ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Банк қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.03.2024 й. ПҚ-141-сон "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантири" (2-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2024 й.

N ПҚ-141



ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРНИ

КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ" (2-БОСҚИЧ)

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ аҳоли пунктларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-459-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ИТБ) ўртасида "Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) бўйича қарз ажратилиши тўғрисидаги қарор 2022 йил 31 декабрда Ислом тараққиёт банки Директорлар Кенгаши томонидан маъқулланганлиги ҳамда молиялаштириш мақсадида 2023 йил 26 апрелда 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 260 миллион АҚШ доллари миқдорида Ҳадли келишув ва Агентлик келишуви имзоланганлиги;

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Лойиҳани амалга ошириш даврида масъул ижро этувчи органнинг ҳамкори сифатида фаолият кўрсатиши;

Лойиҳанинг умумий қиймати 293,5 миллион АҚШ долларига тенг эканлиги, шундан Ўзбекистон Республикасининг улуши - 33,5 миллион АҚШ долларини ташкил этиши;

Лойиҳа Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг 21 та туманидаги 157 та маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилиши, Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2024-2028 йиллар) ташкил этиши;

Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги.


2. Белгилансинки:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБ томонидан ажратилган қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

Лойиҳа доирасида сублойиҳаларни лойиҳаловчи ва пудрат ишларини амалга оширувчи ташкилотларни танлаб олиш ИТБ талаблари асосида ва ушбу талабларга зид бўлмаган давлат харидлари тўғрисидаги тартиб-таомиллар асосида очиқ ва шаффоф усулда амалга оширилади;

Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи барча ташкилотлар Лойиҳа бўйича имзоланган Ҳадли келишув ва Агентлик келишувларида кўрсатилган механизмлар талабларига амал қилади;

Лойиҳани амалга ошириш доирасида танланган қишлоқларда зарурий сублойиҳалар аниқлангандан сўнг, ҳар бир вилоят бўйича амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар юзасидан белгиланган тартибда Лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилади ва экспертиза органларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилади;

Лойиҳани амалга оширишда Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ДУКлар буюртмачи ҳисобланади;

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи билан "Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси" ДУКлар ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланади.


3. Белгилаб қўйилсинки, Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси Лойиҳа доирасида иштирок этаётган хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг улуши деб ҳисобланади.

донорнинг қарзларини қайтариш, шу жумладан қўшимча ҳақ (устама) ва фоизлар, хизмат кўрсатганлик учун ҳақ ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. Қуйидагилар:

"Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳасининг ҳудудлар кесимида асосий техник-иқтисодий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

"Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳаси доирасида ИТБ томонидан ажратилган маблағларни бўлиб тўлаш прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ ўртасидаги Ҳадли келишув ва Агентлик келишувига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ ўртасидаги Ҳадли келишув ва Агентлик келишуви, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу келишувларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича битимларга белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи билан биргаликда Лойиҳа доирасида аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқишда доимий ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўрсин.


8. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги - Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.


9. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

икки ҳафта муддатда масъул ижрочилар иштирокида мажлис ўтказиб, уларнинг аниқ вазифаларини белгилаб берсин;

тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган мутахассислар малакасини ошириш учун хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ўқув-тренинглар ташкил қилсин;

амалга оширилаётган сублойиҳалар ва уларнинг сифатли бажарилиши устидан мониторинг ўрнатсин ҳамда натижаси юзасидан ҳар чорак якуни билан 15 кун муддат ичида ижрочи томонидан ўзининг расмий веб-сайтида очиқ маълумотлар эълон қилинишини ташкил этсин ва бу бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин, ушбу маълумотларни бир вақтда жамоатчиликка эълон қилиш орқали лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан самарали назорат ўрнатилишини таъминласин;

Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар, ўзлаштирилган маблағлар ва эришилган натижалар юзасидан маълумотлар Лойиҳанинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда доимий ёритиб борилишини таъминласин;

б) Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:

бир ой муддатда Лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағлардан самарали ва ўз вақтида фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида тегишли "йўл хариталари" ишлаб чиқилишини ҳамда уларнинг тегишлича халқ депутатлари Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ва туманлар Кенгашларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин;

ҳар ой якуни билан Лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб борсин.

Лойиҳани тўла-тўкис амалга ошириш учун барча зарур ҳужжатлар сифатли ишлаб чиқилишини ва Лойиҳани амалга ошириш гуруҳига ўз вақтида тақдим қилинишини белгиланган тартибда таъминласин;

қишлоқларни комплекс ривожлантириш учун Лойиҳа доирасида молиялаштириладиган объектлардан ташқари амалга ошириладиган чора-тадбирларни бош режа, ҳудудларни архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳалари ва улар таркибидаги батафсил режалаштириш лойиҳалари асосида маҳаллий бюджетлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширсин.


10. Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Лойиҳа доирасида мақбуллаштириладиган маблағлар ҳисобидан 4-иловага мувофиқ ушбу вилоятларда қўшимча равишда янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" ва "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳи таркибида "Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳасини ташкил этсин;

"Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳаси доирасида Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудий гуруҳларни ташкил этсин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш" ва "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" бирлаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳининг тузилмасини қайта тасдиқласин ва фаолиятини йўлга қўйсин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳажми ортаётганлиги муносабати билан вазирлик ҳузурида "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш маркази"ни ташкил этиш юзасидан икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

Лойиҳа доирасида замонавий қурилиш технологиялари ва материалларидан фойдаланган ҳолда сублойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқишда уларнинг қийматини оптимизация қилиш ҳамда ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш чораларини кўрсин;

сублойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини экспертизадан ўтказиш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларни Ислом тараққиёт банкига қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш учун йўналтириш бўйича таклиф киритсин.


12. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манзилли дастурларда назарда тутилган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг қисқа муддатларда экспертизадан ўтказилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан назорат ўрнатсин.


13. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


14. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби (С.И. Самадов) лойиҳага ажратилаётган маблағлар мақсадли ва самарали сарфланиши устидан тизимли назоратни амалга оширсин.


15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб бориш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш чораларини кўрсин.


16. Олий Мажлис Сенатига халқ депутатлари Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари Кенгашлари ҳамда 21 та туманлар Кенгашлари билан биргаликда мазкур қарор ижросини назорат қилиб бориш тавсия этилсин.


17. Иқтисодиёт ва молия вазирига ИТБнинг ижтимоий ва экологик ҳимоялаш ҳамда кўчириш сиёсати тамойилларини ҳисобга олган ҳолда, Лойиҳа компонентларини амалга ошириш ва молиялаштириш жадвалига ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланаётган иловаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


18. Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов ва Сурхондарё вилояти ҳокими У.Б. Қосимов билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича "йўл харитаси" ва Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган сублойиҳалар бўйича ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.


19. Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, шунингдек, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 мартдаги

ПҚ-141-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қишлоқ жойларни комплекс

ривожлантириш" (2-босқич) лойиҳасининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

ПАРАМЕТРЛАРИ

        

млн АҚШ доллари

Т/р

Харажатлар компоненти

  

ИТБ

   

Ўзбекистон Республикаси

улуши

     

Жами

     

1.

Асосий инфратузилмани таъминлаш


232,0

28,0

260,0

2.

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича маслаҳат хизматлари


15,9

-

15,9

3.

Лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш


2,0

0,5

2,5

4.

Лойиҳанинг молиявий аудити


0,1

-

0,1

5.

Фавқулодда вазиятлар учун захира


10,0

5,0

15,0


Жами


260,0

33,5

293,5

        

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 мартдаги

ПҚ-141-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш"

(2-босқич) лойиҳасининг ҳудудлар кесимида

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

ПАРАМЕТРЛАРИ

           

Т/р

Ҳудуд номи

Туман номи

Марказий МФЙлар

номи

      

Ёндош

МФЙлар

(сони)

    

Аҳоли сони

(киши)


Молиялаштириш

миқдори*

ҚШ доллари)

    

1.

Самарқанд вилояти

Булунғур тумани


"Олмазор" МФЙ


3

15 803

6 599 061

Жомбой тумани


"Деҳқонобод" МФЙ


2

10 221

4 268 114

"Бешбола" МФЙ


1

12 350

5 157 148

Иштихон тумани


"Азамат" МФЙ


2

10 436

4 357 894

"Ҳумо" МФЙ


2

11 887

4 963 807

Каттақўрғон тумани


"Полвонтепа" МФЙ


2

13 474

5 626 511

"Олмазор" МФЙ


2

11 181

4 668 993

Нарпай тумани


"Сарбозор" МФЙ


4

15 932

6 652 929

Оқдарё тумани


қдарё" МФЙ


3

19 864

8 294 865

Пахтачи тумани


"Сарой" МФЙ


3

11 381

4 752 510

Самарқанд тумани


"Шўрбойи" МФЙ


1

7 973

3 329 388

"Янгиариқ" МФЙ


1

11 038

4 609 279

"Қўштамғали" МФЙ


1

8 336

3 480 970

Тайлоқ тумани


"Маданият" МФЙ


3

13 621

5 687 895

Ургут тумани


"Кенагас" МФЙ


3

16 923

7 066 754

"Жартепа" МФЙ


3

16 622

6 941 061

2.

Қашқадарё вилояти

Китоб тумани


"Самарқанд" МФЙ


2

14 111

5 892 511

"Истиқбол" МФЙ


4

17 079

7 131 897

Шаҳрисабз тумани


"Равот" МФЙ


3

16 492

6 886 776

"Хонтепа" МФЙ


1

12 625

5 271 983

Яккабоғ тумани


"Мевазор" МФЙ


4

20 449

8 539 151

"Яшнобод" МФЙ


3

15 258

6 371 478

Ғузор тумани


"Халқобод" МФЙ


2

11 767

4 913 697

"Бўстон" МФЙ


3

16 109

6 726 841

Деҳқонобод тумани


"Ўзбекистон" МФЙ


5

22 395

9 351 767

Қамаши тумани


"Қизилтепа" МФЙ


5

26 777

11 181 615

"Юксалиш" МФЙ


2

10 028

4 187 520

3.

Сурхондарё вилояти

Бойсун тумани


"Темир дарвоза" МФЙ


4

13 672

5 709 192

"Даштиғоз" МФЙ


3

14 536

6 069 984

Шеробод тумани


"Ғуржак-2" МФЙ


3

14 900

6 221 984

"Қорабоғ" МФЙ


4

19 376

8 091 084

"Чуқуркўл" МФЙ


3

18 720

7 817 150

қтепа" МФЙ


4

20 184

8 428 491

"Ҳакимобод" МФЙ


3

20 092

8 390 074

Ангор тумани


"Гиламбоб" МФЙ


3

14 078

5 878 731

"Дўстлик" МФЙ


4

18 328

7 653 458

Музработ тумани


Файзиобод МФЙ


3

16 973

7 087 633

"Сополлитепа" МФЙ


3

17 804

7 434 644

"Меҳнатобод" МФЙ


3

16 998

7 098 073

"Фидокор" МФЙ


2

9 842

4 109 850

Термиз тумани


"Янгиобод" МФЙ


4

16 996

7 097 237

Жами


41

116

622 631

260 000 000

       

*) Шундан 28 млн АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси улуши.

      

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 мартдаги

ПҚ-141-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш"

(2-босқич) лойиҳаси доирасида ИТБ томонидан

ажратилган маблағларни бўлиб тўлаш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

          

Қарз миқдори



260 000 000 АҚШ долл.



Лойиҳани амалга ошириш муддати



5 йил



Қарзни қоплаш муддати



20 йил



Инвестиция даври



5 йил



ИТБ қарзини қайтариш устамаси



10 йиллик АҚШ доллардаги SOFR ўртача СВОП кўрсаткичи + 2,1 б.п




Тўловлар сони


30



       

      

АҚШ доллари

Йиллар

Асосий қарзни

қайтариш миқдори

      

Инвестиция даврида ечиб

олинган маблағлар учун

ҳисобланган олдиндан

тўлов ва маблағларнинг

устама қиймати*

     

Маблағларни бўлиб тўлаш

умумий қиймати**

     

26.05.2024



300 430,00

300 430,00

26.11.2024



300 430,00

300 430,00

26.05.2025



1 512 550,00

1 512 550,00

26.11.2025



1 512 550,00

1 512 550,00

26.05.2026



3 804 775,00

3 804 775,00

26.11.2026



3 804 775,00

3 804 775,00

26.05.2027



6 116 500,00

6 116 500,00

26.11.2027



6 116 500,00

6 116 500,00

26.05.2028



7 657 650,00

7 657 650,00

26.11.2028



7 657 650,00

7 657 650,00

26.05.2029


5 509 194,80

7 670 650,00

13 179 844,80

26.11.2029


5 671 729,82

7 508 114,98

13 179 844,80

26.05.2030


5 839 060,03

7 340 784,77

13 179 844,80

26.11.2030


6 011 326,90

7 168 517,90

13 179 844,80

26.05.2031


6 188 676,07

6 991 168,73

13 179 844,80

26.11.2031


6 371 257,48

6 808 587,32

13 179 844,80

26.05.2032


6 559 225,51

6 620 619,29

13 179 844,80

26.11.2032


6 752 739,06

6 427 105,74

13 179 844,80

26.05.2033


6 951 961,74

6 227 883,06

13 179 844,80

26.11.2033


7 157 061,99

6 022 782,81

13 179 844,80

26.05.2034


7 368 213,22

5 811 631,58

13 179 844,80

26.11.2034


7 585 593,93

5 594 250,87

13 179 844,80

26.05.2035


7 809 387,91

5 370 456,89

13 179 844,80

26.11.2035


8 039 784,38

5 140 060,42

13 179 844,80

26.05.2036


8 276 978,12

4 902 866,68

13 179 844,80

26.11.2036


8 521 169,66

4 658 675,14

13 179 844,80

26.05.2037


8 772 565,47

4 407 279,33

13 179 844,80

26.11.2037


9 031 378,08

4 148 466,72

13 179 844,80

26.05.2038


9 297 826,32

3 882 018,48

13 179 844,80

26.11.2038


9 572 135,44

3 607 709,36

13 179 844,80

26.05.2039


9 854 537,36

3 325 307,44

13 179 844,80

26.11.2039


10 145 270,85

3 034 573,95

13 179 844,80

26.05.2040


10 444 581,71

2 735 263,10

13 179 844,80

26.11.2040


10 752 722,98

2 427 121,82

13 179 844,80

26.05.2041


11 069 955,19

2 109 889,61

13 179 844,80

26.11.2041


11 396 546,54

1 783 298,26

13 179 844,80

26.05.2042


11 732 773,15

1 447 071,65

13 179 844,80

26.11.2042


12 078 919,29

1 100 925,51

13 179 844,80

26.05.2043


12 435 277,61

744 567,19

13 179 844,80

26.11.2043


12 802 149,39

377 695,41

13 179 844,80


260 000 000,00


174 179 154,01

434 179 154,01

       

*) SOFR фоиз ставкаси ва олдиндан тўлов миқдори қарз маблағлари ҳақиқатда ўзлаштирилганда аниқланади.


**) ИТБ Ҳадли келишуви бўйича маблағларни бўлиб тўлаш умумий қиймати ва маблағларни қайтариш саналари қарз маблағлари ечилган кундан бошлаб аниқланади.

       

        




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 28 мартдаги

ПҚ-141-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ислом тараққиёт банки иштирокида

"Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш"

(2-босқич) лойиҳаси доирасида мақбуллаштириладиган

маблағлар ҳисобидан Самарқанд, Қашқадарё ва

Сурхондарё вилоятларида амалга ошириладиган

қўшимча янги лойиҳалар

РЎЙХАТИ*

        

Т/р

Ҳудуд номи

Бажариладиган ишлар

   

Қиймати

(млрд

сўм)

   

Ижтимоий соҳа объектлари

(та)

   

Ичимлик сув

   

Электр таъминоти

    

Канализация

қова сув)

   

Йўл

инфратузил-

маси

(км)

  

Мактаб

Мактабгача таълим ташкилоти

    

Тиббиёт (ОШП)

Тармоқлар (км)

Иншоот (дона)

Тармоқлар (км)

Трансфор-

матор пункти

(тп)

    

Тармоқлар (км)

Иншоот (дона)


ЖАМИ


20

14

10

199,1

31

367,7

53

20

3

328,2

717

I.

Самарқанд вилояти


19

14

10

16,1


26,7




122,2

400,7

1.1.

Булунғур тумани


2

1

1

0,8


1,1




8,9

44,9

1.2.

Жомбой тумани


3

2

1

2,6


2,1




11,2

44,4

1.3.

Иштихон тумани


2

3

1

0,4


3,5




15,9

54,9

1.4.

Каттақўрғон тумани


1

1

1

2,2


3,3




22,4

40,0

1.5.

Нарпай тумани


1

1

1

3,0


3,1




9,1

28,5

1.6.

Оқдарё тумани


1

1

1

2,8


2,5




15,8

34,5

1.7.

Пахтачи тумани


1

1

1

0,7


1,4




7,1

25,4

1.8.

Самарқанд тумани


3

1

1

0,4


2,8




14,5

51,5

1.9.

Тайлоқ тумани


2

1

1

1,0


3,7




3,7

30,4

1.10.

Ургут тумани


3

2

1

2,2


3,2




13,6

46,2

II.

Қашқадарё вилояти


1



105

18

162

17

20

3

116

201,7

2.1.

Китоб тумани





10

7

25

12



25

37,7

2.2.

Шаҳрисабз тумани


1









24

31,1

2.3.

Яккабоғ тумани





9

7

82





12,3

2.4.

Ғузор тумани





30

2



20

3


34,7

2.5.

Деҳқонобод тумани











42

37,8

2.6.

Қамаши тумани





56

2

55

5



25

48,1

III.

Сурхондарё вилояти





78

13

179

36



90

114,5

3.1.

Бойсун тумани





57

2

24

5



6

28,7

3.2.

Шеробод тумани





5

8

70

13



44

39,6

3.3.

Ангор тумани





1

1

22

10



19

21,7

3.4.

Музработ тумани





5

2

52

5



14

13,2

3.5.

Термиз тумани





10


11

3



7

11,3

       

*) Қўшимча лойиҳалар рўйхати ва уларнинг параметрларига Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари таклифига асосан Лойиҳани амалга ошириш бўйича қўлланмага мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 март














































































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск