ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат хизматлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2024 й. 169-сон "Хулоса бериш бўйича давлат хизматлариии кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.03.2024 й.

N 169




ХУЛОСА БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Узбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қискартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний ва юридик шахсларга хулосалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

хулосалар бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

хулосалар бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш паспортлари;

давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар миқдори.


2. Белгилансинки, 2024 йил 1 майдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган паспортларда белгиланган давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


3. Маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича ваколатли органлар икки ой муддатда:

Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатларнинг намунавий шакллари ва бланкларини Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.


4. Адлия вазирлиги:

2024 йил 1 майдан бошлаб ушбу қарорга мувофиқ берилган хулосалар реестри "Лицензия" ахборот тизимида электрон шакллантириб борилишини таъминласин:

давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилишини доимий назорат қилиб борсин;

маъмурий регламент талабларини бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 7 апрелдаги 167-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 мартдаги

169-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Дарё транспортида давлат хизматлари

кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш

тўғрисида" 2022 йил 7 апрелдаги 167-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "кемаларнинг техник лойиҳа ҳужжатларини келишиш" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


1-банддаги "ҳамда техник лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-бобнинг номидаги "кемаларнинг техник лойиҳа ҳужжатларини келишиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


37-банддаги "ва техник лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


13-боб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Кемаларни қуриш, янгидан жиҳозлаш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш даврида Регистр хизматлари учун тарифларида:


2-бобнинг номидаги "техник лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш, уларни" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

        

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 29 мартдаги

169-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 5 августдаги 431-сон қарорига 3-илованинг 60-банди "а" кичик банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари қўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 28-банди "а" кичик банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва навдорлигини баҳолаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида" 2022 йил 16 декабрдаги 712-сон қарорининг 2-банди "б" ва "в" кичик бандлари ҳамда қарорга 2 ва 3-иловалар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ёнғин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 4 апрелдаги 142-сон қарорининг 1-банди ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.

      

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 2 апрель











































































Время: 0.1795
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск