ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2024 й. 149-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 мартдаги

149-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик

шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг

соддалаштирилган тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Тошкент шаҳрида қиймати 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги тижорат мақсадида фойдаланиш имкони мавжуд бўлган давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда - ДХШ) - давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришга асосланган ҳамкорлиги;


ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати - баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган ДХШ объектининг ижара ҳуқуқини баҳолаш қиймати ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш, баҳолашни амалга ошириш ва уларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар қиймати йиғиндиси;


ДХШ лойиҳаси - иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида соддалаштирилган тартибда амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;


ДХШ объекти - мазкур Низомда 1-иловада белгиланган объектлар негизида лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, модернизация қилиниши, фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши ДХШ лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга ошириладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, ер участкалари, шунингдек, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар;


давлат шериги - Тошкент шаҳрида ишга тушириш қиймати 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга ошириш ваколати берилган "Тошкент Инвест компанияси" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Компания);


оператор - савдо платформасида аукционни ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш" акциядорлик жамияти;


хусусий шерик - Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси.


3. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Компания таклифи асосида халқ депутатлари туман ва Тошкент шаҳар Кенгашларида ҳамда жамоатчилик билан очиқ муҳокама қилган ҳолда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.


4. Тошкент шаҳрида ДХШ лойиҳаси соддалаштирилган тартибда мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Хусусий шерикка ДХШ битими муддати тугагандан сўнг ДХШ объектини Тошкент шаҳар ҳокимлигига қайтариш шарти билан узоқ муддатли ижара ҳуқуқи асосида 10 йилгача берилади.


6. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати Компания томонидан мазкур Низомга асосан белгиланади.


7. ДХШ битимида назарда тутилмаган ҳамда қиймати 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган лойиҳаларни ушбу Низомда назарда тутилган соддалаштирилган тартибда савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.


8. Тошкент шаҳрида қиймати 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун унинг концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш талаб этилмайди.



2-БОБ. ДХШ ЛОЙИҲАСИ ШАРТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ВА ДХШ БИТИМИНИ ТУЗИШ

ҲУҚУҚИНИ АУКЦИОН САВДОЛАРИГА

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


9. ДХШ лойиҳаси мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий шакл асосида Компания томонидан тасдиқланган шартларда амалга оширилади. Бунда:

ДХШ лойиҳасини амалга оширишда капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари кўзда тутилиши шарт;

Компания ДХШ лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент шаҳридаги туманлар ҳокимликлари, тегишли ташкилотлар ва ДХШ объектининг балансда сақловчилари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.


10. Ер остида муҳандислик тармоқлари ўтган ёки ташқи муҳандислик тармоқлари муҳофаза зонасида жойлашган ҳудудларда капитал қурилмалар қурмаслик, муҳандислик тармоқларига зарар етказмаслик ва объектлар фаолиятига тўсқинлик қилмаслик шартлари билан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ваколатли органлар билан келишилган ҳолда амалга оширишга рухсат этилади.


11. ДХШ лойиҳаси шартлари ва (ёки) ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Компания томонидан энг яхши таклифларни танлаш йўли билан лойиҳа, консалтинг ва аудиторлик ташкилотлари жалб қилиниши мумкин.


12. ДХШ объектининг ижара ҳуқуқини баҳолаш қийматини аниқлаш учун Компания томонидан энг яхши таклифларни танлаш йўли билан баҳолаш ташкилоти жалб қилинади.


13. Компания томонидан ДХШ битими лойиҳаси тайёрланади.


14. ДХШ битимида қуйидагилар назарда тутилади:

ДХШ битимининг тарафлари тўғрисидаги маълумотлар;

ДХШ битимининг предмети;

тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

Компания ва хусусий шерик ўртасида хавф-хатарларнинг тақсимланиши;

ДХШ объектининг техник-иқтисодий кўрсаткичларга оид умумий параметрлари ва самарадорлик бўйича талаблар, шу жумладан ДХШ битимига мувофиқ ўтказилган ёки лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, фойдаланилиши ва (ёки) хизмат кўрсатилиши лозим бўлган бошқа ДХШ объектларининг тавсифи, улардан фойдаланиш мақсадлари ва муддатлари;

ДХШ лойиҳаси билан боғлиқ бўлган ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) муддатлари ва тартиби;

тарафларнинг тегишли инфратузилмага нисбатан ва ДХШ лойиҳаси бўйича ҳуқуқлари, шунингдек, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби;

ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун талаб этиладиган ДХШ объектларини хусусий шерикка бериш тартиб-таомили ва бошқа шартлари;

хусусий шерик томонидан товарларга, бажариладиган ишларга, кўрсатиладиган хизматларга доир нархларни, тарифларни белгилаш ва уларни ўзгартириш шартлари;

тарафларнинг ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш усуллари, миқдорлари ва муддатлари;

ДХШ битимининг муддати ва ушбу муддатни белгилаш тартиби;

ҳақ тўлаш, эркин фойдаланилиш учун тўлов, фойдаланганлик учун тўлов, хусусий шерикнинг Компанияга тўлови ва/ёки бошқа тўловларнинг шакллари, миқдорлари, муддатлари, шартлари, уларни тўлаш тартиби, шу жумладан, ДХШ лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан даромадларнинг (фойданинг) тақсимланиши;

ДХШ битимига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

ДХШ битимини тугатиш асослари, тартиби ва шартлари, муддатидан олдин тугатилганлик учун тўлов миқдори ва тартиби;

ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби;

ДХШ лойиҳасини суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар;

ДХШ лойиҳаси доирасида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мажбуриятлар;

тарафларнинг ДХШ битимига доир мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлиги;

низоларни ҳал этиш тартиби;

Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга олиш ва меҳнатдан фойдаланишга нисбатан қўлланиладиган шартлар тўғрисидаги ишонтиришлар ва кафолатлар;

хусусий шерикнинг улушларига эгалик қилишга нисбатан талаблар ва хусусий шерикнинг ҳамда унинг аффилланган шахсларининг мол-мулкига нисбатан бошқа мулкий ҳуқуқлар;

махфийлик;

атамалар ва уларга доир тушунтиришлар;

амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар.


15. Компания ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини барча ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг "E-auksion" электрон савдо платформасининг онлайн-аукцион савдосига чиқаришга буюртма беради. Бунда, "E-auksion" электрон савдо платформасига юклаш учун қуйидаги ҳужжатлар операторга тақдим этилади:

ДХШ лойиҳаси шартлари;

ДХШ объектининг ижара ҳуқуқини баҳолаш бўйича баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботи;

Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан келишилган ДХШ битими лойиҳаси Компания томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда;

мавжуд бўлганда лойиҳа ҳужжатлари.


16. ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини савдога чиқаришда қуйидагилар кўрсатилади:

ДХШ объекти тўғрисида маълумот ва унинг жойлашуви (локацияси);

ДХШ лойиҳаси қиймати;

ДХШ битимини тузиш ҳуқуқининг бошланғич қиймати ва уни тўлаш муддатлари;

ДХШ лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

Компания белгилаган аудиторлик ташкилоти томонидан ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнининг аудитдан ўтказилиши;

"E-auksion" электрон савдо платформаси оператори хизматига тўловларнинг аукцион ғолиби томонидан амалга оширилиши.

Бунда, аукционда шаклланган ДХШ битимини тузиш ҳуқуқи нархининг 35 фоизи бир ой ичида, қолган қисми тенг улушларда ўн икки ой давомида амалга оширилади.


17. Аукцион савдолари натижалари бўйича ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар Компания томонидан Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.


18. ДХШ лойиҳаси бўйича аукцион савдосини ўтказишнинг ушбу Низом билан тартибга солинмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


19. Савдо натижаларига кўра, аукцион ғолиби деб топилган шахсга Компания томонидан бир томонлама қўшимча мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ДХШ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ,

АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ

ВА ҲИСОБОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


20. ДХШ битими икки томонлама электрон рақамли имзо билан тасдиқлангандан кейин уч календарь куни мобайнида Компания расмий тартибда уч нусхадан иборат ДХШ битимининг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.


21. ДХШ лойиҳаси реестрга олингандан сўнг 5 иш куни мобайнида Компаниянинг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.gov.uz) жойлаштирилади.


22. ДХШ лойиҳасининг реестрида жамланган маълумотлари ва ахборотларидан фойдаланиш ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилади.


23. Компания ДХШ лойиҳаси бажарилиши ва ДХШ битими шартларига риоя этилиши нуқтаи назаридан мониторингни амалга оширади.


24. Компаниянинг заруратга кўра, жойларда мониторинг амалга оширилиши учун ДХШ объектига кириши ва тегишли ҳужжатлардан фойдаланиши таъминланади.


25. Мониторинг ўтказиш учун Компания вазирлик, идора ва консалтинг компанияларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


26. Мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;

ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилишини ўрганиш;

лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган факторларни аниқлаш ва ўрганиш, бартараф этиш бўйича ҳамкорликда тезкор чоралар кўриш;

тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларга мувофиқ равишда лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;

ДХШ лойиҳаси бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.


27. ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни Компанияга хусусий шерик томонидан имзоланган ва тасдиқланган ҳолда ҳар олти ойда тақдим этади. Бунда ҳисобот шакллари Компания томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


28. Хусусий шерик ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши, тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.


29. Компания хусусий шерик томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни умумлаштиради ҳамда якуни бўйича маълумотларни Тошкент шаҳри ҳокимлигига тақдим этади.


30. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар Компаниянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


31. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

        

        




Низомга

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик

лойиҳалари соддалаштирилган тартибда амалга

оширилиши мумкин бўлган объектлар

РЎЙХАТИ

         

1. Маданият ва истироҳат боғлари.


2. Хиёбонлар.


3. Сайилгоҳлар.


4. Бульварлар.


5. Аллеялар.


6. Дарё, канал ва очиқ коллекторларнинг қирғоқ ҳудудлари.


7. Кўприк ва йўл ўтказгичлар остидаги ҳудудлар.


8. Ер усти метроси остидаги ҳудудлар.


9. Ер ости пиёдалар ўтиш жойлари.


10. Йўлнинг қатнов қисми орасидаги ҳудудлар.


11. Автотураргоҳлар.


12. Автомобиль йўллари.


13. Паркоматлар.


14. Бўш турган ер участкалари.


15. Фойдаланилмаётган ёки кам қувватда фойдаланилаётган бино ва иншоотлар.


16. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотлар.

        

         




Низомга

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини

соддалаштирилган тартибда амалга ошириш

СХЕМАСИ

         

   

Босқичлар

  


    

Субъектлар

     


     

Амалга ошириладиган тадбирлар

   


     

Бажариш

муддатлари

     








1-босқич


Компания


  

1. ДХШ лойиҳасини амалга оширишнинг шартларини ишлаб чиқади.


2. Шартларни белгиланган тартибда тасдиқлайди.


3. ДХШ объектининг ижара ҳуқуқини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотини жалб қилади.


4. ДХШ битими лойиҳасини тайёрлайди.

       


Заруратга кўра











2-босқич


Компания


    

ДХШ битимини тузиш ҳуқуқини барча ҳужжатлар илова қилинган ҳолда "E-auksion" электрон савдо платформасининг онлайн-аукцион савдосига чиқаришга буюртма беради.

     


Заруратга кўра








3-босқич


"Электрон

онлайн-

аукционларни

ташкил этиш"

АЖ


Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани савдо платформасида эълон қилади.


   

Буюртмани

олган кундан

кейинги

иш кунидан

кечиктирмай

     







4-босқич



   

"E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларини ташкил этади ва ўтказади.

      


30 кун муддатда











5-босқич


Талабгорлар


        

"E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларига иштирок этиш учун таклифларни киритади.

      


Белгиланган

муддатда








6-босқич


"Электрон

онлайн-

аукционларни

ташкил этиш"

АЖ


Аукцион ғолиби аниқлайди ва тегишли баённома билан расмийлаштиради.


    

Аукцион эълони

тугагандан

кейинги

иш кунидан

кечиктирмай

    








7-босқич


Компания


       

1. ДХШ лойиҳалари бўйича ДХШ битимини реестрга киритади.



3 иш куни

мобайнида



2. ДХШ лойиҳасини Компаниянинг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.gov.uz) жойлаштиради.

      


5 иш куни

мобайнида








8-босқич


Компания


     

ДХШ лойиҳаси бажарилишининг ҳамда ДХШ битими шартларига риоя этилишини мониторинг қилади.

      


Заруратга кўра








9-босқич


Хусусий шерик


   

ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни Компанияга тақдим қилади.

         


Ҳар 6 ойда







10-босқич


Компания


        

Хусусий шерик томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни умумлаштиради ҳамда якуни бўйича маълумотларни Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этади.

       


       

        




Низомга

3-ИЛОВА








"ТАСДИҚЛАЙМАН"

         






"Тошкент Инвест компанияси"

акциядорлик жамияти бошқарув раиси

    






__________

_________________






(Имзо)

(Ф.И.О.)






20__ йил "___" __________

        

     

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини

амалга ошириш шартларининг

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

       

I. Лойиҳа тавсифи

      

Лойиҳанинг номи


         

Тармоқ номи


         

Лойиҳа тури


         

Лойиҳа амалга ошириладиган


         

жой (манзил)


         


       

       

II. Дастлабки танлов натижалари

          

ДХШ лойиҳаси ҳақида маълумот ва лойиҳани амалга

ошириш учун тасдиқловчи ҳужжатлар

      

1.

      










2.

   










3.

    










...

    










        

    

III. ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари

        

1.

ДХШ лойиҳасининг "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдосига қўйиладиган бошланғич қиймати


а) ер участкасини баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган бошланғич қиймат

_______ минг сўм, ёки

_______ АҚШ доллари


б) ижарага бериладиган мол-мулкнинг тасдиқланган бошланғич ижара қиймати

_______ минг сўм, ёки

_______ АҚШ доллари


2.

ДХШнинг амал қилиш муддати ___ йил

Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг:

3 - 10 q 11 - 20 q 21 - 30 q 31 - 49


ДХШ лойиҳасини амалга ошириш муддати ___ йил

Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг:

3 -10 q 11 - 20 q 21 - 30 q 31 - 49


3.

Лойиҳага киритиладиган

инвестиция маблағлари

_______ минг сўм, ёки

_______ АҚШ доллари


Лойиҳанинг йиллик эксплуатация

харажатлари

_______ минг сўм, ёки

_______ АҚШ доллари


        

   

IV. ДХШ лойиҳасининг асосий самарадорлик

(KPI) кўрсаткичлари

        

1.

Янги иш ўринларини яратиш


____та


2.

Давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш


____ млн.сўм


3.

Энергия (электр, газ, сув) сарфини тежаш


____ кВт

____ м3


4.

Замонавий технологияларни жорий қилиш


(батафсил маълумот)


5.

Инновацияларни жорий қилиш


(батафсил маълумот)


6.

Бошқа кўрсаткичлар


(батафсил маълумот)


         

      

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 март




































































Время: 0.3175
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск