ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2024 й. 177-сон "Стандартлаштириш фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2024 й.

N 177




СТАНДАРТЛАШТИРИШ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти стандартлаштириш бўйича миллий орган этиб белгиланганлиги ҳамда ушбу Қонун билан Миллий органга қуйидаги ваколатлар берилганлиги:

миллий стандартларни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш, уларни бекор қилиш ҳақида, шунингдек, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Стандартларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш ва юритиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳамда метрология соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга ошириш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида инвестициялар, саноат ва савдо соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сон Фармонида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, шу жумладан, ветеринария, карантин ва санитария соҳаларини қамраб олувчи ўқув курсларини ташкил этиш ва соҳада мажбурий малакасини баҳолаш (аттестация) тизимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Миллий стандартларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш, бекор қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

миллий стандартларга қўйиладиган талаблар;

миллий стандартларнинг тузилиши;

миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби;

миллий стандартларни экспертизадан ўтказиш тартиби;

миллий стандартларни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби;

миллий стандартларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бекор қилиш тартиби;

б) Стандартларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш, юритиш ва тарқатиш фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

Стандартлар ягона ахборот базасининг таркиби;

Стандартлар ягона ахборот базасини тўлдириш;

Стандартлар ягона ахборот базасини юритиш;

Стандартлар ягона ахборот базасидаги стандартларни тарқатиш тартиби;

в) Стандартлаштириш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:

стандартлаштириш режасини шакллантириш тартиби;

стандартлаштиришни молиялаштириш тартиби;

г) Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, ветеринария, карантин ва санитария соҳалари мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

мутахассисларни малакасини ошириш тартиби;

мутахассисларни аттестациядан ўтказиш тартиби;

талабгорларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш тартиби;

малака оширганлик ва аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги ягона реестрни юритиш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонунига асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар маҳсулотининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланганда уларга мувофиқлик белгисини қўллаш ҳуқуқи берилганлиги ҳамда мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун сертификатлаштириш органига тўлов амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 мартдаги

177-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 10 майдаги 86-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошиси ва 2-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 27 майдаги 435-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошиси.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тўғрисидаги ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 11 мартдаги 114-сон қарорига 3-илованинг 5-банди "б" кичик банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 6 октябрдаги 577-сон қарорининг 4-банди олтинчи хатбошиси.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 апрель











































































Время: 0.2535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск