ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат зоналари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.2024 й. ПҚ-138-сон "Тошкент шаҳрида "Янги авлод" махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2024 й.

N ПҚ-138



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА "ЯНГИ АВЛОД"

МАХСУС САНОАТ ЗОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича янги имконият ва мавжуд захиралардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини жадал ривожлантириш, янги турдаги рақобатбардош юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш, Тошкент шаҳрининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда аҳолини юқори даромадли иш жойлари билан таъминлаш мақсадида:


1. Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида "Янги авлод" махсус саноат зонасини (кейинги ўринларда - "Янги авлод" МСЗ) ташкил этиш;

б) "Янги авлод" МСЗни ташкил этиш мақсадида:

"Янгиҳаёт" индустриал технопарки ҳудудида 1а-иловага мувофиқ бўш турган 100 гектар ер участкасини ушбу технопарк ҳудудидан чиқариш ва "Янги авлод" МСЗга ўтказиш;

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани "Хўжа Учқун", "Жалойир" ва "Янги Гулзор" маҳаллалари туташган ҳудуддаги 1б-иловага мувофиқ 664,5 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, шу жумладан 592,5 гектар суғориладиган ер участкаларини саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш учун Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда таклиф киритиш.


2. Қуйидагилар:

"Янги авлод" МСЗ таркибига кирувчи ҳудудларнинг чегаралари 2-иловага мувофиқ;

"Янги авлод" МСЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари 3-иловага мувофиқ;

"Янги авлод" МСЗни ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

а) "Янги авлод" МСЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик қонунга мувофиқ узайтирилиши мумкин;

б) "Янги авлод" МСЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади;

в) "Янги авлод" МСЗ учун ташқи инфратузилма объектларини қуриш ишларини амалга оширишда:

молиялаштириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ;

буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

г) "Янги авлод" МСЗ ҳудудида ички инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш электрон онлайн аукциондан тушган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

д) "Янги авлод" МСЗни ташкил этиш учун ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари тегишли ер участкаларида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан беш йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланади ҳамда ер участкалари олиниши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар белгиланган тартибда қопланади.


4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ҳафта муддатда "Янги авлод" МСЗ ҳудудидан ўтган газ қувурларини кўчириш учун 200 миллиард сўм ҳамда ички коммуникация тармоқларини барпо этиш учун 150 миллиард сўм миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудаси Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, бюджет ссудаси жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун кўзда тутилган харажатлар ҳисобидан ажратилади.


5. "Янги авлод" МСЗни бошқариш учун "Тошкент Инвест компанияси" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Компания) таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият шаклида "Янги авлод" бошқарувчи компанияси (кейинги ўринларда - бошқарувчи компания) ташкил этилсин.

Белгилансинки, бошқарувчи компания:

Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишилган холда давлат-хусусий шериклик шартномаларини, шу жумладан концессия, бошқарув шартномалари ҳамда Компания улушини ишончли бошқарувга бериш бўйича шартномаларни тузиш ҳамда бошқарувчи компаниянинг устав фондига улуш киритиш орқали ушбу соҳада ихтисослашган хорижий компанияларни ва менежерларни жалб қилади;

"Янги авлод" МСЗ ҳудудида кўрсатиладиган коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ва етказиб бериладиган энергия ресурслари учун тарифларни ваколатли давлат органлари билан келишилган ҳолда шартнома асосида белгилайди;

"Янги авлод" МСЗ ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб боради, улар билан битимлар тузишни ва уларнинг инвестиция шартномаларида белгиланган мажбуриятлар ижросини назорат қилади;

"Янги авлод" МСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш даврида инвесторларга шартнома асосида сервис, санитария-гигиена ва муҳандислик-коммуникация хизматларини кўрсатади ҳамда улар транспорт инфратузилмаси объектлари ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминланишини ташкил қилади.


6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги:

а) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар "Янги авлод" МСЗнинг ҳудудлари бош режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин, бунда:

Компания бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи этиб белгилансин;

бош режани ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ва пудрат ташкилотлари энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра аниқлансин;

бош режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Компания маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилсин;

б) бош режага асосан "Янги авлод" МСЗ таркибига кирувчи ер участкаларини захирага қайтариш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши, давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши ҳамда Ер кодексида белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.


7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

"Янги авлод" МСЗ ҳудудидаги ер участкалари Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида Ер кодексининг 24-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳри хокимлиги томонидан бошқарувчи компанияга "Янги авлод" МСЗнинг фаолият юритиш муддатидан ошмаган муддатга ижарага берилади;

инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари бошқарувчи компания томонидан "Е-auksion" электрон савдо платформаси орқали ижарага берилади.


8. Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирилигининг "Янги авлод" МСЗ ҳудудида бошқарув офиси биносини қуриш ҳамда объект атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш мақсадида "Янгиҳаёт" индустриал технопарки" ДУКни буюртмачи этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда, буюртмачига энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра лойиҳа ва пудрат ташкилотларини аниқлашга рухсат берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, бошқарув офиси биносини қуриш ҳамда объект атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари электрон онлайн аукционлардан тушган маблағлар, Компания маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


9. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда "Янги авлод" МСЗ ҳудудида 2025 йил якунига қадар 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоригача тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши, натижада 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши, йилига 1 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, шунингдек, амалга оширилаётган лойиҳалар тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига эришиши билан йиллик 5 миллион АҚШ доллари миқдоригача қўшимча экспорт амалга оширилиши ва Давлат бюджетига йиллик 1 миллиард сўмгача қўшимча солиқ тушумлари тушишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Ш.Б. Умурзаков белгилансин.

Қарор ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 20 мартдаги

ПҚ-138-сон қарорига

1а-ИЛОВА



"Янги авлод" махсус саноат зонасини ташкил

этиш учун "Янгиҳаёт" индустриал технопарки

ҳудудидан берилаётган ер участкалари

РЎЙХАТИ

            

Т/р

Ҳудуд номи

      

Контур рақами

Жами ер майдони,

га

          

1.

ОХУНБОБЕВ

мавзеси


215 к


2,30

283к


1,58

2.

ОХУНБОБЕВ

мавзеси


271к


4,40

277а к


4,05

279а к


3,92

278к


32,02

3.

ОХУНБОБЕВ

мавзеси


271а


1,42

273


6,92

4.

КИМ ПЕН ХВА

мавзеси



12,46

5.

КИМ ПЕН ХВА

мавзеси



14,41

6.

КИМ ПЕН ХВА

мавзеси


5


1,00


0,56

ОХУНБОБЕВ

мавзеси


272


1,98

276


0,10

270к


5,48

214


1,35

277к


1,02

270а


5,03


Жами


18 та


100,00

           

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 20 мартдаги

ПҚ-138-сон қарорига

1б-ИЛОВА



"Янги авлод" махсус саноат зонасини ташкил этиш

учун ер фонди тоифаси ўзгартирилаётган қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ер участкалари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Ҳудуд номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур

рақами


Контур кесимида ер майдони, га

      

Шундан

        

Тупроқ бонитет бали

Ўзгартиришга таклиф этилаётган ер фонди тоифаси

   

Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади

  

Суғори-

ладиган ерлар,

га

Бошқа ерлар, га

1.

КИМ ПЕН

ХВА мавзеси

"Сайдовул"

фермер хўжалиги

0,20

0,20

0,00

49

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

2.

КИМ ПЕН

ХВА мавзеси

"Гулзор боғ"

МЧЖ

10к

3,30

3,10

0,20

68,8

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

3.

КИМ ПЕН

ХВА мавзеси

"Саломов Маматкул"

фермер хўжалиги

22,69

22,23

0,46

58,9

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

4.

КИМ ПЕН

ХВА мавзеси

"Жахонгир Агро Бизнес"

фермер хўжалиги

24

18,69

18,24

0,45

49

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

5.

КИМ ПЕН

ХВА мавзеси

"Диёрбек Ойбек"

МЧЖ

23к

4,90


3,60

1,30

49

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

25

3,72



3,72


27

1,87



1,87


28

10,44


10,15

0,29

49

29

0,40



0,40


30к

5,20


5,00

0,20

49

31

0,47



0,47


32

1,35



1,35


33

4,09


3,91

0,18

68,8

35

3,10


1,90

1,20

68,8

36к

2,00


1,00

1,00

68,8

6.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

"Изатилла агро"

фермер хўжалиги

277а к

7,47


7,23

0,24

69

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

279а к

9,43


9,12

0,31

69

304

16,67


15,68

0,99

69

278к

0,55


0,55

0,00

49,4

305

31,20


29,85

1,35

59,4

271к

0,21


0,21

0,00

49,4

308

12,87


12,36

0,51

54

312к

18,63


17,81

0,82

54

7.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

"Байкунусова Раъно"

фермер хўжалиги

310к

2,00

2,00

0,00

54

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

8.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

"Бектемир Нур Агро"

фермер хўжалиги

302

31,51

30,60

0,91

64,9

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

9.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

"Умарходжаев Шуҳрат"

фермер хўжалиги

211

5,83



5,83


Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

215 к

32,72


32,40

0,32

54

283к

23,29


22,93

0,36

69

284

18,08


17,51

0,57

69

285

24,30


24,15

0,15

69

286

0,38



0,38


10.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

"Азиз Асад Амирбек агро"

фермер хўжалиги

299

21,78


20,90

0,88

69

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

300

22,89


22,71

0,18

69

233

11,12


10,60

0,52

67,5

235

1,97


1,88

0,09

67,5

463қ

9,61


8,21

1,40

67,5

230

24,38


24,10

0,28

52,6

240

25,33


24,85

0,48

60

460қ

3,33


3,30

0,03

67,5

11.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

"Барака дон агро кластер"

МЧЖ

468к

4,91


4,75

0,16

60

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

469к

1,33


1,13

0,20

67,5

295к

8,46


8,46

0,00

52,6

466

18,83


18,27

0,56

52,6

474к

6,59


5,90

0,69

42,8

12.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

"Мулкобод Зилол"

МЧЖ

264

1,09


1,09

0,00

67,5

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

234

3,30


3,11

0,19

67,5

236

1,25


1,19

0,06

67,5

268

3,87


3,65

0,22

67,5

13.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

"Ахрор файз"

МЧЖ

260

40,38


39,63

0,75

72,7

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

257

39,43


38,80

0,63

53,4

14.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

"Чорва насл"

МЧЖ

293

3,20


1,00

2,20

52,6

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

294к

23,04


22,37

0,67

52,6

289

1,08


0,76

0,32

52,6

15.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

Туман ҳокимлиги захира

ер майдонлари

216

2,20


0,05

2,15

67,5

Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

217

0,19



0,19


267

0,54



0,54


274

0,54



0,54


275

1,04



1,04


279

0,88



0,88


280

1,49



1,49


281

3,38



3,38


282

1,94



1,94


295қ

5,08


4,80

0,28

52,6

297

0,45



0,45


301

2,30



2,30


478

2,79



2,79


270к

6,00


5,52

0,48

64,8

277к

0,30



0,30


270а к

2,63


2,34

0,29

49,4

266

21,61


21,10

0,51

54

16.

ОХУНБОБОЕВ

мавзеси

Туман ҳокимлиги захира

ер майдонлари

9

6,70



6,70


Саноат, транспорт,

алоқа, мудофаа ва

бошқа мақсадларга

мўлжалланган ерлар


Махсус саноат зона

ташкил этиш

10к

1,30


0,30

1,00

68,8

2,17



2,17


5

1,00



1,00


7

3,02



3,02


8

2,15



2,15


26

0,07



0,07



Жами



77 та

664,50


592,50

72,00




          

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 20 мартдаги

ПҚ-138-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Янги авлод" махсус саноат зонаси

таркибига кирувчи ҳудудларнинг

ЧЕГАРАЛАРИ ТАВСИФИ

            

Т/р

Ҳудуд ва унинг чегаралари тавсифи

       

майдони

(га)

         

        

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани "Хўжа учқун", "Жалойир" ва

"Янги Гулзор" маҳаллалари туташган ҳудуддаги ер майдони

         

1.

Ғарб томондан

1-нуқта 41°11'2.29"С 69°15'43.90"В

2-нуқта 41°11'12.26"С 69°15'42.22"В

44-нуқта 41°9'55.39"С 69°15'32.12"В

45-нуқта 41°9'56.59"С 69°15'32.40"В

46-нуқта 41° 9'55.06"С 69°15'54.15"В

47-нуқта 41°10'47.41"С 69°16'3.05"В

48-нуқта 41°10'59.66"С 69°16'1.83"В

49-нуқта 41°11'2.32"С 69°16'8.97"В

50-нуқта 41°11'5.88"С 69°16'5.33"В

51-нуқта 41°11'3.73"С 69°15'59.71"В

52-нуқта 41°11'2.24"С 69°16'0.54"В


664,5

2.

Шимол томондан


3-нуқта 41°11'18.44"С 69°15'49.97"В

4-нуқта 41°11'25.11"С 69°16'8.35"В

5-нуқта 41°11'22.14"С 69°16'9.56"В

6-нуқта 41°11'27.76"С 69°16'34.69"В

7-нуқта 41°11'31.25"С 69°16'36.01"В

8-нуқта 41°11'35.38"С 69°16'33.60"В

9-нуқта 41°11'52.11"С 69°17'2.48"В

10-нуқта 41°11'49.67"С 69°17'6.00"В


3.

Шарқ томондан

11-нуқта 41°11'50.96"С 69°17'9.92"В

12-нуқта 41°11'35.59"С 69°17'22.03"В

13-нуқта 41°11'28.06"С 69°17'35.74"В

14-нуқта 41°11'23.18"С 69°17'28.85"В

15-нуқта 41°11'18.96"С 69°17'33.77"В

16-нуқта 41°11'15.26"С 69°17'36.32"В

17-нуқта 41°11'24.44"С 69°17'48.83"В

18-нуқта 41°11'36.02"С 69°18'3.73"В

19-нуқта 41°11'26.65"С 69°18'26.65"В

20-нуқта 41°11'20.83"С 69°18'16.99"В

21-нуқта 41°11'18.70"С 69°18'16.46"В

22-нуқта 41°11'14.24"С 69°18'13.44"В

23-нуқта 41°11'11.66"С 69°18'8.38"В

24-нуқта 41°11'15.35"С 69°18'1.48"В

25-нуқта 41°11'15.11"С 69°18'0.74"В

26-нуқта 41°10'54.69"С 69°17'28.45"В

27-нуқта 41°10'46.39"С 69°17'42.49"В

28-нуқта 41°10'42.45"С 69°17'41.92"В

29-нуқта 41°10'40.36"С 69°17'45.96"В

30-нуқта 41°10'45.61"С 69°17'51.44"В

31-нуқта 41°10'42.48"С 69°17'55.71"В


4.

Жануб томондан

32-нуқта 41°10'41.89"С 69°18'1.89"В

33-нуқта 41°10'23.91"С 69°17'34.47"В

34-нуқта 41°10'29.80"С 69°17'38.43"В

35-нуқта 41°10'33.91"С 69°17'29.00"В

36-нуқта 41°10'35.24"С 69°17'25.29"В

37-нуқта 41°10'21.76"С 69°16'50.82"В

38-нуқта 41° 9'56.13"С 69°16'48.73"В

39-нуқта 41° 9'53.00"С 69°16'37.09"В

40-нуқта 41° 9'55.63"С 69°16'36.54"В

41-нуқта 41° 9'54.51"С 69°16'28.75"В

42-нуқта 41° 9'51.06"С 69°16'28.33"В

43-нуқта 41° 9'52.08"С 69°15'53.62"В


      

Тошкент шаҳри "Янгихаёт" индустриал технопарки

ҳудудидан ажратилаётган ер майдони

        

1.

Ғарб томондан


1-нуқта 41° 9'56.69"С, 69°15'32.51"В

100,0

2.

Шимол томондан


2-нуқта 41°11'2.28"С, 69°15'43.94"В

3-нуқта 41°11'2.25"С 69°16'0.54"В


3.

Шарқ томондан


4-нуқта 41°10'59.67"С,69°16'1.86"В

5-нуқта 41°10'47.33"С, 69°16'3.05"В


4.

Жануб томондан


6-нуқта 41° 9'55.08"С, 69°15'54.14"


           

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 20 мартдаги

ПҚ-138-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Янги авлод" махсус саноат зонасининг асосий

вазифалари ва фаолият йўналишлари


1. Халқаро брендлар билан ҳамкорликда янги турдаги рақобатбардош юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш.


2. Саноат кооперацияси ва маҳаллийлаштириш лойиҳаларини кенгайтириш, жумладан кластер тизимини жорий этиш.


3. Саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали уларнинг ҳажмини ошириш.


4. Халқаро тоифадаги савдо-логистика фаолиятини йўлга қуйиш.


5. "Янги авлод" МСЗ ва унинг атрофидаги аҳоли пунктлари билан ўзаро боғланган тегишли банк, туризм, савдо ва ижтимоий инфратузилмани яратиш.


6. "Янги авлод" МСЗда соҳалар ва тармоқлар кесимида, шу жумладан кластер тизими асосида Тошкент шаҳрида келгусида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун ер участкаларини белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида "Янги авлод" МСЗ ҳудудидан тадбиркорлик субъектларига ажратиш, шунингдек, Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган саноат корхоналарини ягона дислокация асосида "Янги авлод" МСЗ ҳудудида жойлаштириш.

           

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 20 мартдаги

ПҚ-138-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Янги авлод" махсус саноат

зонасини ташкил этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

             

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

       

Масъуллар

1.

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани, Хўжа Учқун, Жалойир ва Янги Гулзор маҳаллалари туташган ҳудуддаги 664,5 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, шу жумладан 592,5 гектар суғориладиган ер участкалари тоифасини саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш учун Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига белгиланган тартибда таклиф киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

1 апрель

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

"Янги авлод" МСЗ таркибига кирувчи ер участкаларини Тошкент шаҳри ҳокимлиги захирасига босқичма-боcқич қайтарилишини ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.


Тошкент шаҳри

ҳокимининг қарори

2024 йил

1 апрель

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков),  Кадастр агентлиги (Пўлатов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


3.

"Янги авлод" МСЗни бошқариш учун "Тошкент Инвест компанияси" АЖ таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият шаклида "Янги авлод" бошқарувчи компаниясини (кейинги ўринларда - бошқарувчи компания) ташкил этиш.


Вазирлар Маҳкамаси

қарори лойиҳаси

2024 йил

15 май

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), "Тошкент Инвест компанияси" АЖ


4.

"Янги авлод" МСЗнинг бош режасини энг яхши таклифларни танлаш йўли билан ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

1 июль

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


5.

"Янги авлод" МСЗнинг бош режаси асосида ер участкаларининг лотларга ажратган ҳолда, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини ташкил қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2024 йил

1 сентябрь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


6.

"Янги авлод" МСЗ учун ички ва ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш манзилли дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

1 сентябрь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Ш.Умурзаков), манфаатдор вазирлик ва идоралар


7.

Мазкур қарорга асосан ер участкаларининг бош режа асосида ўзлаштирилишига ва янги мақсадлар учун ажратилишига, шунингдек, янги ерларнинг суғориладиган ерлар тоифасига ўтказилишига кўра Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Доимий

Кадастр агентлиги (Пўлатов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Абдурахмонов)


8.

Халқаро даражада эътироф этилган илғор махсус иқтисодий зоналар бошқарувчи компанияларининг тажрибаларидан келиб чиқиб, халқаро эркин иқтисодий зонани ташкил этиш тамойилларини ўрганган ҳолда Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича Тошкент шаҳрида Халқаро молия марказини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Бунда, ислом молияси инструментларини татбиқ этиш мақсадида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини жорий қилиш масаласини назарда тутиш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси

2024 йил

1 октябрь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Холмуродов), Марказий банк (Сайдуллаев)


9.

"Янги авлод" МСЗ ҳудудида кўрсатиладиган хизматларни диверсификация ва монетизация қилишга доир дастурни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Чора-тадбирлар

режаси

2024 йил

1 октябрь

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


10.

"Янги авлод" МСЗда жойлашаётган ишлаб чиқариш корхоналарини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ушбу зона жойлашган ва унга яқин ҳудудлардан ўтувчи юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидан алоҳида тармоқ чиқарган ҳолда подстанция қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилишини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

1 январь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов), Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков)


11.

Қулай халқаро инвестиция воҳаси сифатида "Янги авлод" МСЗ имижини шакллантириш ҳамда салоҳиятли инвесторларни жалб этиш мақсадида "Янги авлод" МСЗ ҳудудининг имкониятлари тўғрисида видеоролик ва тарғибот материалларини тайёрлаб, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Доимий

Тошкент шаҳри ҳокимлиги (Умурзаков), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Холмуродов), "Тошкент Инвест компанияси" АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

       

         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 20 мартдаги

ПҚ-138-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июлдаги "Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-232-сон қарори 15-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ Дирекция томонидан (буюртмачи сифатида) "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали (ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт асосида) аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 июлдаги "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-236-сон қарори 5-бандининг "г" кичик бандида:

биринчи хатбошидаги "уни тўлиқ Жамғармага йўналтириш" сўзлари "уни бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти билан тўлиқ Жамғармага йўналтириш" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "жами қурилиш" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланадиган қурилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 март









































































Время: 0.0293
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск