ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Санитария-эпидемиология назорати /

Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талабларни (0067-24-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 13.02.2024 й. 6-сон)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ

13.02.2024 й.

6-сон




ҚАРОРИ



Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига

кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник

талабларни (0067-24-сон СанҚваН)

тасдиқлаш тўғрисида


[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан

2024 йил 11 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 239]



Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талаблар (0067-24-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 22 сентябрда тасдиқланган "Пестицидларнинг заҳарлилиги ва хавфлилиги бўйича гигиеник таснифи (0321-15-сон СанҚваН)" ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

      

             

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва

жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                                     Б. Юсупалиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).





















































Время: 0.2007
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish