Внимание!

NB! Мазкур Низомга расмий эълон килинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатларни аниқлаш /

Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақида Низом (АВ томонидан 19.03.2024 й. 3505-сон билан рўйхатга олинган иқтисодиёт ва молия вазирининг 19.02.2024 й. 109-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2024 йил 19 мартда 3505-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

иқтисодиёт ва молия вазирининг

2024 йил 19 февралдаги

109-сон буйруғига

ИЛОВА



Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги

дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси (бундан буён матнда божхона чегараси деб юритилади) орқали олиб ўтилаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида (бундан буён матнда божхона ҳудуди деб юритилади) қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


дастлабки қарор - ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган ва божхона ҳудудида қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқловчи божхона органи томонидан қабул қилинадиган ҳужжат;


манфаатдор шахс - божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг эгаси бўлган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси ёки товарларга нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товарларнинг эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;


божхона органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (бундан буён матнда Божхона қўмитаси деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси;


божхона йиғими - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ставкаларда дастлабки қарорни қабул қилганлик учун ундириладиган йиғим.


2. Дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади.

Бунда, божхона органи томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда манфаатдор шахсдан дастлабки қарорни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек дастлабки қарорнинг мавжуд эмаслигини асос қилиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.


3. Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш юзасидан божхона органларига эркин муомалага чиқариш, экспорт ва реэкспорт божхона режимларига божхона юк декларацияси тақдим этилишидан олдин, бошқа божхона режимларида эса исталган вақтда мурожаат қилинади.


4. Дастлабки қарор ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади ва манфаатдор шахсга тақдим этилади.

Манфаатдор шахс ўз хоҳишига кўра божхона органларидан исталган биттасига мурожаат қилишга ҳақли.


5. Дастлабки қарор божхона органлари учун мажбурий ҳисобланади.


6. Дастлабки қарор божхона органи томонидан қуйидаги ҳолатларда тақдим этилмайди:

олиб кирилаётган товарлар транзит режимга жойлаштирилганда;

товарлар жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлар учун олиб кирилганда;

олиб кирилаётган товарлар божхона тўловларидан озод этилганда.



2-БОБ. ДАСТЛАБКИ ҚАРОРНИ ОЛИШ УЧУН

МУРОЖААТ ҚИЛИШ


7. Манфаатдор шахс дастлабки қарорни олиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан божхона органига ёзма ёки Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти (бундан буён матнда веб-сайт деб юритилади) орқали электрон тарзда мурожаат қилади.


8. Дастлабки қарорни олиш учун тақдим этилаётган аризага қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

манфаатдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (номи) ҳамда манзили/юридик шахснинг номи ва манзили, телефон рақами;

товарнинг тўлиқ номи ва техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси);

товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисида мавжуд бўлган маълумотлар;

товарнинг фотосуратлари, чизмалари ёки паспорти;

товарни ишлаб чиқарувчи ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (номи, манзили, расмий веб-сайти, агар мавжуд бўлса) ва ушбу ташкилот томонидан тақдим қилинган товарга тегишли бўлган ҳужжатлар;

товарнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасига мувофиқ коди;

аризада кўрсатилган товарлар билан бир хил ёки ўхшаш товарларга нисбатан қабул қилинган товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисида дастлабки қарорлар ҳақидаги манфаатдор шахсга маълум бўлган фактлар;

товарни ишлаб чиқаришда икки ёки ундан ортиқ мамлакат иштирок этган бўлса, товарни етарли даражада қайта ишлаш мезонларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

товарлар ишлаб чиқарилган давлатдаги экспертиза ташкилотларнинг экспертиза хулосалари ҳамда келиб чиқиш сертификати (агар мавжуд бўлса);

товарлар божхона режимига жойлаштирилган бўлса, божхона декларациясининг рақами.

Манфаатдор шахсдан ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


9. Аризага чет тилидаги ҳужжатлар илова қилинганда, манфаатдор шахс томонидан ушбу ҳужжатлар белгиланган тартибда давлат тилига таржима қилинган ҳолда тақдим этилади.


10. Ариза ҳамда унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги маълумотлар тўғри ва тўлиқ бўлиши лозим. Бунда, маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун манфаатдор шахс жавобгар ҳисобланади.


11. Манфаатдор шахс божхона органига ёзма шаклда мурожаат қилганда, божхона органи ходими томонидан манфаатдор шахсга ариза қабул қилинганлигини тасдиқловчи ушбу ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда ариза қабул қилинган сана кўрсатилган тегишли ҳужжат ёки аризанинг нусхасига ушбу маълумотларни қайд этган ҳолда имзо қўйиб берилади.


12. Манфаатдор шахс веб-сайт орқали мурожаат қилганда, аризада товарлар ҳақидаги тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда тегишли ҳужжатларнинг электрон нусхаларини веб-сайтда бириктиради ва ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.


13. Дастлабки қарорни қабул қилиш учун тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилмайди, бундан товарнинг келиб чиқиш сертификатининг асл нусҳаси мустасно.



3-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

КЎРИБ ЧИҚИШНИ РАД ЭТИШ


14. Веб-сайт орқали мурожаат қилинганда, ариза Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига (бунда буён матнда ЯААТ деб юритилади) автоматик равишда келиб тушади.

Ёзма шаклда топширилган аризалар келиб тушган кундан кечиктирмай божхона органининг масъул ходими томонидан ЯААТга киритилади.

Аризалар ЯААТга келиб тушган куннинг ўзида электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади.


15. Ариза рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ЯААТ томонидан автоматик тарзда манфаатдор шахснинг аризасида кўрсатилган телефон рақамига ариза қабул қилинганлиги ва унинг рўйхат рақами кўрсатилган SMS хабарнома юборилади.

Веб-сайтда аризанинг рўйхат рақами орқали унинг ҳолатини онлайн тарзда кўриш мумкин.


16. Ариза божхона органига келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.


17. Божхона органининг масъул ходими ариза келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида унинг мазкур Низомнинг 2-бобида назарда тутилган талабларга мувофиқлигини ўрганади.


18. Қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқиш рад этилади:

аризани тақдим этишда мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинмаган бўлса;

аризага ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;

аризада назарда тутилган маълумотлар нотўғри ва ҳужжатлар билан тасдиқланмаган ахборотга асосланган бўлса;

манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида номувофиқликлар мавжуд бўлса.

Аризани кўриб чиқиш ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.


19. Мазкур Низомнинг 18-бандига мувофиқ аризани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма хабарнома юборилади. Хабарномада аризани кўриб чиқишнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилади.


20. Манфаатдор шахс аризани кўриб чиқишнинг рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда, дастлабки қарорни олиш учун қайтадан мурожаат қилиши мумкин.


21. Аризани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, такроран киритилган ариза ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.


22. Аризани кўриб чиқишнинг рад этилишига асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, божхона органининг масъул ходими аризада кўрсатилган товарнинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 50-бобига мувофиқ кўриб чиқади.


23. Дастлабки қарорни олиш бўйича ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.



4-БОБ. ДАСТЛАБКИ ҚАРОРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


24. Дастлабки қарор ЯААТда божхона органи раҳбари (ўринбосари) томонидан электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали қабул қилинади ва унга автоматик равишда матрицали штрих код (QR-код) қўйилади.

Бунда, аризада кўрсатилган товарларнинг турлари ва ҳажмидан қатъи назар, битта ариза бўйича битта дастлабки қарор қабул қилинади.


25. Дастлабки қарор қабул қилинганидан сўнг манфаатдор шахснинг телефон рақамига дастлабки қарор қабул қилинганлиги ва божхона йиғимини тўлаш лозимлиги тўғрисида тегишли тўлов бўйича инвойс шакллантирилган ҳаволали SMS хабарнома юборилади.

Дастлабки қарорни қабул қилганлик учун божхона йиғими манфаатдор шахснинг кўрсатмасига асосан унинг божхона органи шахсий ғазна ҳисобварағига дастлабки тарзда ўтказилган пул маблағларидан ҳам ечиб олиниши мумкин.


26. Манфаатдор шахс божхона йиғимини тўлаганидан сўнг, ўзи мурожаат қилган веб-сайт орқали аризанинг рўйхат рақамини киритган ҳолда дастлабки қарорнинг электрон шаклини юклаб олади, шунингдек ёзма шаклда мурожаат қилинган бўлса, дастлабки қарорнинг электрон ёки қоғоз шаклини ариза топширилган божхона органидан олади.


27. Қабул қилинган дастлабки қарорлар тўғрисидаги маълумотлар манфаатдор шахслар ҳақидаги маълумотларнинг маҳфийлигини сақлаган ҳолда веб-сайтга автоматик тарзда жойлаштириб борилади.



5-БОБ. ДАСТЛАБКИ ҚАРОРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ АСОСЛАРИ


28. Қуйидаги ҳолларда божхона органи томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилади:

ариза юзасидан муқаддам айнан бир манфаатдор шахсга айнан бир хил товарлар бўйича дастлабки қарор берилган ва ушбу дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлса;

аризада кўрсатилган товарнинг келиб чиқишини аниқлаш учун тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар товарнинг асл ҳолатига мос эмаслиги аниқланган бўлса.

Дастлабки қарорни қабул қилиш ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.


29. Божхона органи томонидан дастлабки қарорни қабул қилиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборилади. Хабарномада дастлабки қарорни қабул қилишнинг рад этилиши сабаблари кўрсатилади.


30. Манфаатдор шахс дастлабки қарорни қабул қилишнинг рад этилиши учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда божхона органига қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

Такроран киритилган мурожаат ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.



6-БОБ. ДАСТЛАБКИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ВА УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


31. Божхона қўмитаси қуйи божхона органи томонидан ва божхона органи ўзи томонидан қабул қилинган дастлабки қарорга ўз ташабуси ёки манфаатдор шахснинг мурожаатига асосан ўзгартириш киритиши мумкин.

Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилиши унинг амал қилиш муддатининг ўзгаришига олиб келмайди.


32. Манфаатдор шахс дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш учун мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда ва шаклда мурожаат қилади ҳамда ўзгартириш киритиш зарурияти ва асословчи ҳужжатларни тақдим этади.


33. Дастлабки қарорга ўзгартиришлар Божхона қўмитаси ва божхона органи томонидан ушбу дастлабки қарорни қабул қилишда йўл қўйилган ҳамда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотларга таъсир қилмайдиган хатоликлар аниқланган тақдирда киритилади.


34. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилган тақдирда, божхона йиғими ундирилмайди.


35. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритилганидан сўнг, веб-сайт ва ЯААТга жойлаштирилган дастлабки қарор божхона органи томонидан унинг ўзгартирилган ҳолатдаги шакли билан алмаштириб қўйилади.


36. Дастлабки қарорга киритилган ўзгартириш у киритилган кундан бошлаб амал қилади.


37. Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш учун атайлаб нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланса, дастлабки қарор Божхона қўмитаси ёки суд томонидан бекор қилинади.


38. Дастлабки қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда қабул қилинади.

Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинганда дастлабки қарор қабул қилинган кундан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.


39. Агар божхона ҳудуди орқали ўтказилган товарлар бекор қилинган дастлабки қарор асосида ўтказилган бўлса, улар бўйича божхона тўловлари қонунчилик белгиланган тартибда ундирилади.


40. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор ЯААТга электрон шаклда жойлаштирилади.


41. Дастлабки қарорга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай манфаатдор шахсга ёзма ёки электрон шаклда етказилади.



7-БОБ. ДАСТЛАБКИ ҚАРОРНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШ ДОИРАСИ ВА МУДДАТИ


42. Дастлабки қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч йил давомида амал қилади. Бунда, дастлабки қарорни қабул қилиш жараёнида фойдаланилган товарнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш қоидалари, фактлар ва шартлар ўзгартирилмаган бўлиши шарт.


43. Дастлабки қарор асосида Ўзбекистон Республикасининг исталган божхона постида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мумкин.

Бунда, дастлабки қарорни қабул қилиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар божхона расмийлаштирувида тақдим этилган ҳужжатлар билан бир хил бўлиши шарт.


44. Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш жараёнида божхона органининг ходимлари томонидан ЯААТдан дастлабки қарорнинг электрон шакли манфаатдор шахс тақдим этган маълумотлар (фамилия, исм, отасининг исми ёки аризанинг рўйхат рақами) асосида исталган вақтда юклаб олинади.



8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


45. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


46. Манфаатдор шахслар божхона органларининг қарорларидан норози бўлган тақдирда, бевосита Божхона қўмитасиниг апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилишлари мумкин.

        

         




Низомга

1-ИЛОВА



Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги

ДАСТЛАБКИ ҚАРОР

       


      

QR-код

(матрик штрихли код)

    

1. Дастлабки қарорни рўйхатга олиш рақами ва санаси:


2. Дастлабки қарорни қабул қилган божхона органининг номи:


3. Манфаатдор шахс:


4. Дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати:


5. Товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ коди:


6. Товарлар номи ва тавсифи:

(товарнинг асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган мамлакати ва бошқа хусусиятлари тўғрисидаги маълумот, нетто вазни, брутто вазни, шартнома валютаси, юк жўнатувчи мамлакат, савдо қилувчи мамлакат, ишлаб чиқарувчи ва ҳ.к.)


7. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва уни асослаш:


8. Божхона тўловлари ва йиғимлари тўғрисида маълумот:


9. Дастлабки қарорни қабул қилиш асослари:


10. Манфаатдор шахс томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатлар рўйхати:


11. Қўшимча маълумотлар:


12. Божхона органининг мансабдор шахси


_____________________

Лавозим



(электрон рақамли имзо)

_________________________

Фамилия, исм, отасининг исми

         

          



Низомга

2-ИЛОВА



Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги

дастлабки қарорни қабул қилиш бўйича

АРИЗА

       


______________

(сана)

______________

(рақам)


      

I. Товарларнинг эгаси тўғрисидаги маълумот

       

1.1

Товарлар эгаси бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.



1.2

Почта манзили (Почта индекси)



1.3

Ташкилий-ҳуқуқий шакли



1.4

СТИР ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация (ЖШШИР) рақами ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами



1.5

Давлат рўйхатидан ўтган рақами ва санаси



1.6

Телефон рақами



   

II. Товарларнинг номидан ариза топширувчи ваколатли

шахс тўғрисидаги маълумот (ариза ваколатли

шахс томонидан тақдим этилганда)

      

2.1

Ваколатли шахснинг ЖШШИР ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақами



2.2.

Ваколатини тасдиқловчи ҳужжат санаси ва рақами*


     

III. Дастлабки қарорни қабул қилиш учун

товарлар ҳақидаги маълумотлар

        

3.1

Товарларнинг савдо, тижорат номи ва тўлиқ тавсифи, савдо белгиси, асосий техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси), нави, стандартлари, бажарадиган функциялари, техник ва тижорат хусусиятлари



3.2

Товарлар ҳақида маълумот (ТИФ ТНга мувофиқ товарларнинг коди, савдо қилувчи мамлакат, юк жўнатувчи ва келиб чиқиш мамлакати, юк жўнатувчи, сотувчи, товар ишлаб чиқарувчи, товарнинг брутто/нетто оғирликлари ҳамда асосий ва (ёки) қўшимча ўлчов бирликларидаги миқдори



3.3

Товарларнинг нархи, валютаси ва валюта коди кўрсатилган ҳолда



3.4

Ташқи савдо шартномаси (мавжуд бўлса), товарларни етказиб бериш шартлари



3.5

Товарнинг келиб чиқиш сертификати (агар мавжуд бўлса)



3.6

Илгари қабул қилинган дастлабки қарор ҳақидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса)



3.7

Товарнинг келиб чиқишини аниқлаш учун муҳим бўлган қўшимча маълумотлар



3.8

Илова қилинадиган ҳужжатлар**



         

Изоҳлар:


*) Ваколатли шахснинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


**) Тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар илова қилинади.

       

        




Низомга

3-ИЛОВА



Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги

дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақида

ҚАРОР

         

     

QR код

(матрик штрихли код)

       

1. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилган божхона органи



2. Манфаатдор шахс ҳақида маълумот



3. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилинган сана



4. Бекор қилинган дастлабки қарорнинг рўйхатга олиш рақами ва санаси



5. Бекор қилинган дастлабки қарорда кўрсатилган товар номи



6. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилишнинг асослари ва сабаблари



7. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор кучга кирадиган сана



8. Дастлабки қарорни бекор қилиш ҳақидаги қарор қабул қилган Давлат божхона қўмитасининг мансабдор шахси


_____________________

Лавозим



(электрон рақамли имзо)

____________________________

Фамилия, исм, отасининг исми

         

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 март









































































Время: 0.0141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск