Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Промышленность / Пищевая промышленность /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2024 й. ПФ-36-сон "Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.02.2024 й.

N ПФ-36



РЕСПУБЛИКАДА ОЗИҚ-ОВҚАТ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикада озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, соҳага инвестиция маблағларини жалб қилиш ва экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 миллиард АҚШ долларидан ва уларнинг йиллик экспорти ҳажми 510 миллион АҚШ долларидан ошди.

Шунингдек, охирги уч йилда импорт ўрнини босувчи 75 турдаги 289,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, импорт ҳажми 7,4 фоизга камайди. Республика саноатида озиқ-овқат саноати улуши 14 фоиздан 16,6 фоизга ошди.

Кейинги беш йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, янги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш, бозорда рақобатбардош маҳсулотлар турини янада кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ҳисобига юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 бараварга ва экспорт кўрсаткичларини 2 бараварга ошириш мақсадида:


1. Озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун:

а) "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 80 миллион АҚШ доллари ва "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" ҳамда "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳалари доирасида жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 40 миллион АҚШ долларини йўналтириш бўйича Жаҳон банки ва Франция тараққиёт агентлиги билан келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;

б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда:

2024 йил 1 июлга қадар "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида жалб қилинган 100 миллион АҚШ долларини озиқ-овқат йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш масаласини Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан келишсин;

қайд этиб ўтилган халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 45 миллион АҚШ долларини белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарни айланма маблағлар билан таъминлашга йўналтирсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 мартга қадар тижорат банкларига йўналтирилади. Бунда тижорат банклари томонидан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада:

озиқ-овқат йўналишидаги, соҳада маҳсулот етиштиришдан тортиб уни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун - 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан;

айланма маблағлар учун - 18 ой муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан имтиёзли кредитлар ажратилади;

б) экспорт қилувчи корхоналарни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йил 1 мартдан бошлаб Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача улар томонидан охирги 12 ой давомида экспорт ҳажми:

100 минг АҚШ долларидан 1 миллион АҚШ долларигача бўлганда -100 минг АҚШ долларигача;

1 миллион АҚШ долларидан 2 миллион АҚШ долларигача бўлганда -1 миллион АҚШ долларигача;

2 миллион АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда -2 миллион АҚШ долларигача;

4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 3 миллион АҚШ долларигача молиявий ресурслар ажратилади.

Бунда:

молиявий ресурслар йиллик 4 фоиз ставкадан (шундан 2 фоизи банк маржаси) ошмаган миқдорда тақдим этилади;

экспорт қилувчилар томонидан айланма маблағлар олингандан сўнг келгуси йилда экспорт ҳажми камида 20 фоизга ошмаган тақдирда, имтиёзли кредит тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади;

в) озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ва экспорт қилувчилар томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва дўконларини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни хорижий ҳисоб рақамларга ўтказишга рухсат берилади.


3. Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда кичик саноат зоналари таркибида озиқ-овқат саноати технопаркларини ташкил этиш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиб, тегишли қарорларни кўриб чиқиш учун тегишинча халқ депутатлари вилоят Кенгашларига киритсин. Бунда:

молиялаштириш манбаи сифатида хорижий молия институтлари маблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, тижорат банкларининг кредит ресурслари ҳамда тадбиркорларнинг ўз маблағларини белгилаш;

озиқ-овқат саноати технопаркларида амалга ошириладиган асосий фаолият дастурларини ишлаб чиқиш;

тадбиркорлик субъектлари учун озиқ-овқат саноати технопаркларида бевосита ва рақамли хизматлар кўрсатиш тизимини жорий этиш;

халқаро ва маҳаллий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ёшларни касбга ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини мустақил тайёрлашга ўргатиш майдончаси ташкил этишни назарда тутсин.


4. Белгилансинки:

а) кичик саноат зоналари учун татбиқ этилган имтиёзлар улар таркибида ташкил этилган озиқ-овқат саноати технопаркларига ҳам жорий қилинади;

б) кичик саноат зоналари таркибидаги озиқ-овқат саноати технопаркларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун ажратиладиган ер участкалари бўйича маблағлар электрон онлайн аукцион савдолари ғолиблари томонидан уч йил давомида тенг улушларда тўлаб берилади;

в) 2024 йил 1 январдан:

Халқаро аккредиация форуми (IAF) томонидан кўп томонлама тан олиш битимига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин 500 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;

йиллик тушумида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили 1 миллион доллардан ортиқ ҳажмдаги экспортни амалга оширувчи маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.

Бунда, мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш манбаи этиб Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари белгиланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар, халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш, озиқ-овқат саноати учун зарур бўлган лаборатория ускуналарини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда инженер-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Бош вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясининг мақсадли индикаторлари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида 2024-2028 йилларда озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик бошқарув тизимларини жорий қилиш;

эркин бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган механизмлар орқали стратегик аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг хомашё захираларини яратиш;

озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш жараёнида табиий ва техноген офатлар, глобал сиёсий ва иқтисодий инқирозлар, пандемия, ҳарбий амалиёт ва бошқа ҳодисаларнинг салбий таъсири оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш, шунингдек, хабардор қилиш ва мониторинг платформасини яратиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун ижтимоий ҳимоя миллий тизимларини такомиллаштириш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш;

жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлик кўрсаткичларини назорат қилиш, соғлом овқатланиш тамойиллари ва уларга риоя қилиш амалиётларини кенг тарғиб этиш.


8. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов):

Стратегияда белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши ва бу борадаги кўрсаткичларга эришиш устидан доимий мониторинг юритиш ва натижаларнинг халқаро рейтингларда акс эттирилиши бўйича зарур чора-тадбирларни белгиласин;

икки ой муддатда Стратегиянинг ҳар бир асосий йўналиши бўйича етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат таркибда доимий ишловчи ишчи гуруҳларни халқаро молия ташкилотлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда шакллантириш чораларини кўрсин;

Стратегия ва "йўл харитаси"ни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз муддатида ва сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда белгиланган тартибда киритилиши устидан таъсирчан назоратни таъминласин;

ҳар чоракда Стратегия ва "йўл харитаси" бўйича бажарилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот тақдим этиб борсин.

Белгилансинки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегияни ва "йўл харитаси"ни амалга ошириш доирасида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини таҳлилий ва ташкилий жиҳатдан таъминлайди.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Статистика агентлиги:

2025 йил якунига қадар озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида салоҳиятни барқарор ривожлантириш, хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторингини юритиш ҳамда хавф-хатарлар тўғрисида эрта хабардор қилишни ташкил этиш мақсадида яхлит идоралараро Миллий ахборот платформасини ишлаб чиқсин;

2025 йил 1 мартга қадар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг бозордаги нарх-наволари тўғрисидаги доимий, ишончли ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган "Электрон агросаноат бозори" ахборот тизимини ишга тушириб, Миллий ахборот платформаси билан интеграциясини таъминласин.


10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази билан биргаликда асосий импорт қилувчи мамлакатларда ички бозорлардаги нархлар динамикаси, маҳсулот етиштириш прогнозлари, уларнинг ўзгаришлари бўйича таҳлилий маълумотлар базасини шакллантирсин ҳамда ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин;

2024 йил 1 мартга қадар озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш инфратузилмасини замон талаблари асосида ривожлантириш ва мавжудларини модернизация қилиш дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, деҳқон бозорларида маҳсулотларни бевосита етиштирувчилар томонидан истеъмолчиларга сотиш бўйича алоҳида расталарни ташкил этиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш имкониятларини яратиш инобатга олинсин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда озиқ-овқат саноатини хомашё билан кафолатли таъминлаш мақсадида ижтимоий дафтарларга кирган фуқароларга ва деҳқон хўжаликларига ажратилган ерлардан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга қизиқишини ошириш ва маҳсулотларни харид қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиб, 2024 йил 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар:

озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий сабзавот экинларининг серҳосил, касалликларга ва қурғоқчиликка чидамли маҳаллий навларини яратиш, уларнинг уруғчилигини ташкил этиш ҳамда ички бозорни маҳаллий уруғликлар билан таъминлаш дастурини;

глобал иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш мақсадида сув таъминоти ёмон бўлган ва лалми ерларда мойли экинлар ва бошқа озиқ-овқат экинлари ҳамда чорва озуқа экинларини тупроққа "ноль" ишлов бериш (No-Till) технологияси асосида етиштириш дастурини;

қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб тупроқнинг шўрланиш даражасини пасайтиришда шўр ювиш тадбирини биологик усулларга алмаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


13. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар ижтимоий дафтарларга кирган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотларини бозор нархларида харид қилиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ёшларни озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга қизиқишини ошириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қадоқланган ўсимлик ёғини рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини 2024 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 16 февралдаги

ПФ-36-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбeкистон Республикасининг озиқ-овқат

хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг

2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида белгиланган

вазифаларни амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш

муддати

Маблағ

талаби ва молиялаштириш

манбалари

      

Масъул ижрочилар

         

I. ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА

АҲОЛИНИНГ БАРЧА ҚАТЛАМЛАРИ СОҒЛОМ ВА ФАОЛ ҲАЁТ

КЕЧИРИШИ   УЧУН ТАБИИЙ  ВА  МОДДИЙ  РЕСУРСЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАЛИ ИҚТИСОДИЙ ВА ЭКОЛОГИК

БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

       

1.

Қишлоқ хўжалиги ерларини асраш, қайта тиклаш ва уларнинг унумдорлигини ошириш, ердан фойдаланишда замонавий ресурстежамкор интенсив технологияларни кенг татбиқ қилиш.


1. Ҳар йили камида 600 минг гектар экин ери бўйича тупроқ таҳлилини амалга ошириш чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва ижро этиш.


Ҳар йили

I чорак


Ҳисоб-китобларга

кўра

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Тупроқдаги гумус миқдори 1 фоиздан кам бўлган 2 миллион гектар ерда сидерат экинлар экишни ташкил этиш.


2024-2027

йиллар


3. Ҳар йили 200 минг гектар экин ер майдонларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.


2024-2027

йиллар


4. Пестицид, минерал ва кимёвий ўғитларни илмий асосда (IPM, GAP) қўллашни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш.

Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янгиларини қабул қилишни назарда тутиш.


2024 йил

II чорак


5. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда органик ва биологик ўғитларни ҳамда "ақлли" инновацион, ресурстежамкор, интенсив технологияларни қўллаш ва ушбу жараёнларни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш.


2024 йил

III чорак


2.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун сув ресурслари манбаларининг етишмовчилигини баҳолаш, сув ресурсларини инобатга олган ҳолда ерларни қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритишни давом эттириш.

1. Сув ресурслари манбаларининг узоқ муддатга етишмовчилигини ҳисоб-китоблар ва прогнозларга асосан баҳолаш ҳамда баҳолаш ҳисоботини ҳар йили Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш)га тақдим этиш.


2024-2030

йиллар

ҳар йили

ноябрь


Ҳисоб-китобларга кўра

Давлат бюджети, ХМИлар маблағлари

Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув ресурсларига бўлган талабни аниқлаш, бунда:

- Aмударё ва Сирдарё ҳавзаларида сув миқдори, ер ости сув захиралари миқдорининг камайиб боришини ҳисобга олиб, ҳар йили 20-25 фоиз экин майдонларига сув ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда "ақлли" инновацион технологиялар қўллаган ҳолда, сувни иқтисод қилиш тадбирларини амалга ошириш;

- сув омборларини қуриш ва уларнинг сув сиғимини ошириш орқали куз-қиш мавсумларида қўшимча сув захираларини яратиш чораларини кўриш.


Ҳар йили

январь


3. Ер ости сувлари мавжудлиги ва истеъмолга яроқлилиги бўйича аниқ бўлган гидрогеологик хариталарни янгилаш.


2024 йил

1 август


4. Сувни иқтисод қилиш бўйича стартап лойиҳаларни молиялаштириш.


Ҳар йили

январь


5. Фойдаланилмаётган ерларни сув ресурсларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш.


2024 йил

1 август


6. Дастурга мувофиқ янги ерларни фойдаланишга киритиш.


2024-2030

йилларда


3.

Иқлим ўзгариши, табиий ёки техноген офатларнинг (тошқинлар, қурғоқчилик, ҳарорат ўзгариши ва бошқа омиллар) атроф-муҳит ва экологияга таъсирини мунтазам баҳолаб бориш ҳамда уларни таҳлил қилиш натижаларига кўра зарур чоралар кўриш


1. Иқлим ўзгариши, табиий ёки техноген фавқулодда вазиятлар (тошқинлар, қурғоқчилик, ҳарорат ўзгариши ва бошқа омиллар)нинг атроф-муҳит ва экологияга таъсири бўйича таҳлиллар ўтказиш ва келтирилаётган зарарларни баҳолаш.


Ҳар йили

якуни бўйича

келгуси йилнинг

I чораги


Маблағ талаб

қилинмайди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги


2. Таҳлил натижаларига кўра, йиллик маълумотларни тайёрлаш ва ҳар йили Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш.


Ҳар йили

1 апрель


4.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш ва халқаро тажрибаларни ўрганиш.


1. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги билимлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, маслаҳат бериш ва ахборот хизматларини ташкил этиш чорасини кўриш.


2024-2025

йиллар


Ҳисоб-китобларга

кўра

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Агробанк" АТБ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази


2. Фермер ва деҳқон хўжаликлари учун сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш.


Ҳар йили

декабрь

ва январь

ойларида


3. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор тажрибага эга ривожланган давлатлар (АҚШ, Канада, Япония, Туркия, Озарбайжон) тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг ижобий жиҳатларини республикамизда қўллаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.


2024 йил

II чорак


5.

Ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича агрологистика марказларини тизимли ривожлантириш.


1. Агрологистика марказларининг ҳудудлардаги жойлашув харитасини яратиш.


2024 йил

IV чорак


Ҳисоб-китобларга

кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2. Бозор тамойилларига асосланган рағбатлантириш тизимларига таянган ҳолда маҳсулотларни сотиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, сотишда агрологистика тизимини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг шаффоф мониторинг тизимини шакллантириш.


2025 йил

I чорак


3. Республика ҳудудларида янги агрологистика марказларини ташкил этиш бўйича манзилли дастурлар тасдиқлаб, ижросини ташкил этиш.


Ҳар йили


6.

Аҳолига кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотларини етказишни таъминлашда чекка ҳудудларда транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш.


Туман ва шаҳар марказидан узоқ чекка ҳудудларда транспорт-логистика инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш ҳамда инфратузилма объектларини маҳаллий бюджет ҳисобидан ташкил этиш чораларини кўриш.


2024-2028

йиллар


Маҳаллий бюджет

маблағлари

Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


7.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш соҳасида халқаро интеграцияни ривожлантириш.


1. Мамлакат манфаатларига зид бўлмаган ҳолда минтақалараро интеграция жараёнлари масаласида ҳамкор давлатлар таклифларини доимий ўрганиб бориш.


Доимий


Маблағ талаб

қилинмайди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Божхона қўмитаси


2. Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг тавсиялари асосида ҳамда Жаҳон cавдо ташкилотига аъзо бўлишни инобатга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича божхона божи ставкаларини ўзгартириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


2024 йил

III чорак


8.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тавсия этилган ва миллий нормаларга

...
Время: 0.0097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск