ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2024 й. 148-сон "Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2024 й.

N 148




ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИНИ

МАХСУС АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ФОТО ВА ВИДЕО

ҚАЙД ЭТИШ ДАСТУРИЙ-ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ

ҚАЙД ЭТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатган ҳолда, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш зарурати юзага келмоқда.

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини самарали ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарори ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида" 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарори билан тасдиқланган 2023-2026 йилларда темир йўл транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича "йўл харитаси"нинг 19-бандида темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилувчи "ақлли" қурилмаларни ўрнатиш орқали хавфсизлик даражасини ошириш чораларини кўриш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида" 2023 йил 20 ноябрдаги ПФ-197-сон Фармони билан "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси ҳисобидан йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида ҳамда йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида белгиланган тезликни ошириш, пиёдаларни ўтказмаслик ва фуқароларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиши каби қоидабузарликларни аниқловчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2024 йил 1 июлдан бошлаб йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш маркази томонидан "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич ўрнатилади. Бунда:

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) томонидан белгиланадиган жойларга ўрнатилади;

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар ЙҲХХ томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлилидан келиб чиқиб белгиланади.


3. Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги икки ой муддатда хавфлилик даражаси юқори бўлган темир йўл кесишмаларини хатловдан ўтказиб, манзилли рўйхатни шакллантирсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдим этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2024-2026 йиллар давомида "Хавфсиз шаҳар" концепцияси доирасида йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, камида тўрт тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида, йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқларида, темир йўл кесишмаларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини манзилли рўйхат асосида ўрнатиш ҳамда "Хавфсиз шаҳар" тизимларига интеграция қилиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ҳамда аҳоли эътиборига етказилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов

      

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 март














































































Время: 0.1827
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск