ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2024 й. 153-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.03.2024 й.

N 153




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси махсус ваколатли давлат органи ва (ёки) ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида техник регламентлар лойиҳаларини, уларга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек, амалдаги техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда уларга оид хулосалар тайёрлаш учун тузилиши;

янги техник регламент ишлаб чиқилган ёки амалдагиларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, техник регламентларни ишлаб чиқувчилар Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда - ЖСТ) аъзо давлатлар ва манфаатдор томонларга Ахборот маркази орқали тегишли ахборот (хабарнома)ларни тақдим қилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. ЖСТнинг Савдодаги техник тўсиқлар (кейинги ўринларда - СТТ) тўғрисидаги битими доирасида маълумот алмашиш ва СТТ масалалари бўйича хабар бериш функцияларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон Стандартлар институти тузилмасида ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида 4 та штат бирлиги ажратилган ҳолда, Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази (кейинги ўринларда - Ахборот маркази) ташкил этилсин.

Ахборот марказига республикада техник регламентлар ва мувофиқликни баҳолаш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалиётда қўллаш бўйича ЖСТ котибияти, ЖСТга аъзо давлатлар ва бошқа манфаатдор томонлар билан ахборот алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш вазифалари юклансин.

Ижро этувчи ҳокимият органлари ЖСТ котибияти ва унга аъзо давлатларни СТТ масалалари бўйича хабардор қилиш ва улар томонидан келиб тушган сўровларга ўз ваколати доирасида батафсил жавоб тайёрлаши ҳамда зарур маълумотлар билан бирга Ахборот марказига тақдим этилишини таъминласин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

эксперт комиссиясини шакллантиришнинг умумий қоидалари;

эксперт комиссиясининг вазифа ва ҳуқуқлари, комиссия аъзоларининг мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

эксперт комиссияси фаолиятини ташкил этиш, комиссиянинг ишчи органлари ваколатлари;

ишлаб чиқилган техник регламентлар, уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек, техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби;

б) Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ахборот маркази фаолиятининг асосий йўналиши;

ЖСТ Котибиятига ва бошқа манфаатдор томонларга хабарномаларни тайёрлаш ва тақдим этиш тартиби;

ЖСТга аъзо мамлакатлардан СТТ соҳасида ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган ёки қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва муҳокама қилиш тартиби;

ЖСТнинг СТТ бўйича хабарномаси шакли, уни тўлдириш йўриқномаси.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов

      

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 мартдаги

153-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 23 июлдаги 451-сон қарорида:


а) қарор номидаги, 1, 3 ва 4-бандлардаги, қарорга илова номидаги "умумий" сўзи чиқариб ташлансин;


б) қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-бандидаги "умумий" ва "(кейинги ўринларда - Техник регламент)" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) қарорга илованинг тўртинчи боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4-БОБ. МУВОФИҚЛИГИНИ ТАСДИҚЛАШ


68. Болалар ўйинчоқлари эркин муомалага чиқарилишидан олдин мазкур техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши лозим.

Болалар ўйинчоқларининг мувофиқлигини тасдиқлаш сертификатлаштириш шаклида амалга оширилади. Сертификатлаштириш белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органлари томонидан 1c, 2c 3c сертификатлаштириш схемаларини қўллаган ҳолда сертификатлаштириш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Сертификатлаштириш учун синашлар Миллий аккредитация тизими реестрига киритилган синаш лабораторияларида амалга оширилади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатидаги ҳужжатлар қўлланмаган ҳолларда ёки ушбу ҳужжатлар бўлмаганда, болалар ўйинчоқларининг мувофиқлиги ушбу техник регламентни 68-бандининг б) кичик бандига асосан (1с, 2с, 3с схемалар) тасдиқланади.

Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқларини сертификатлаштириш 1c, 2c схемалар бўйича амалга оширилади. Сертификатлаштириш учун болалар ўйинчоқлари намуналари сертификатлаштириш органи ёки унинг ваколатли вакили томонидан танланади. Болалар ўйинчоқлари партиясини сертификатлаштириш 3c схема бўйича амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган болалар ўйинчоқлари партияси импорт қилувчи ёки ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келингунга қадар сертификатлаштирилади. Сертификатлаш учун болалар ўйинчоқлари намуналари сертификатлаштириш органи томонидан танланади.

а) Болалар ўйинчоқларини сертификатлаштиришда (1с, 2с, 3с схемалар) ишлаб чиқарувчи ёки ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, импорт қилувчи сертификатлаштириш органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқариш учун фойдаланилган ҳужжатлар (1с, 2с схемалар);

болалар ўйинчоқларининг рангли тасвирдаги намуналари;

болалар ўйинчоқларининг конструкторлик ёки техник хусусиятлари берилган ҳужжатлар нусхаси;

хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

фойдаланиш бўйича ҳужжатлари (агар мавжуд бўлса);

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техник регламентларда белгиланган маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган, намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар;

болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришга сифат менежмент тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати (2с схема);

шартнома (етказиб бериш шартномаси) ёки жўнатиш ҳужжатлари (болалар ўйинчоқлар партияси учун) (2с схема).

Сертификатлаштириш органи:

болалар ўйинчоқларини идентификация қилади;

техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур намуналарни танлаш қоидалари белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширишни ташкил қилади ва синов баённомаларини таҳлил қилади.

Ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилади (1с схема).

Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати 5 йилга, болалар ўйинчоқлари партияси учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати чекланмаган вақтга берилади.

Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчини ваколатли вакили), импорт қилувчи:

болалар ўйинчоқлари тамғасига мувофиқлик белгисини жойлаштиради;

мувофиқлиги тасдиқлангандан сўнг қуйидаги ҳужжатларни шакллантиради:

ушбу техник регламентнинг 68-банди а) кичик бандида келтирилган ҳужжатларни;

синаш баённомаларини;

ишлаб чиқариш ҳолатининг таҳлили натижаларини;

мувофиқлик сертификатини.

Сертификатлаштириш органи сертификатланган болалар ўйинчоқлари устидан инспекция назоратини қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширади:

намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш (1c схема);

намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектини сифат менежменти тизимини сертификатлаштирган сертификатлаштириш органи томонидан ўтказилган инспекция назорати натижаларини таҳлил қилиш (2c схема).

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган стандартлаштиришга доир ҳамда маҳсулотларнинг намуналарини олиш, синов ва ўлчов усулларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатидаги ҳужжатлар қўлланилмаган ҳолларда ёки ушбу ҳужжатлар бўлмаганда (1с, 2с, 3с схемалар):

ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), импорт қилувчи болалар ўйинчоқлари ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар тўпламини сертификатлаштириш органига тақдим этади:

болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда фойдаланилган ҳужжат (1с, 2с схемалар);

болалар ўйинчоқларининг рангли тасвирдаги намуналари;

болалар ўйинчоқларининг конструкторлик ёки техник хусусиятлари берилган ҳужжатлар нусхаси;

фойдаланиш бўйича ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);

хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, шунингдек, уларни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотлар (1с, 2с схемалар);

ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимларнинг тавсифи ва хатарларни баҳолаш ҳужжатлари;

болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришга сифат менежмент тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати (2с схема);

шартнома (етказиб бериш шартномаси) ёки жўнатиш ҳужжатлари (болалар ўйинчоқлар партияси учун) (3с схема).

69. Сертификатлаштириш органи:

Болалар ўйинчоқларини идентификация қилади;

болалар ўйинчоқларини мазкур техник регламент талабларига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаштиради. Бунда сертификатлаштириш органи:

ушбу техник регламентнинг хавфсизлик талабларидан келиб чиқиб, сертификатлаштирилаётган болалар ўйинчоқлари учун аниқ хавфсизлик талабларини аниқлайди;

ишлаб чиқарувчи томонидан амалга оширилган ушбу техник регламентларнинг хавфсизлик талаблари бажарилишини тасдиқловчи қабул қилинган техник ечимларни таҳлил қилиш ва хатарларни баҳолашни амалга оширади;

ўйинчоқларнинг мувофиқлигини тасдиқлаш учун Техник регламент талабларини қўллаш ва бажариш ҳамда маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш) учун зарур бўлган намуналарни танлаш қоидаларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатидан ушбу белгиланган аниқ хавфсизлик талабларини аниқлаш учун синов усуллари стандариларини аниқлайди;

ииновлар ўтказилишини ташкил этади ва синаш баённомаларини таҳлил қилади;

ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилади (1с схема).

Серияли ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқлари учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати 5 йилга, болалар ўйинчоқлари партияси учун мувофиқлик сертификатининг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.

Ишлаб чиқарувчи (ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили), импорт қилувчи:

болалар ўйинчоқлари тамғасига мувофиқлик белгисини жойлаштиради;

мувофиқлиги тасдиқлангандан сўнг қуйидаги ҳужжатларни шакллантиради:

ушбу техник регламентнинг 69-бандида келтирилган ҳужжатларни;

синаш баённомаларини;

ишлаб чиқариш ҳолати таҳлили натижаларини;

мувофиқлик сертификатини.

Сертификатлаштириш органи сертификатланган болалар ўйинчоқлари устидан инспекция назоратини қуйидаги тадбирлар орқали амалга оширади:

намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва (ёки) ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш (1c схема);

намуналарни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектинини сифат менежменти тизимини сертификатлаштирган сертификатлаштириш орган томонидан ўтказилган аудит натижаларини таҳлил қилиш (2c схема).

70. Болалар ўйинчоқларига тегишли ҳужжатлар тўплами ишлаб чиқарувчилар томонидан болалар ўйинчоқларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган (бекор қилинган) кундан, болалар ўйинчоқларини импорт қилувчилар томонидан сўнгги маҳсулот сотилган кундан бошлаб камида 10 йил давомида сақланиши керак".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 1 мартдаги 91-сон қарорида қарор номидаги, 1, 3 ва 5-бандлардаги, қарорга иловалар номидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-бандидаги "умумий" сўзи чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва ёнғин ўчириш воситаларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 28 сентябрдаги 536-сон қарорида қарор номидаги, 1-бандидаги, қарорга илова номидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-бандидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентга илова номидаги "умумий" сўзи чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 28 сентябрдаги 537-сон қарорида қарор номидаги, 1 ва 4-бандларидаги, қарорга иловалар номидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-бандидаги, қарорга иккинчи илова биринчи босқичининг чора-тадбирлар устунидаги "умумий" сўзи чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 28 ноябрдаги 677-сон қарорида қарор номидаги, 1, 2 ва 4-бандларидаги, қарорга иловалар номидаги, қарорга иккинчи илова биринчи босқичининг тадбирлар устунидаги "умумий" сўзи чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 28 декабрдаги 726-сон қарорида:


а) қарор номидаги, 1-бандидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг номидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-боби биринчи параграфидаги, қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 43-банди саккизинчи хатбошисидаги "умумий" сўзи чиқариб ташлансин.


б) қарорга илова билан тасдиқланган техник регламентнинг 1-банди учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

          

            




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 мартдаги

153-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақидаги" 2010 йил 10 майдаги 86-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 8 сентабрдаги 289-сон қарорига илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 16 январдаги 30-сон қарорига 2-илованинг 5-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-илованинг 5-банди.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 март


















































































Время: 0.2957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск