ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2024 й. 192-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхатига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2024 й.

N 192




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2019 ЙИЛ 5 ИЮНДАГИ 461-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН "BUSINESS CITY"

ЗАМОНАВИЙ ИШБИЛАРМОНЛИК МАРКАЗЛАРИ

РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА



Навоий шаҳри марказининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ҳудудни ободонлаштириш, инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, замонавий объектлар қуриш ва хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика ҳудудларида "Business city" замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3895-сон қарори ҳамда "Навоий вилоятининг Кармана туманидан Навоий шаҳри таркибига ўтказилган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисида" 2022 йил 7 июлдаги Ф-62-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июндаги 461-сон қарори билан тасдиқланган "Business city" замонавий ишбилармонлик марказлари рўйхати қуйидаги таҳрирдаги 13-банд билан тўлдирилсин:

"13. "Янги Навоий шаҳарчаси" ишбилармонлик маркази".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 8 апрель










































Время: 0.1890
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск