ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Ривожлантириш ва ислоҳотлар дастурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2024 й. 156-сон "Жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган "Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2024 й.

N 156




ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ АСОСИДА ИШЛАБ

ЧИҚИЛГАН "МЕНИНГ БОҒИМ" ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Республикада яшиллик даражасини ошириш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсирларнинг олдини олиш мақсадида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, сўнгги уч йил давомида жами 500 млн тупга яқин дарахт ва бута кўчатлари экилди, 935,0 гектар "яшил боғ"лар ва 893,5 гектар "яшил жамоат парклари" ташкил этилди.

Шу билан биргаликда, бугунги кунда соҳада ўз ечимини кутаётган айрим муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси тадбирларини молиялаштириш тизимли ташкил этилмаган бўлиб, лойиҳани жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш тизими орқали амалга ошириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ-199-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 23 ноябрдаги ПФ-199-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ:

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи "яшил боғ" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил қилиш учун "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган "Менинг боғим" лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилиши;

"яшил боғ" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил қилиш бўйича ер майдони манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда, қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилиши;

"Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-феврал ойларида ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқилган "Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:

ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Экология вазирлигида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси тадбирларига ажратиладиган маблағлардан шаклланадиган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклидаги "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси" шахсий ғазна ҳисобварағини (кейинги ўринларда - Жамғарма);

Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида "Менинг боғим" лойиҳалари доирасида "яшил боғ" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил қилиш бўйича ташаббусли бюджет орқали молиялаштириш маблағлари жамланадиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағини очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


4. Белгилансинки, Экология вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратилган маблағларнинг камида 50 фоизини "Менинг боғим" лойиҳаларини ташаббусли бюджет орқали молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг махсус шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб беради. Бунда маблағлар туман ва шаҳарларга тенг улушларда, лекин 250 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда тақсимланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда:

"Менинг боғим" лойиҳалари жараёнини ташкил этиш, шу жумладан лойиҳаларни баҳолаш, саралаб олиш ҳамда уларнинг ижросини мониторинг қилиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳларни шакллантириш;

2024 йил учун, 2025 йилдан бошлаб эса ҳар йили декабрь ойида "яшил боғ" ҳамда "яшил жамоат парки"ни ташкил этиш учун белгиланган тартибда ер майдонларини ажратиш чораларини кўрсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

"Менинг боғим" лойиҳалари доирасида саралаб олинган ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар миқдорига лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ аниқлик киритилади;

лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида аниқлик киритилган маблағлар миқдори туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ишчи гуруҳ томонидан белгиланган дастлабки миқдордан ошиб кетган тақдирда, талаб этиладиган қўшимча маблағлар тегишли лойиҳалар доирасидаги бошқа тадбирлардан иқтисод қилинган маблағлар, маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарорига асосан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан қопланади.


7. Экология вазирлиги "Менинг боғим" лойиҳаларининг амалга оширилиши жараёнини мунтазам равишда таҳлил қилсин ҳамда ҳар мавсум якунида Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, "Менинг боғим" лойиҳалари орқали респубикада яшиллик даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов

       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 апрель




























































Время: 0.2648
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск