Диққат!

NB! Мазкур Низомга расмий эълон килинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.


Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Таможенное законодательство / Таможенное оформление, декларирование / Общие положения /

Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 19.03.2024 й. 3505-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг 19.02.2024 й. 109-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 19 мартда 3505-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёт ва молия вазирининг

2024 йил 19 февралдаги

109-сон буйруғига

ИЛОВА



Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги

дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси (бундан буён матнда божхона чегараси деб юритилади) орқали олиб ўтилаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида (бундан буён матнда божхона ҳудуди деб юритилади) қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


дастлабки қарор - ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ва божхона ҳудудида қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи божхона органи томонидан қабул қилинадиган ҳужжат;


манфаатдор шахс - божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг эгаси бўлган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси ёки товарларга нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарларнинг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;


божхона органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси;


божхона йиғими - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставкаларда дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ундириладиган йиғим.


2. Дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.

Бунда, божхона органи томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда манфаатдор шахсдан дастлабки қарорни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек дастлабки қарорнинг мавжуд эмаслигини асос қилиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.


3. Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш юзасидан божхона органларига эркин муомалага чиқариш, экспорт ва реэкспорт божхона режимларига божхона юк декларацияси тақдим этилишидан олдин, бошқа божхона режимларида эса исталган вақтда мурожаат қилинади.


4. Дастлабки қарор ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади ва манфаатдор шахсга тақдим этилади.

Манфаатдор шахс ўз хоҳишига кўра божхона органларидан исталган биттасига мурожаат қилишга ҳақли.


5. Дастлабки қарор божхона органлари учун мажбурий ҳисобланади.


6. Дастлабки қ

...
Время: 0.0315
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш