ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2024 й. / Таълим тўғрисида /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2024 й. 157-сон "Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2024 й.

N 157




ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ

ВА ДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАЛАБЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ҲАМДА ЖОРИЙ ЭТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илмий-методик ва тадқиқот ишлари сифатини ошириш орқали таълим тизимини комплекс ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-128-сон қарорига мувофиқ давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини таълим соҳасидаги халқаро стандартлар талаблари асосида ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг мақсади, вазифалари ва принциплари;

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш учун қўйиладиган талаблар ҳамда таълимнинг стандартлаштириладиган турлари;

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини, малака талаблари, намунавий (таянч) ўқув режа ва дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш тартиби.


2. Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази:

а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда илғор хорижий давлатларнинг тажрибалари асосида таълим турларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаган ҳолда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимнинг ўқув режа ва дастурларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

б) 2024 йил 1 августга қадар қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим турлари ўқув дастурларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш концепцияси;

таълим натижаларини баҳолаш, таълим сифати ва самарадорлигини мониторинг қилиш, таълим сиёсатида далилларга асосланган қарорлар қабул қилиш амалиётини жорий этиш мақсадида умумий ўрта таълимда баҳолаш концепцияси;

в) 2024 йил 1 октябрга қадар таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда "Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати"ни ишлаб чиқсин ва уни мунтазам равишда янгилаб борсин;

г) таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган таҳлилий ва амалий тадқиқотлар ўтказсин ҳамда тадқиқотлар натижаларини мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсин.


3. Белгилансинки:

а) давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:

тегишли таълим босқичи якунида таълим олувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенцияларни давлат, жамият ва меҳнат бозори талабларини инобатга олган ҳолда белгилаш;

таълим турлари узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, мақсад ва вазифаларни таълим натижадорлигига йўналтириш;

таълим олувчиларда атроф муҳитни асраб-авайлаш ва муқобил энергия манбаларидан самарали фойдаланиш масъулиятини шакллантириш;

б) таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг "Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи" даражалари билан мувофиқлаштирилади.


4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази билан биргаликда 2024 йил 1 августга қадар Таълим соҳасида ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни назарда тутувчи "dts.uz" - Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама порталини ишга туширсин:

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари, шунингдек, малака талабларини 15 кун муддатда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш;

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг регистри ва уларнинг матнлари билан эркин танишиш;

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар бериш;

"очиқ майдон" тамойили асосида ва реал вақт режимида давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич ушбу қарор асосида тегишлича таълим турлари бўйича давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларининг синов материалларини умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимнинг янгиланган давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва ўқув дастурларига мувофиқ тайёрласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў. Умарова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.А. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 27 мартдаги

157-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 28 март







































Время: 0.1859
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск