ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Алоқа ва ахборот-коммуникацион технологиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2024 й. 141-сон "Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2024 й.

N 141




ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА

ЛОЙИҲАЛАР МЕНЕЖЕРЛАРИНИНГ ИШ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ  БАҲОЛАШ  ВА  УЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерлари иш ҳақига қўшимча устама ҳақини белгилаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори билан 2022 йил 1 октябрдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасига рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери (кейинги ўринларда - лойиҳалар менежери) лавозими киритилганлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигига ушбу лойиҳалар менежерларининг иш ҳақига Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 фоизгача қўшимча устама ҳақини тўлаш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерларининг иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудларда электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича мақсадли индикаторлар ва самарадорлик кўрсаткичларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига туман (шаҳар) ҳокимлари шахсан жавобгар ҳисобланади.


4. Рақамли технологиялар вазирлиги:

2024 йил 1 апрелга қадар туман (шаҳар) ҳокимликларининг рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежерлари иш фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва устамалар белгилаш бўйича комиссия таркибини тасдиқласин;

2024 йил 1 июлга қадар лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими ва уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларнинг юритилишини тажриба-синов тариқасида, 2024 йил якунига қадар эса тўлиқ автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилишини таъминласин;

ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йил учун ҳудудларда лойиҳалар менежери фаолияти самарадорлиги мақсадли кўрсаткичларининг намунавий режа жадвалини тасдиқласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов

       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 март









































































Время: 0.2098
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск