Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Промышленность / Пищевая промышленность /

Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом озиқланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган Стратегияси (ЎзР Президентининг 16.02.2024 й. ПФ-36-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 16 февралдаги

ПФ-36-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом озиқланишни

таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган

СТРАТЕГИЯСИ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, мавжуд ер, сув ва бошқа ресурслардан янада оқилона фойдаланиш, замонавий ва интенсив технологияларни қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар аста-секин ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, экин майдонларидан йил давомида самарали фойдаланиш ҳисобига асосий, оралиқ ва такрорий экин сифатида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экинлари экилиб, улардан юқори ҳосил етиштирилиб, нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорларда ҳам савдо ҳажмини оширишга имконият яратилди.

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларининг ҳар бир тармоғини янги ва интеграциялашган ёндашув асосида бошқаришга ўтилиши, ушбу тармоқларнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан бир қаторда, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва қўшимча қийматни ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг озиқ-овқат хавфсизлигини ва соғлом овқатланишини таъминлаш зарурати давлат сиёсатини янгича ва халқаро тан олинган илғор амалиётга ёндашган ҳолда юритишни талаб этмоқда.

Сабаби, бугунги кунда атроф-муҳит ва табиий ресурсларга инсонлар ва ҳайвонот оламининг таъсири кучайиб бориши, барқарор бўлмаган қишлоқ хўжалиги амалиётлари, исрофгарчилик, илғор ва ривожланаётган давлатлар ўртасидаги озиқ-овқат баланси бўйича фарқнинг ўсаётганлиги, иқлим исиши, сув танқислиги, биологик хилма-хилликнинг камайиб бориши, тупроқ унумдорлигининг пасайиб, деградацияга учраши бир қатор салбий оқибатларни келтириб чиқармоқда.

Бундан ташқари, 2025 йилга бориб Ўзбекистон ўртача даражадан юқори даромад оладиган мамлакатлар қаторига кириши мақсад қилинган. Бу истеъмолчиларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвор андозалари, овқатланиш рациони тегишли тарзда ўзгаришига олиб келади.

Шуларни эътиборга олган ҳолда, овқатланиш меъёрларини жорий қилиш (шу жумладан, зарур нутриентлар мавжуд бўлиши, зарарли моддалар, турли қўшимчалар, ветеринария препаратлари, бўёқлар, таъм берувчилар, эмульгаторлардан фойдаланишни ҳамда маҳсулотларни тайёрлаш, ишлов бериш, ташиш ва сақлаш технологияларига риоя этилишини назорат қилиш), шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат қиймат занжиридаги барча жараёнларни такомиллаштириш учун янада самарали қўллаб-қувватлаш, назорат ва тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш зарур.

Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) Ўзбекистон аҳолиси учун озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишнинг халқаро миқёсда тан олинган таърифларига мувофиқ - озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги, фойдалана олиш имконияти, истеъмол, барқарорлик ва доимийлигини таъминлашга қаратилган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг стратегик мақсади - мамлакат аҳолисини етарли ҳажмда хавфсиз, сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда ҳозирги ва истиқболдаги истеъмол эҳтиёжлари ва рацион меъёрлари даражасида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом овқатланишни тарғиб қилишдан иборат.

Шу билан бирга, Стратегияда Ўзбекистоннинг турли халқаро ташкилотлар ва савдо келишувларига аъзо бўлишида мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишини таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш зарурати ҳисобга олинган.

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш масаласи Ўзбекистон барқарор ривожланишининг ажралмас

...
Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск