ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорлик фаолияти субъектлари. Корхоналар шакллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2024 й. 181-сон "Вазирлар Маҳкамасининг ""Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 20 январдаги 37-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2024 й.

N 181




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ""КИЧИК

БИЗНЕСНИ УЗЛУКСИЗ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ"

КОМПЛЕКС ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2024 ЙИЛ 20

ЯНВАРДАГИ 37-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 15 ноябрдаги ПҚ-366-сон қарорига мувофиқ аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 20 январдаги 37-сон қарорига иловага мувофиқ "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурининг иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш инструментларини кенгайтириш ва улардан фойдаланиш шартларини янада соддалаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 мартдаги

181-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ""Кичик бизнесни узлуксиз

қўллаб-қувватлаш" комплекс дастурини амалга ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 20 январдаги 37-сон

қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. "Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низомда:


а) 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "уч кун муддатда" сўзлари "уч иш кунида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Баҳолаш гуруҳининг ҳар бир аъзоси лойиҳаларни танлаб олиш ва тоифаларга ажратиш масалаларида уч иш кунида ўз фикр ва мулоҳазаларини бериши шарт. Гуруҳ аъзоси ушбу муддат давомида муносабат билдирмаган тақдирда, у томонидан ижобий хулоса берилган деб ҳисобланади";


б) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар ва оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган жисмоний шахслар молиявий инструментлардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритганда белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим";


в) 15-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"500,0 млн сўмгача кредит";

тўртинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 100 млн сўмгача гаровсиз кредитларнинг 50 фоиз қисми уларнинг банк картасига ўтказиб берилиши мумкин";


д) 2-илованинг номидаги "сўровномаси" сўзи "саволномаси" сўзи билан алмаштирилсин;


e) 4-иловада:


2-позициянинг учинчи-олтинчи устунларидаги "ишлаб чиқаришни ташкил этиш" ва "асосий воситаларни сотиб олиш" сўзлари "лойиҳани амалга ошириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


"1-тоифа" бўлими қуйидаги мазмундаги учинчи устун билан тўлдирилсин:

"

500 миллион сўмгача кредитлар




лойиҳани амалга ошириш




кичик тадбиркорлик субъектлари - камида 4 нафар кишини доимий иш билан таъминлаётган




охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 200 миллион сўмдан зиёд бўлган


".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 апрель


































Время: 0.2813
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск