишлаш соҳасида бизнес муҳитини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини иловада белгиланган миқдорларда экспорт қилишга рухсат берилсин.


2. Кунгабоқар ва пахта ёғи (ТИФ ТН коди 1512) ҳамда аралаш ёғлардан (ТИФ ТН коди 1517 90 910 0) ташқари бошқа ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) бўйича чекловлар бекор қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси маҳсулотларни "экспорт" божхона режимига жойлаштиришда ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган шартларнинг хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилишини назорат қилсин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга асосан экспорт қилиниши мумкин бўлган ўсимлик ёғи ҳажмини аниқлашда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2024 йил 1 январдан бошлаб импорт қилинган мойли экинлар уруғлари ва ўсимлик ёғлари ҳажмлари инобатга олинади.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоровга аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички бозордаги нарх барқарорлигидан келиб чиққан ҳолда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг асослантирилган таклифига кўра импорт қилинган ўсимлик ёғининг 50 фоиздан ошмаган миқдорини экспорт қилишга рухсат беришни бекор қилиш ҳуқуқи берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргалиқца зарур ҳолларда, озиқ-овқат хавфсизлиги ва бир ой муддатда ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 мартдаги

130-сон қарорига

ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт

қилишга рухсат бериладиган ўсимлик ёғлари миқдори

T/p

Маҳсулот номи


ТИФ ТН коди


Импорт ҳажмларига нисбатан

экспортга рухсат бериладиган

ўсимлик ёғи миқдори, фоиз


1.

Кунгабоқар, соя, пахта ва бошқа ўсимлик ёғлари


1512

50

2.

Аралаш ёғлар


1517 90 910 0

50

3.

Кунгабоқар уруғи


1206 00

35

4.

Пахта чигити


1207

17

5.

Соя уруғи


1201

17

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 март
































Время: 0.0036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск